Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/96
Sana23.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#141527
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   96
Bog'liq
yosh fiziologiyasi va gigiena fanining predmeti maqsadi vazifalari va ahamiyati

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


71 
9-МАЪРУЗА 
МАВЗУ. 
Таянч-ҳаракат тизими ва унинг ёшга боғлиқ хусусиятлари 
Режа: 
1. Скелет ва унинг қисмлари 
2. Суякларнинг кимёвий таркиби ва бирикиши.
3. Суякларнинг ўсиши ва ривожланиши. 
4. Мускуллар ва уларнинг ёшга боғлиқ хусусиятлари.
5. Болаларда таянч- ҳаракат тизими фаолиятининг бузилиши. 
6. Синф жиҳозларига қўйиладиган гигиеник талаблар. 
Таянч сўзлар: скелет, мускуллар, суяклар, ҳаракат, гиподинамия, 
гипердинамия, сколиоз, лордоз, кифоз, тўқималар. 
 Скелет суякларининг тузилиши ва кимёвий таркиби 
Скелет-мускул тизими таянч-ҳаракат аппаратини ташкил қилади, бу 
аппарат таркибига скелет ва суяклар киради.Одамнинг таянч-ҳаракат тизими 
деганда ундаги скелет ва скелет мускулларидан ташкил топган мажмуа 
тушунилади. Скелет тизими бутун бир тананинг таянчи бўлиб, ички аъзоларни 
механик таъсирлардан ҳимоя қилади.
Онтогенез жараёнида скелет суяклари ривожланишининг 3 та босқичи 
кузатилади: 
1. Пардали боғловчи – тўқимали 
2. Тоғайли 
3. Суякли 
Ушбу босқични деярли барча суяклар ўтади, бош чаноғи тўплам суяклари, 
юз қисмини суяклари ҳамда ўмров суяклари бундан мустасно. Улар тоғайли 
босқични ўтмайдилар. Суяк моддаси органик моддалардан (1/3), асосан 
оссеиндан ва анорганик моддалардан (2/3), асосан кальций тузларидан, айниқса, 
фосфор кислотали ишқордан (51%) таркиб топган. Суякнинг эластлиги оссеинга, 
мустаҳкамлиги эса минерал тузларга боғлиқ. Улар ҳамкорликда суякларни 
мустаҳкам қилади. Суякларнинг кимёвий таркиби ёшга боғлиқ бўлиб, болаларда 
суякларни ўта эластик қилувчи органик моддалар кўп бўлади. Қари одамларда 
органик моддаларнинг миқдори анча камаяди ва бу суякларни ёмон ўсиши ва 
шикастланиши учун шароит яратади. Суяк тўқималарига остеоцитлар, 
остеобластлар ва остеокластлар киради. Остеобластлар – суяк ҳосил бўладиган 
зоналардаги ўсувчи ҳужайралардир, остеокластлар эса суякли моддаларни 
парчаланишини таъминлайди. Булар ҳамкорликда фаолият кўрсатади. Суяк 
бириктирувчи тўқималарнинг бир хили бўлиб, узун ўсимтали ҳужайралардан ва 
тожсимон қаттиқ ҳужайра оралиғи моддасидан иборат. Суяк тўқимаси нервлар ва 
қон томирлари билан таъминланган. Суяклар сиртдан суяк пардаси билан 
қопланган. Суяк тўқимаси кальций ва фосфор учун депо ҳисобланади. Скелет 
206 та суякдан ташкил топган бўлиб, улардан 85 таси жуфт суяклар бўлиб, 
тоғайлар ва бойламлардан иборат. Ўлчами ва шаклига биноан суяклар найсимон 


72 
ва ясси бўлади. Найсимон суякларнинг кўмиги ғовак моддадан, ўрта қисми тиғиз 
моддадан иборат, ўртаси ковак бўлади. Коваги ёғсимон моддага бой сариқ илик 
билан тўлган. Найсимон суяклар кўмигидаги ғовак модда оралиғи қизил илик 
билан тўлган. Қизил иликда қон ҳужайралари ҳосил бўлади. Ясси суяклар сиртқи 
томондан тиғиз парда билан қопланган ғовак моддадан иборат. Ғовак модда 
қизил илик билан тўлган. Калла қутиси, тўш, курак, қовурғалар ясси суяклардан 
иборат. Улар ҳимоя ва таянч функциясини бажаради. Ғовак моддадаги қизил 
илик қон ҳужайраларини ҳосил қилади. Болаларда суяклар ёшга қараб ўсиб, 
ривожланиб боради. Уларнинг бўйига ўсиши суяк учлари билан танаси орасидаги 
тоғай ҳисобидан бўлса, энига ўсиши суяк пардасининг ички юзасидаги 
ҳужайралар ҳисобидан бўлади. Суякларнинг ўсишини гипофиз бези ажратиб 
чиқарадиган ўстириш гормони бошқариб туради. Ёшликда бу гормон кўп ишлаб 
чиқарилса, бўйнинг ўсиши тезлашиб, одам новча бўлади. Гормон кам ишлаб 
чиқарилганида бола секин ўсади ва бўйи пакана бўлиб қолади. Скелетнинг 
ривожланиши аёлларда 18 - 21 ёшгача борса, эркакларда 20 - 24 ёшга бориб 
ниҳоясига етади. Скелет умуртқа поғонаси ва кўкрак қафасидан иборат бўлган 
тана скелети, қўл-оёқлар скелети ва бош қути скелетидан иборат. Умуртқа 
поғонаси юқоридан бош қутиси ва пастдан чаноқ суяклари билан бирлашган 
бўлади. Умуртқа поғонаси умумий тана узунлигининг 40% ини ташкил килиб, 24 
та эркин, алоҳида турувчи (7 бўйин, 12 кўкрак, 5 бел умуртқалари) ва 9-10 та 
бирга қўшилиб ўсган умуртқалардан (5 думғаза, 4-5 дум.) иборат. Умуртқалар 
орасида тоғайдан иборат чамбарлар бўлиб, улар умуртқа поғонасининг 
ҳаракатини яхшилайди. Болаларда 1,5 ёшгача барча умуртқаларнинг ўсиши 
жадал бўлиб, бир текис бўлса, 3 ёшлиларда бел умуртқалари бўйин ва юқори 
кўкрак умуртқаларига нисбатан анча тез ўсади. 7-9 ёш ва балоғатга етишиш 
даврида ҳам умуртқа поғонасининг ўсиши жадаллашиб, кейин бу ҳолат деярли 
сезилмайди. Болаларда умуртқа поғонаси ёшга боғлиқ ҳолда суякланиб боради ва 
бу жараён умумий бўй ўсишининг тўхташи билан, яъни 21 — 23 ёшларга бориб 
якунланади. Бола туғилганидан кейин тегишли вақт ўтиши билан унинг умуртқа 
поғонасида физиологик эгилмалар пайдо бўла бошлайди. Шулардан дастлабкиси 
бола калласини ушлаб турадиган булганидан кейин бўйин қисмида ҳосил бўлади 
(бўйин лордози), ўтиришни ўрганган 6 ойлик болаларда кўкрак эгилмаси (кўкрак 
кифози) ҳамда бола тик туриш ва юришни ўрганиши билан бел эгилмаси (бел 
лордози) юзага келади . 
Қовурғаларнинг суякланиши ҳомила ривожланишининг 5-8 ҳафталигидан 
бошланиб, 20 ёшгача давом этади. Қўл ва оёқ скелетлари. Қўл скелетига ўмров ва 
курак суякларидан иборат елка камари ҳамда елка, билак, тирсак ва панжа 
суякларидан ташкил топган эркин қўл қисми киради. Куракнинг суякланиши 
бола 16-18 ёшга боргунча давом этади, қўл эркин қисмининг суякланиши эса 18-
20 ёшгача, баъзан ундан ҳам кейинга қолиши мумкин. Панжа ва бармоқларнинг 
суякланиши 11-12 ёшларгача давом этади.
Оёқ скелети чаноқ қисми ва оёқнинг эркин суякларидан иборат. Чаноқнинг 
муҳим вазифаларидан бири ички аъзоларни ушлаб туриш бўлиб, у 3 та суякнинг 
(ёнбош, қов ва қуймич) ўзаро бирлашишидан ташкил топган. Энди туғилган 


73 
болаларнинг чаноқ суяклари бир-бири билан бирлашмаган бўлиб, бирлашиш 5 - 6 
ёшлардан бошланади, 17-18 ёшгача давом этади (бирламчи суякланиш). 
Уларнинг бир - бирига мустаҳкам бирлашиши (иккиламчи суякланиш) эса 20 - 25 
ёшгача хам давом этиши мумкин. Қиз ва ўғил болаларда чаноқнинг фарқи 9 ёшда 
намоён бўлади. Думғаза умуртқаларининг ўзаро бирлашиши ва суякланиши 
ўсмирлик даврида юз беради. Оёқнинг эркин суяклари сон, катта ва кичик болдир 
ҳамда оёқ панжа суякларидан иборат. Оёқ панжа суяклари ўз навбатида кафт 
олди, кафт суяклари ва панжа суякларидан ташкил топган. Оёқ панжа суяклари 
гумбаз ҳосил қилиб, у товон суяги ҳамда кафт суякларининг олдинги қисмига 
таяниб туради. Одамнинг тик юриши кўндаланг гумбаз ҳосил бўлишига олиб 
келиб, у тана оғирлигининг бир текисда тушиб туришини таъминлайди. Энди 
туғилган бола оёғида бундай гумбазланиш у юра бошлаганидан кейии юзага 
келади. Оёқ панжаларининг гумбазли ҳолати кўпгина бўғим боғламлари билан 
сақланиб туради, бир жойда узоқ вақт туриб қолиш, оғир юклар кўтариб юриш 
ҳамда тор оёқ кийимларидан фойдаланиш панжа суякларининг сиқилиб 
туришига, гумбазнинг яссиланишига сабаб бўлади. Бундай ҳолат ясси оёқлик 
дейилади.
Бош чаноғида иккита бўлим фарқланади – мия ва бет бўлимлари. Янги 
туғилган болада чаноқ суяклари юмшоқ бирлаштирувчи тўқимали пардалар 
билан бирлашган. Ушбу пардалар бир нечта суяклар туташган жойда, айниқса 
каттадир. Булар лиқилдоқлар бўлиб, кичик лиқилдоқлар 2-3 ойга келиб битади, 
каттаси эса 1,5 ёшга келиб битиб кетади. Бош суяги боланинг 3-4, 6-8 ва 11-15 
ёшли даврида айниқса тез ўсади, унинг ўсиши ва шаклланиши 20-25 ёшгача 
давом этади. Янги туғилган боланинг мия бўлими юз бўлимидан 6 марта, вояга 
етган одамда 2-2,5 марта катта бўлади.
Суякларнинг ҳолатига қараб одамнинг ёшини аниқлаш мумкин. Тадқиқотлар 
шуни кўрсатадики, суяк тўқимаси доимий равишда янгиланиш қобилиятига эга 
бўлиб, одам ҳаётнинг барча даврларида ундаги органик ва анорганик моддалар 
ўртасидаги сон ва сифат кўрсаткичлари нисбати ўзгаради. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish