Вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Таянч – ҳаракат тизими фаолиятида патологик ўзгаришлар



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/96
Sana23.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#141527
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   96
Bog'liq
yosh fiziologiyasi va gigiena fanining predmeti maqsadi vazifalari va ahamiyati

Таянч – ҳаракат тизими фаолиятида патологик ўзгаришлар 
Гавданинг чиройли бўлишида бола туғилганидан бошлаб унинг ҳаракат—
таянч аппарати ўсиб ривожланишига етарли эътибор бериш лозим. Агар у 
партада нотўғри ўтирса, ёшига тўғри келмайдиган оғир жисмоний ишлар билан 
шуғулланса, жуда кенг ёки тор оёқ кийимлардан фойдаланса, таянч-ҳаракат 
аппарати нотўғри шаклланади. Умуртқа поғонасининг 3 хил: сколиоз (ёнга), 
лордоз (олдига) ва кифоз (орқага) қийшайиши фарқ қилинади. Умуртқа 
поғонасининг касаллигида умуртқа поғонасининг физиологик ҳолатдан чиқиб, 
олд, ён ва орқа томонга қийшайиши кузатилади. Сколиоз туғма бўлиши мумкин, 
лекин кўпроқ 5-15 яшар болаларда, айниқса ўқувчилар орасида кўпроқ учрайди. 
Одамда қадди-қомат 6 -7 ёшлардан бошлаб шакллана бошлайди. Унинг мактабга 
бориши билан партада дарс давомида қандай ўтириши, доскага чиқиб ўзини 
қандай тутиши, юрганда сумкасини қўлига олиб, эгилиб юриши ёки уй 
шароитида хўжалик ишларини бажариш жараёнида ўзини қандай тутиши қадди -
қомат шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Боланинг кечалари ухлашини 
ҳам назорат қилиб бориш муҳим, унинг тор жойда қисилиб ётиши, баланд 
ёстиқлардан фойдаланиши, ғужанак бўлиб ухлаши тана суяклари ва умуртқа 
поғонасининг нотўғри шаклланишига олиб келади. Таянч-ҳаракат аппарати 
фаолиятидаги патологик ўзгаришлардан яна бири ясси оёқлик болалар орасида 
кенг тарқалган бўлиб, у асосан, бир жойда узоқ вақт тик туриб қолиш, оғир юк 
кўтариш, оёқни қисадиган пойафзаллар кийиш, рахит касаллигига учраганда уни 
узоқ вақт даволамасдан юриш ва шунга ўхшаш бошқа ҳолларда келиб чиқади. 
Ясси оёқлик оёқ панжа гумбазининг юқоридаги сабабларига кўра қисман ёки 
тўлиқ текисланиши оқибатида пайдо бўлади. Ясси оёқлик туғма ва орттирилган 
бўлади. Ясси оёқликнинг олдини олишда даставвал оёққа мос келадиган 
пойафзал кийиш, ёзда юмшоқ ерда (қумли ёки тупроқли) яланг оёқ юриш 
фойдали. Ясси оёқликнинг келиб чиқишида оёқ панжалари мускул ва 
бойламларининг кучсизлиги ҳам маълум ўрин тутади. Шунинг учун жисмоний 
тарбия дарсларида уларни яхши ривожлантирадиган ва кучайтирадиган машқлар 
бажариш (оёқ учида, товонида, чеккасида юриш) муҳим аҳамиятга эга. 
Шундай қилиб, ўқувчи партада тўғри ўтирганда қорин ва кўкрак 
бўшлиғидаги аъзолари қисилмайди, у бемалол нафас олади, суяк-мускул 
аппаратига юк кам тушади, кўзига зўр келмайди. Болаларда синф тахтасига 
қараганда бошни фақат бир томонга энгаштириш одати борлиги туфайли ҳар бир 
ўқув чораги ўқувчиларни парталарнинг бир қаторидан иккинчисига кўчириш 
тавсия қилинади. Ўқувчиларнинг жисмоний меҳнатини ташкил этишга доир 
муайян гигиена талаблари мавжуд. Булар техник жиҳозлар, хонани шамоллатиш 
ва микроиқлим тааллуқлидир. 8 ёшли бола учун юк оғирлиги 2 кг дан, 9-10 ёшли 
бола учун 3 кг, 10-12 ёшли бола учун 5 кг, 13-17 ёш оралиғидаги болалар учун 12 
кг дан ошмаслиги керак. Медицина кўриги синфда жисмоний тайёргарлиги 


76 
етарли, соғлигида ўзгариш бор ўқувчиларни аниқлашга имкон беради. Бундай 
болалар устидан мунтазам равишда медицина кўриги олиб борилиши шарт. 
Агарда шундай болалар борлиги маълум бўлса, улар билан махсус дастур асосида 
шуғулланиш, қад-қомат бузилган, умуртқа поғонаси қийшайган бўлса, махсус 
гимнастика машқлари тайинлаш ва врач тавсияномаси бўйича даволаш зарур. 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish