операциялар,
бошкаларни
тайѐрлашда
эса
мураккаброк
операция
узлаштирилар эди.
Мазкур тизимнинг фазилатли хисобланган томони шундаки, фойдали
буюм ишлабчиқариш вазифаси ўқувчиларга қизиқиш ва янада унимлирок
ишлашга интилиш уйготар эди. Аммо бу тизим хам бир катор камчиликларга
эга эди. Ўқувчилар аллохида операцияларни ѐмон узлаштирар, яъни
уларни бажариш устида машк килинмас ва тегишли куникмаларга эга
булмасдилар. Ўқувчилар эгаллаган куникмалар нозиклиги билан ажралиб
турмас, яъни махсулот маълум бир шаблон асосида тайѐрланар эди.
Хатто
технологияда озгина узгариш булганда хам ўқувчилар шуни бажаришда
жиддий кийинчиликка дуч келар эдилар.
Мазкур тизимда педагогиканинг таълим жараѐнида ўқувчилар
зиммасига аниқ ва улар курби етадиган ўқув вазифалари куйилиши керак
деган мухим коида бузилган эди. Бу тизим буйича укитишда меҳнат
фаолиятининг таълимий томони на ўқув ишлаб чиқариш устасига, на
ўқувчига маълум булмасдан ўқув жараѐни шу сабабли кам самарали эди.
Операция ва махсулот тизимига махсулот ва операция тизимидаги узига
хос камчиликлар мавжудлиги натижасида у кенг ѐйилмади.
3. Мотор машк тизими.
Мотор машк тизими ишлаб чиқариш таълимининг операцион тизимининг
(ЦИТ–тизим марказий меҳнат институти) ЦИТ томонидан кайта ишланган
формасидар. ЦИТ томонидан (1920– 1930 йиллар) меҳнат жараѐнини турли
касблар буйича синчиклаб анализ килиниб меҳнатнинг
мухим усул ва
операцияларигина эмас, балки усул элементлари ишчи ҳаракати элементлари
хам аллохида урганилади, усулларни узлаштиришнинг форма ва методлари
ишлаб чикилади.
ЦИТ тизимидаги таълим асосида ўқувчиларни алохида ҳаракат
элементлари, кейин ҳаракатлар, меҳнат усуллари ва операцияларни
бажаришга ургатиш мақсадида куплаб машк махгулотларни тугри куллаш
учун ЦИТ ўқувчиларига ҳаракатлар ва усулларнинг автомобилизацияни
хосил килувчи имитацион типдаги мураккаб ҳамда каттакон аппарат
(тренажерлар) ни ишлаб чикди ва куллади.
Бу тизимдаги таълим беш даврга булинган эди:
Асосий меҳнат фаолияти ва ҳаракатларини
узлаштириш буйича машк
машгулотлари.
Меҳнат усулларини узлаштириш буйича машклар уз ичига аввал урганилган
ҳаракатларни хам олади.
Меҳнат операцияларини бажаришга доир машкларда урганилган усуллар
кулланилади.
Оддий деталларни ясаш жараѐнида узлаштирилган комплекс ишларни
бажариш кушиб олиб борилади.
Иш жойида мазкур касб учун характерли булган ишларни бажариш.
ЦИТ тизимининг ижобий фазилатлари:
Иш мазмунининг касбларга оид операция ва усулларнинг аниқ ва
равшанлиги, бу асосда ўқувчиларни укитишдаги хар бир меҳнат ҳаракати
ҳамда усулларни бажаришнинг энг яхши юлларини ишлаб чикиш:
Тизим ва ишлаб чиқариш таълимида инструкцион мазмунини ишлаб
чикишнинг илмийлиги:
Меҳнат операцияларини ўрганишга оид айрим шугулланиш
машклари буйича турли операцияларни бажаришда ишчи холатини ишлаб
чикиш ва иш жойини ташкил қилишдан иборат эди.
Шу тарзда ЦИТда ишлаб чикилган ишлаб чиқариш
таълими
методикаси Павлов қонунларига зид, яъни малака механик шугулланиш
жараѐнида хам ривожланиши ва шунингдек иш жараѐнида механик равишда
кайта тикланиши керак деган фикрдан келиб чикилар эди.талим жараѐнида
ўқувчиларнинг онгли фаолияти унутилганди .
Механик шугулланиш табиий равишда ўқувчиларнинг элементларни
узлаштирилишини рад этарди. ЦИТ тизимининг энг мухим камчилиги шунда
эдики, у онгли меҳнат қилишда замонавий ишчи учун зарур булган назарий
билимлар ва ишлаб чиқариш техникаси технологиясини такомиллаштириш
имкониятларини етарли бахолай олмасди.
Лекин якин утмишдаги сингари айрим камчиликлар (гарчи улар мухим
булмасада) учун бу тизимни бутунлай рад қилиш нотугри. ЦИТ нинг купгина
илмий методик ютукларидан хозирги пайтда ишлаб чиқариш таълими
методикасини ишлаб чикиш давомида мофаккиятли фойдаланиб,
ривожлантирилмокда.
4. Операцион - комплекс тизим.
Операцион–комплекс тизим узигача булган ишлаб чиқариш таълими
тизимларида
Айниқса
операцион
тизимнинг
янада
ривожланиши
натижасидир. 1935–1936 йилларда ФЗУ мактаблари
ходимлари томонидан
махсулот ва операция тизимидаги хато ва камчиликларни бартараф қилиш
жараѐнида ишлаб чиқариш таълимнинг операцион–комплеекс тизими ишлаб
чикилди.
У уз педагогик асосига эга булиб, хозир хам касб–ҳунар таълими
тизимида кенг кулланилмокда.
Бу тизим буйича укитишда ўқувчилар дастлаб машк килиб
ихтисосларига оид асосий меҳнат усулларини бажариш учун куникма хосил
киладилар,
кейинчалик
икки–учта
ишлаб
чиқариш
операциясини
узлаштирадилар. Шундан сунг улар асосий операцияларни узига олувчи
комплекс ишлаб чиқариш ишларини бажаришга киришадилар.
Таълим ўқувчиларга методик изчилликда олиб борилиб уз ичига
куйидаги асосий боскичларни олади:
Шугулланиш (тренировка) машклари.
Таълимни бошкаришда
ўқувчиларни асбоблар (масалан: эгов, болга)дан фойдаланиш, ѐки иш
қуролларини бошкаришнинг асосий усулларини ургатиш, масалан тракторни
юргизиш ва тухтатиш, заправка қилиш зарурати тугилади. Бусиз
операцияларни ўрганишга киришиш мумкин эмас. Бу машклар
операцияни тулалигича узлаштиришни жуда осонлаштиради. Таълимни
бошланишидаѐк муайян
методик тизимда ташкил этиш, ўқувчиларни
меҳнат усулларини бажаришга ургатишнинг мақсадга мувофик юлларини
топиш имконини беради.
Операцион характердаги ишлар. Машклар факат иш усулларининг
ўқувчилар томонидан олдиндан узлаштириши учун киритилади. Бу
усулларнингбундан кейинги такомиллаштирилиши ва мустахкамланиши
ўқувчиларга шугулланиш машкларидан кейин бериладиган операцион
характердаги ишларни бажариш жараѐнида амалга оширилади. Бу куп марта
такрорланадиган камайтиришга имкон яратади. Операцияларга ургатиш
даврида ўқувчилар олдига аниқ вазифа –ургатиладиган
операциянинг
турли хил усулларини бажаришни эгаллаш вазифаси куйилади. Махсулот
тайѐрлашни ( ўқув–ишлаб чиқариш ишларини бажариш) аллохида
урганиладиган операцияни узлаштиришнинг факат воситаси хисобланади.
Комплекс ишлар. Малакали ишчиларни укитиш ва тарбиялаш факат
комплекс характерга эга булган турли холда уюшган ва бо ғланган
операцияларни уз ичига олган ишлардагина амалга ошириш мумкин. Шунинг
учун хам таълимнинг операцион комплекс тизимида бундай юналишдаги
ишларга катта урин берилади. Комплекс ишларнинг уч (1.2.3) тури мавжуд
(6- расм).
Do'stlaringiz bilan baham: