9
Акциялар – акциядорлик жамиятининг устав фондига юридик ёки жисмоний шахс
муайян щисса қўшганидан
гувощлик берувчи, акция эгасининг мазкур жамият мулкидаги
иштирокини тасдиқловчи хамда унга дивидент олиш ва қоида тариқасида, ушбу жамиятни
бошқаришда қатнашиш хуқуқини берувчи, амал қилиш муддати белгиланмаган қимматли
қоғоздир.
Акциялар чиқариш тўғрисида қарор акциядорлик жамияти
муассасалари томонидан
ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Сотиб олинган акция
уни чиқарган акциядорлик жамиятига, башарти бу нарса
жамият уставида назарда
тутилмаган бўлса, сотилиши мумкин эмас.
Акциялар қуйидаги турларга бўлинади:
1. Оддий- эгаси ёзилган акциялар:
2. Имтиёзли- эгаси ёзилган акциялар:
3. Оддий-тақдим этувчига акциялар:
4. Имтиёзли- тақдим этувчига акциялар.
Акция турларини қуйидаги чизмада кўриш мумкин.
4-чизма
Акция турларининг таснифи
Оддий акциялар ўз эгасига акциядорларнинг умумий мажлисида масалаларни щал
қилишда овоз бериш щуқуқини, белгиланган тартибда (жамият
соф фойда берган йиллик
хисобот умумий мажлисида дивиденд бериш бўйича қарор қабул қилса) дивидент олиш
хуқуқини беради.
Имтиёзли акциялар – ўз эгаларига акциядорлик жамият молиявий холатидан қатъий-
назар биринчи навбатда дивиденд олиш, жамият тугатилаётганда ўз
улушига мутаносиб
маблағ олиш хуқуқини беради.
Амалдаги қонунчиликка асосан щар бир акция қуйидаги реквизитларга эга бўлиши
лозим:
-акциядорлик жамиятининг манзили ва тўлиқ номи;
-акция деб номланган қимматли қоғоз номи;
-акциянинг муомалага чиқарилган муддати, серияси, тартиб рақами;
-акция номинал қиймати;
-акция эгасининг номи (номи ёзилган акциялар учун);
-акциялар чиқарилиши давридан акциядорлик жамиятининг низом жамғармаси миқдори;
-дивидентларни тўлаш муддати;
-муомалага чиқарилган акциялар миқдори;
-акциядорлик жамияти бошқарув раиси ва бош щисобчи имзолари;
-рўйхатга олувчи давлат органи томонидан берилган акциялар коди ва санаси акс
эттирилган бўлиши шарт.
Акциянинг
турлари
Оддий эгаси
ёзилган акция
Имтиёзли эгаси
ёзилган
акциялар
Оддий та=дим
этувчига акция
Имтиёзли
та=дим
этувчига
акция
10
Акция реквизитлари акцияларнинг яхлитлигини солиштириш, муомалага чиқарган
эмитент ва унинг эгасининг эмиссияда белгиланган шартларини аниқлаш учун хизмат
қилади. Қонунчилик асосида акциянинг энг кам номинал қиймати 100 сўм. Акциялар
бўлинмасдир. Акцияларнинг энг юқори номинал қиймати қонунчиликда чегараланмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: