Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Гомеостаз ва организмда функцияларнинг бошқарилиши



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/96
Sana23.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#141527
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   96
Bog'liq
yosh fiziologiyasi va gigiena fanining predmeti maqsadi vazifalari va ahamiyati

Гомеостаз ва организмда функцияларнинг бошқарилиши 
Организмнинг ички муҳити-қон, лимфа ва тўқималар суюқликларидан 
иборатдир. Ички муҳитнинг кимёвий таркиби ва физик-кимёвий хоссаларининг 


13 
нисбий доимийлигига гомеостаз дейилади. Бундай доимийликка қон айланиш, 
нафас олиш, овқат ҳазм бўлиши, айириш тизимларининг тўхтовсиз ишлаб туриши 
натижасида эришилади. 
Организмда физиологик функцияларнинг доимий ўз-ўзини бошқариш 
жараёнлари кузатилади. Ўз-ўзини бошқариш — бу биологик тизимларнинг ўзига 
хос хоссалари бўлиб, у туфайли физиологик ва биологик кўрсаткичлар бир 
меъёрда сақланиб турилади. Чунончи организмда қон босими, тана ҳарорати, 
қоннинг физик-кимёвий хоссалари ва бошқа кўрсаткичлар доимо бир меъёрда 
бўлади. Организмда ўз-ўзини бошқарув нерв ва гуморал механизмлар асосида 
амалга оширилади. Гуморал бошқаришда (лот. humoralis — суюқлик) қон, лимфа 
ва тўқималар суюқлигидаги биологик фаол моддалар ҳаётий жараёнларни 
ўзгартириб туради. Бундай типдаги бошқариш анча қадимий ҳисобланади. 
Эволюцион тараққиёт натижасида организмлар мураккаблашиб, уларда нерв 
тизими шаклланади ва бу тизим организмдаги барча аъзо ва тизимларни 
бирлаштириб, бир-бирига мослаштириб, уларнинг фаолиятини ташқи муҳит 
билан боғлаб туради. Нерв тизими орқали функцияларнинг бундай бошкарилиши
эволюциянинг кейинги босқичларида пайдо бўлган. Нерв ва гуморал
бошқарилиш механизмлари бир-бирлари б и ла н чамбарчас боғланган ва 
организмни ташқи муҳитга мослашувида уларнинг фаоллиги мувофиқ равишда 
ўзгариб туради. 
Ўсиш ва ривожланиш қонуниятлари 
Индивидуал 
ривожланиш қонуниятларига доимий ўсиш ва 
ривожланиш, ўсиш ва ривожланиш гетерохронияси (нотекислиги) ҳамда 
ривожланиш акселерацияси ҳолатлари киради. 
Ўсиш ва ривожланиш 
Ўсиш ва ривожланиш жараёнлари организмнинг умумбиологик хоссаси 
бўлиб, у тухум ҳужайрасининг уруғланишидан бошланади ва ҳар бир организм 
ҳаётининг охиригача сақланиб қолинади.  
Ўсиш деб, организмдаги миқдор ўзгаришларига айтилади, яъни ҳужайралар 
сонининг кўпайиши, аъзолар массасининг ортиши ва ҳ.к. Ривожланиш эса, сифат 
кўрсаткич бўлиб, асосан функцияларнинг ўзгариши билан ифодаланади. 
Ривожланиш уч хил, яъни жисмоний, ақлий ва жинсий бўлади. 
Ривожланиш жараёнида организмда ҳам миқдор, ҳам сифат ўзгаришлари 
бўлиб ўтади. Бундай ўзгаришлар туфайли организм ўсган сари мураккаблашиб 
боради. Ривожланиш жараёни ўз ичига учта асосий омилни олади, булар ўсиш, 
аъзо ва тўқималарнинг дифференциалланиши ҳамда тўқима, аъзо, организм 
шаклларининг ҳосил бўлиши. Бу омиллар бир-бирига узвий боғланган бўлиб, 
улар бир-биридан ажралган ҳолда шакллана олмайди. Ривожланишиинг асосий 
физиологик хусусиятларидан бири ўсиш жараёнидир. Ўсиш, асосан, ёш 
организмга хос хусусият бўлиб, унда ҳужайралар сон ва сифат жиҳатдан ўзгариб 
боради. Баъзи аъзоларда ҳужайралар сони кўпайса (масалан-суяк, ўпка 
тўқималари), баъзиларида эса ҳужайралар сони ўзгармасдан, уларнинг ҳажми 
катталашиб боради (масалан-мускул, нерв тўкималарида). 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish