21
-меҳнат шароитлари ва иш ҳақи. ижтимоий ва тиббий суғурта ижтимоий
таъминот тартиби;
-ходимни ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш;
-меҳнат шартномасини бузганлик учун жавобгарлик:
—
томонлар розилиги билан белгиланадиган бошқа маълумотлар.
Асосий ва айланма маблағлар, шунингдек корхонанинг мустақил
балансида қиймати ифодаланган бошқа бойликлар хусусий корхона мулкини
ташкил этади.
Мулкдорнинг пул ва моддий ажратмалари, хўжалик фаолиятидан олинган
даромадлар, банклар ва бошқа қарз берувчидан олинган қарзлар, қимматбаҳо
қоғозлар ҳаракатидан ѐхуд уларни сотишдан олинган даромадлар; мерос
тариқасида. алмаштириш ва совға қилиш йўли билан. шунингдек Ўзбекистон
Республикаси қонунлари билан таъқиқианмаган бошқа манбалардави тушган
мол-мулк хусусий корхона мулкини- шакллантириш манбалари бўлиши
мумкин.
Хусусий корхона ўз мажбуриятлари бўйича мулкдорга хусусий ва шахсий
мулк ҳуқуқида тегишли бўлган мулк билан жавобгар бўлади.
У ўз ишлаб чиқариши ва капитал қурилишини иҳтисослашган таъминот-
савдо ташкилотлари. биржалар. ярмаркалар. ким ошди савдолари хизматидан
фойдаланиб ѐки бевосита ишлаб чиқарувчилар билан муносабатга киришиб.
шунингдек четдан келтириш йўли билан моддий-техника жиҳатидан мустақил
таъминлайди.
Давлат хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига
риоя этилишини кафолатлайди, эркин ҳолда рақобат учун шарт-шароитларни
яратади, моддий-ашѐвий. молиявий, ахборот ва бошқа ресурсларга эришувнинг
тенг имкониятларини таъминлайди, бунда уларнинг бозорга якка эгалигига йўл
қўймайди. Давлат ѐки бошқа идоралар томонидан ўз ваколатига ѐхуд қонун
талабларига номувофиқ қарорлар қабул қилинган ва бу хусусий тадбиркор ҳақ-
ҳуқуқларини чеклашга сабаб бўлган ҳолларда у бундай ҳужжатлар ҳақиқий
эмас деб эътироф этилишини сўраб судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Давлат
идоралари ѐхуд уларнинг мансабдор шахсларининг кўрсатмаларини амалга
ошириш ва унинг ҳуқуқларига дахл қилиш натижасида тадбиркорга етказилган
зарарлар бу идоралар томонидан қопланиши керак.
Банк билан хусусий корхона ўртасидаги муносабатлар шартномавий
характерга эга. Хусусий корхона мижоз сифатида ўзига кредит ҳисоб-китоб ва
касса хизматини кўрсатадиган банкни мустақил танлайди.
Банклар кредитнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш борасида
мижозларнинг гаровларини, кафолатларини, ишончномаларини ва бошқа
шаклдаги мажбуриятларни қабул этади.
Хусусий корхона ва якка тартибда фаолият кўрсатаѐтган шахслар
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси асосида солиқлар тўлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: