4
КИРИШ
Мустақилликка эришгандан сўнг Ўзбекистон Республикасида
ривожланган хорижий
давлатларнинг иқтисодий ривожланиш тажрибасини чуқур ўрганган холда хамда
мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятларини хисобга олган холда иқтисодий
ривожланишнинг фақатгина ўзига хос йўли ишлаб чиқилди. Бу ривожланишнинг йўли
хорижий давлатларда “Ўзбек модели” деб тан олинган.
Иқтисодий ривожланишнинг қимматли қоғозларнинг ўзига хос ўрни мавжуд. Худди шу
бозорни мамлакатимизда шакллантиришга ривожланишнинг дастлабки йилларданоқ катта
эътибор берилди.Жахон молиявий-иктисодий инкирози сабабларига ўз эътиборини қаратган
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов қуйидагиларни алохида таъкидлайди
“Бугунги кунда бозорни пул ресурслари билан зўр бериб тўлдириш давом этаётгани фонд ва
хомашё бозорларида сунъий равишда ошириб борилган спекулятив нархларнинг янада
кўтарилиб кетишига, таъбир жоиз бўлса, молиявий кўпикларнинг
баттар авж олишига,
инфляциянинг жиловлаб бўлмас даражада ўсиш хавфининг кучайишига олиб келмоқда”
1
деб
таъкидлаган. Чунки қимматли қоғозлар бозори мамлакатда молиявий ресурсларни жамлаш,
уни тақсимлаш, иқтисодиётни устувор соҳаларини ривожлантириш вазифаларини амалга
оширишда ижобий омил ҳисобланади.
Шуни алохида таъкидлаш лозимки қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш
юзасидан кейинги йилларда 8 та қонун қабул қилинди. 2008 йил 27 июндаги эса янги
тахрирдаги “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди, ушбу холат эса
мамлакатимизда қимматли қоғозлар бозорига алохида эътибор берилаётганидан далолат
беради.
Қимматли қоғозлар бозори бозор муносабатларининг ажралмас қисми хисобланади.
Жамият ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши қимматли қоғозлар бозорига бўлган
муносабатнинг қайта кўриб чиқилишини талаб қилаётган
бугунги кунда, ушбу тоифанинг
долзарблиги кескин ошди. Чунки айнан қимматли қоғозлар кўп жихатдан қийматнинг
қайтиш харакати самарадорлигини ошириш, мулкчилик шаклининг ўзгариши, уни хусусий
эгаликка топшириш муаммоларини ечишнинг калити щисобланади. Шу билан бир вақтда
амалиёт мазкур сохада алощида, жиддий илмий ишланмалар ва тадқиқотларнинг
мавжуд
эмаслиги, айрим масала ва атамаларни тушунтиришдаги турли қрашлар билан боғлиқ қатор
муаммоларга дуч келди.
Сўнгги ўн олти йиллар мобайнида Ўзбекистонга турли мамлакатлардан турли хил
маълумотлар етарли даражада изчил келиб турди, уларда қимматли қоғозлар бозорига
нисбатан бир-биридан фарқ қиладиган мустақил ёндашувлар юзага келган. Ушбу
мамлакатларда хатто бошқарув муаммоларини ечишнинг ягона,
умумий тамойиллари
бўлишига қарамай, фонд бозори фаолият кўрсатишининг турли моделлари ва уни тартибга
солишнинг щар хил мактаблари мавжуд. Хар бир давлатда, одатда атама ва тоифаларга
алохида маъно – мазмун берган холда ўзларининг «ўйин қоидалари» тарғиб қилинади.
Буларнинг
барчаси
кейинги
вақтларгача
атамавий
англашмовчилик
ва
тушунчаларнинг маъно жихатдан ноаниқлигини келтириб чиқарди, мамлакат фонд бозорига
жиддий зиён етказиб, унинг ривожланишига сезиларли даражада тўсқинлик қилди. Дарвоқе,
хусусийлаштириш, қимматли қоғозлар бозорининг вужудга келиши жараёнлари кечаётган
мамлакат учун жахонда умумий тарзда қабул қилинган андозаларга мос келадиган,
жахон
тажрибаси билан чуқур ишлаб чиқилган барча афзалликларни ўзига сингдирган ва шу билан
бир вақтда миллий менталитетни, ўз тарихий ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини
инобатга олган атамалар хамда тушунчаларни яратиш-шакллантириш ва тасдиқлаш зарур.
1 И.А.Каримов. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз
фаровонлигини оширишга хизмат қилади: 2010 йилда мамалакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган ЎзР Вазирлар
Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. – Т.: Ўзбекистон, 2011. – 48 б.
5
Қимматли қоғозлар бозори масалаларини ўрганиш хамда уларни мустақил ўқитиш
фани сифатида расмийлаштириш муаммолари
алохида долзарблик касб этади, чунки
республикада сўнгги бир неча йиллар давомида мазкур сохада олий таълим даражасида
мутахассисларни тайёрлаш бошланган.
Мазкур маърузалар матни тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан
операциялари курсининг ўқув дастури асосида яратилган бўлиб, шу йўналиш сощасига
тегишли бўлган барча мавзуларни ўз ичига олади.
Бу курс бўйича асосий дарслик бўлиб. И. Л. Бутиков томонидан чикарилган «Қимматли
қоғозлар бозори»: Дарслик-Тошкент:
Консаудитинформ, 2008.- 496 бет ва Галанова В.
Басов А «Рынок ценных бумаг». Учебное пособие. М; “Финансы и статистика”. 2008.-526 бет
хисобланади. Ушбу дарсликлар базавий дарслик хисоблангани билан унда берилган
мавзулар асосан йуналтирувчи характерга эга.
“Тижорат банкларининг қимматли қоғозлар билан операциялари” курсидан маърузалар
матнида бошқа дарсликлардан фарқли ўлароқ, қимматли қоғозларга оид масалалар нисбатан
кенгроқ кўрилган, қимматли қоғозлр бозори хамда қимматли қоғозларнинг операциялари
билан боғлиқ боблар амалий масалалар билан тўлдирилган ва унинг назарий қисми
Ўзбекистон Республикаси бўйича маълумотлар билан бойитилган. Маърузалар матни
қимматли қоғозлар ва қимматли қоғозлар
операциялари назарияси, хорижий олимлар
тадқиқотларини эътиборга олган холда тадқиқот қилиш асосида яратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: