Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Корхоналарнинг асосий фаолияти бўйича маҳсулот ишлаб



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

2.Корхоналарнинг асосий фаолияти бўйича маҳсулот ишлаб 
чиқариш ва сотиш харажатлари сметасини тузиш тартиби 
 
Маҳсулот (иш, хизмат) таннархи - корхона ишининг муҳим 
кўсаткичидир. У ишлаб чиқаришни режалаштириш давомида аниқланади ва 
молиявий режалаштиришда фойдани, сотиладиган маҳсулотнинг бутун 
ҳажмини ва унинг алоҳида турларининг рентабеллигини аниқлаш учун 
ишлатилади. 
Келгуси йили ишлаб чиқарилиши режалаштирилаѐтган тўла таннархи 
умумлаштирувчи 
ҳужжатда-маҳсулот 
ишлаб 
чиқариш 
ва 
сотиш 
харажатларининг сметасида аниқланади. Корхонанинг хўжалик фаолиятини 
бир йилги режалаштиришда харажатлар сметаси ҳар бир кварталга бўлинган 
ҳолда бир йилга тузилади. Лекин бундай смета тузиш хўжалик юритишнинг 
барқарор шароитларида мумкин холос. Инфляциянинг юқори суръати, меҳнатга 
ҳақ тўлашнинг минимал миқдори индексация қилинишининг, ѐқилғи ва хом-
ашѐ нархларининг ўсиши ва бошқа сабабдар йиллик режа тузишни жуда 
қийинлаштиради. 


35 
Корхоналарга берилган хўжалик юритиш мустақиллиги ва анчагина 
мураккаб иқтисодий шароитда ишлаѐтган корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва 
молиявий-хўжалик фаолиятини режалаштириш бўйича асосланган услубий 
кўрсатмаларнинг 
йўқлиги 
ҳам 
таннархни 
режалаштиришга 
бўлган 
эътиборининг сусайганлигига сабабчи ҳисобланади. Бундай шароитда маҳсулот 
ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг кварталлик сметасини тузиш 
мақсадга мувофиқдир ва бунинг имкони бор. Бу смета таннарх бўйича 
сотиладиган маҳсулотнинг ҳажмини, маҳсулот сотишдан келадиган тушумни 
ҳисоблаб чиқиш, маҳсулотни материал сиғими ва меҳнат сиғимини баҳолаш, 
захираларга, харажатларга ва тайѐр маҳсулотларга қуйилма айланма 
маблағларига бўлган эҳтиѐжини тахмин қилиш имконини беради. 
Сметада кўрсатилган элементлар бўйича харажатлар мажмуаси маҳсулот 
ишлаб чиқаришга кетадиган умумий харажатлар ҳажмини ташкил қилади. 
Ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш учун ишлаб чиқаришга кетган жами 
харажатлар суммасидан энг аввало ноишлаб чиқариш счѐтларига олиб 
бориладиган харажатлар чегирилади, булар ўзининг корхонаси учун 
бажарилган капитал қурилиш ва капитал таъмирлаш бўйича ишлар қиймати, 
бошқа корхоналарга, корхонанинг носаноат хўжаликларига кўрсатиладиган 
транспорт хизмати, бошқа корхоналар учун бажариладиган илмий текшириш 
ишларининг қийматлари ва ҳ.қ. Кейинги келгуси давр харажатларининг 
қолдиғи, тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиғининг таннархининг (бу 
режалаштириш ва ҳисоб юритишда тугалланмаган ишлаб чиқаришга 
ажратиладиган тармоқлар учун) ўзгариши ҳисобига олинади: бу қолдиқларнинг 
кўпайиши товар маҳсулотнмнг таннархини камайтиради, қолдиқларнинг 
камайиши таннархини кўпайтиради. 
Режалаштирилган йилда ишлаб чиқарилиши кўзда тутилаѐтган маҳсулот 
таннархи сотиладиган маҳсулот таннархидан фарқ қилади, бу сотиладиган 
маҳсулот таннархи асосида эса фойда аниқланади. Бу фарқнинг келиб чиқиш 
сабаби-режалатирилаѐтган давр бошида сотилмаган маҳсулот қолдиғининг 
мавжудлиги ва режалаштирилаѐтган давр охирида сотилмай қоладиган 
маҳсулот қолдиғининг миқдоридир. 
Натурал кўринишда сотиладиган ҳажми СМ қуйидагидан иборат бўлади: 
СМ= СЬ + ТМ - Ог 
Бу ерда:, 
СЬ - режалаштирилаѐтган давр бошидаги сотилмаган маҳсулот 
қолдиғи; 
ТМ - келгуси йилда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган товар 
маҳсулоти; 
Ог - режалаштирилаѐтган давр охиридаги сотилмаган маҳсулот 
қолдиғи; 
Сотиладиган маҳсулотга кетадиган харажатларни режалаштиришда 
сотилмаган маҳсулот қолдиқларининг таркибини уларнинг, унинг таннарх 
бўйича миқдорини ҳисобга олиш лозим. Маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган 
харажатларни ҳисоблаш услуби ва маҳсулот сотишдан келадиган тушумни 
ҳисоблаш услуби ягона бўлиши керак, шунда фойда сотилган маҳсулотларнинг 


36 
бир хил ҳажми бўйича аниқланади. Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари 
қуйидагини ташкил қилади:
Тсм = Тсп + Ттм - Тог, 
бу ерда; Тсм - келгуси даврда (йил, квартал) сотиладиган маҳсулотнинг 
тўла таннархи бўйича харажатлари; 
Тсп - режалаштирилаѐтган давр (йил, квартал) бошидаги сотилмаган 
тайѐр маҳсулот қолдиқларининг ҳақиқий иқтисодий ишлаб чиқариш таннархи; 
Ттм - маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг сметасида 
аниқланади, келгуси давр (йил, квартал) да ишлаб чиқарилиши 
режалаштирилган товар маҳсулотининг режадаги таннархи; 
Тог - режалаштирилаѐтган давр (йил, квартал) охиридаги сотилмай 
қоладиган тайѐр маҳсулот қолдиқларининг режадаги таннархи. 
Режалаштирилаѐтган давр боши ва охиридаги қолдиқларнинг таркиби 
фарқ қилади, маҳсулот сотишдан тушадиган тушумни режалаштиришнинг 
турли усулларида ҳам улар фарқ қилади. 
Хўжалик юритишнинг ҳозирги шароитида корхоналар тушумни ҳисобга 
олишнинг ва шунга мос ҳолда уни режалаштиришнинг 2 усулидан бирини 
ишлатишлари мумкин. Бу 2 усул маҳсулот сотиш моменти бўлиб нима 
ҳисобланиши билан фарқ қилади: 1) харидорга жўнатилган маҳсулот учун 
корхонанинг ҳисоб рақамига (кассасига) пулнинг келиб тушиши; 2) маҳсулот 
жўнатилиши ва ҳисоб-китоб ҳужжатларининг харидорга берилиши. 1-ҳолатда, 
агар тушум пул корхонанинг ҳисобрақамига (кассасига) келиб тушиши бўйича 
режалаштирилаѐтган бўлса, режалаштирилаѐтган давр бошидаги сотилмаган 
маҳсулот қолдиқлари ўз ичига қуйидаги элементларни олади: 
-омбордаги тайѐр маҳсулот; 
-тўлов муддати етиб келмаган жўнатилган товарлар; харидор томонидан
ўз муддатида тўланмаган жўнатилган товарлар; 
-харидорларнинг жавобгарлиги остида сақланаѐтган товарлар.
Сотиладиган маҳсулот таннархига аниқлашда бу қолдиқлар ҳисобот 
даврининг хақиқий иқтисодий ишлаб чиқариш таннархи бўйича ҳисобга 
олинади. 
Режалаштирилаѐтган давр охирида маҳсулот қолдиқлари таркибида фақат 
1-2 та элемент ҳисобга олинади холос, чунки харидор томонидан ўз муддатига 
тўланмаган товарлар ва харидорларнинг жавобгарлиги остида сақланаѐтган 
товарлар ҳисоб-китоб ва шартнома интизомининг бузилиши оқибатларидир, 
шунинг учун улар режалагатирилмайди. 
Режалаштирилаѐтган давр охиридаги сотилмай қолган маҳсулот 
қолдиқларини аниқлашда ишлаб чиқариш таннархи бўйича 1 кунлик 
маҳсулот ишлаб чиқариш ва захиранинг кундаги меъѐридан келиб чиқилади. 
Йиллик 
режалаштиришда 
кварталнинг 
маълумотлари 
кварталлик 
режалаштиришда-мос кварталнинг маълумотлари ишлатилади. 
Захиранинг кунларидаги меъѐри, тахминий бўлса ҳам, ҳар 1 корхонада 
ҳисобланиши мумкин. Омборда тайѐр маҳсулот қолдиқлари учун ва тўлов 
муддати етиб келмаган жўнатилган товарлар учун бу меъѐрнинг мазмуни 
турлича бўлади. Омбордаги тайѐр маҳсулот бўйича кунлардаги меъѐр - бу 


37 
маҳсулот омборда бўлган кунлар сонидир. Бу сон тайѐр маҳсулотни 
жойлаштириш, уни комплектлаш, идишларга жойлаш, транспорт партияси 
ўлчовига етгунча тўлаш, ҳисоб-китоб ҳужжатларини ѐзиб бериш учун зарур 
бўлган кунлар йиғиндиси сифатида аниқланади. Тўлов муддати етиб келмаган 
жўнатилган товарлар бўйича кунлардаги меъѐр ҳужжатлар айланиш муддатига, 
яъни ҳисоб-китоб ҳужжатлари таъминотчи банкидан харидор банкига ва орқага 
бориб келиши учун зарур бўлган вақтга мос келади. 
Сотилмай қолган маҳсулот қолдиқлари ишлаб чиқариш таннархи бўйича 
қуйидагига тенг: омбордаги тайѐр маҳсулот бўйича - (12153 минг сўм: 90 кун) х 
5 кун = 675,2 минг сўм; тўлов муддати етиб келмаган жўнатилган товарлар 
бўйича - (12153 минг сўм : 90 кун) х 15 кун = 2025,5 минг сўм; демак, давр 
охиридаги сотилмай қолган маҳсулот қолдиқлари ишлаб чиқариш таннархи 
бўйича 2700,7 минг сўм миқдорда (675,2+2025,5) режалаштирилмоқда. 
Сотиладиган товар маҳсулотининг тўлиқ таннархи ѐки сотиладиган маҳсулотга 
кетган харажатлар қуйидагини ташкил қилади: Тсм=2850 + 44362 - 2700,7 = 
44511,3 минг сўм. 
2-ҳолатда, агар тушум маҳсулот жўнатилиши бўйича режалаштирилса, 
сотиладиган маҳсулотга кетадмган харажатлар-фақат корхонанинг омборидаги 
тайѐр маҳсулот қолдиқларини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилади. 
Сотиладиган маҳсулотга кетган харажатлар маҳсулот сотишдан келган 
тушум ҳисобига қопланади. 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish