Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Буйраклар функциясининг бошқарилиши



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/96
Sana23.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#141527
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   96
Bog'liq
yosh fiziologiyasi va gigiena fanining predmeti maqsadi vazifalari va ahamiyati

 Буйраклар функциясининг бошқарилиши 
Буйраклар ишининг бошқарилиши нерв ва гуморал йўл билан олиб 
борилади. Симпатик нерв толалари буйрак қон томирларини торайтириб, 
сийдик ажралишини кўпайтиради. Парасимпатик нерв толалари эса буйрак 
қон томирларини кенгайтириб, сийдик ажралишини купайтиради. Бу 
нервларнинг маркази орқа ва бош мияда жойлашган. Гипофиз безининг орқа 
бўлагида синтезланадиган антидиуретик гормон (АДГ) буйрак эгри-бугри 
каналчаларининг деворига таъсир этиб, реабсорбция жараёнини кучатиради 
ва сийдик ажралишини камайтиради. Қалқонсимон безда синтезланадиган 
тироксин гормони, аксинча, реабсорбция жараёнини пасайтириб, сийдик 
ажралишини кўпайтиради. 
Сийдик чиқаришда қатнашадиган асосий марказ орқа миянинг чаноқ 
қисмида жойлашган бўлиб, уни узунчоқ мия, ўрта мия ва мия ярим 
шарларидаги сийдик марказлари доимо назарат қилиб туради. Сийдик 
ажралишининг ихтиёрий бўлиши катта ярим шарлардаги марказларнинг 
шаклланишга боғлиқ. 
Болаларда сийдик ажралишининг ёшга боғлиқ хусусиятлари 
Янги туғилган болаларнинг буйраклари – 12 г бўлса, 5-6 ойга бориб 22-
24 г, 1 ёшга бориб 33-34 г, 15 ёшга келиб 110-120 г бўлади. Буйракларнинг 
ички тузилиши асосан 5-7 ёшларда шаклланади. Бола туғилган пайтда унинг 
сийдик пуфагида 5-6 мл сийдик бўлиб, унинг реакцияси кислоталидир. Энди 
туғилган болалар соғлом бўлса, бир суткада ҳар бир кг оғирлигига нисбатан 
50-70 мл сийдик ажратиб туради. У кўрсаткич катта одамларникига нисбатан 
икки марта кўпдир. Ёшнинг ошиши билан суткалик сийдик ажралиши ҳам 
камайиб боради. Умумий сийдикнинг ажралиши боланинг вазни ошганлиги 
учун ошиб боради. Бир ойлик болада бир суткада 350-360 мл, 1 ёшли болада 
– 750 мл, 4-5 ёшлик болада -1000 мл, 10 ёшда – 1,5 ва жисмоний ривожланиш 
даврида – 2 л сийдик ажралади. Сийдик оч сариқ рангли, солиштирма 
оғирлиги 1,0005-1,025 га тенг. Сийдик таркибидаги анорганик ва органик 
моддалар унинг солиштирма оғирлигини белгилайди. У эса истеъмол 
қилинган суюқлик миқдорига боғлиқ. 
Сийдикнинг рН муҳити кучсиз кислотали бўлиб, рН 5,0-7,0 га тенг. 
Оқсилли маҳсулотлар кўп истеъмол қилинса, кислотали томонга, ўсимлик 
маҳсулотлари кўп истеъмол қилинса ишқорий томонга ўзгаради.Сийдик 
кислотаси кристаллари, уратлар, калций, оксалат (Рн кислотали муҳит бўлса) 


126 
ёки калцийфосфат ва калций карбонат, аммоний кристаллари (рН ишқорий 
бўлса) дан ташкил топган. 
Сийдикда оқсил бўлмайди, унинг қолдиқлари бўлиши мумкин. 
Аминокислоталар миқдори 0,5 г дан ортмайди. Чақалоқларда буйрак 
эпителийсининг ўтказувчанлиги юқоридир, шунинг учун уларнинг сийдиги 
таркибида оқсил ҳам бўлади. Энди туғилган болаларда сийдик пуфаги 
тўлиши билан беихтиёр сийдик ажралиши содир бўлади. Сийдик 
ажралишининг ихтиёрий бўлиши катта ярим шарлар ва орқа мия ўртасидаги 
функционал алоқаларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлиб, у бир ёшнинг 
охирида бошланиб, 2 ёшда тўлиқ шаклланади. Қовуққа келаётган сийдик 
унинг ички босимини ошириб, барорецепторларни қитиқлайди. Ҳосил бўлган 
импулслар орқа миядаги сийдик ажралиш марказига етиб боради, сигналлар 
қовуқ мускулларига етиб бориши натижасида қовуқ қисқаради ва сийдикдан 
бўшайди. Баъзида кечаси сийдик ушлай олмаслик, беихтиёр сийиб қўйиш-
энурез ҳолатлари 5-10 ёшгача болаларда бўлиши мумкин. Кўпинча бу 
болаларнинг руҳий ва асабий ҳолатига боғлиқ бўлиб, кейинчалик ўтиб 
кетади. Бундай болаларни уролог ва невропатолог врачлар томонидан 
текшириш шарт. Шифокор маслаҳати билан кун тартибини тузиш, вақтида 
дам олиш, тўғри овқат рациони тузиш, ётишдан олдин суюқлик кам истеъмол 
қилиш ва бошқаларга амал қилинади. Болаларни ёшлигидан сийдик-таносил 
аъзоларининг гигиенасига ўргатиш лозим. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish