Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
1. Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотишда таҳлилнинг асосий
вазифалари нималардан иборат?
41
2. Сотилган маҳсулот деганда нимани тушунасиз?
3. Корхоналарда маҳсулот таннархини шакллантириш жараѐнлари
нималардан иборат бўлиши мумкин?
Топшириқлар
1. Ишлаб чиқариш дастурининг бажарилишини таҳлил қилишда
фойдаланиладиган ахборот манбаларини ўрганиб чиқинг.
2. Корхоналарда маҳсулот таннархини шакллантириш жараѐнларини
бошқариш ва кўрсаткичларини таҳлил қилиш йўлларини ўрганиб чиқинг.
42
4-мавзу. Корхонада пул тушуми, уни режалаштириш ва
тақсимлаш
Асосий саволлар:
1.Иқтисодиѐтининг эркинлашуви шароитида корхоналар
фаолиятида баҳолар тизими, унинг таркиби ва баҳонинг
шаклланишига таъсир этувчи омиллар
2.Корхонада
маҳсулот
сотишдан
тушган
тушумни
режалаштириш
3.Оддий ва иқтисодий ѐки аналитик услуб
4.Маҳсулот сотишдан тушган тушумни тақсимлаш т артиби
Таянч сўз ва иборалар
Баҳо, калкуляция, ҳажм, ассортимент, эксраполяция усули, оддий
услуб, аналитик (иқтисодий) услуб, ялпи фойда, солиқ, солиқ
имтиѐзлари.
1.Иқтисодиѐтининг эркинлашуви шароитида корхоналар
фаолиятида баҳолар тизими, унинг таркиби ва баҳонинг
шаклланишига таъсир этувчи омиллар
Маҳсулот (иш, хизматлар) реализациясидан тушган тушум ҳажмига
таъсир этувчи жараѐн нархларни шакллантириш жараѐнидир. Пировард
натижада товар баҳоси бозор орқали аниқланади: унга талаб ва таклиф
муносабатлари катта таъсир кўрсатади. Лекин калькуляция сотиш баҳоси
шаклланишининг муҳим қисми ҳисобланади. Агар калькуляция усули билан
ҳисобланган нархлар бозор нархидан юқори булса, у ҳолда таннархни
камайтириш ѐки бу турдаги товарни ишлаб чиқаришдан воз кечиш лозим.
Хар бир товарнинг 2 хил баҳоси олдиндан ҳисобланади: сотиш баҳоси,
яъни тайѐрловчига ишлаб чиқаришнинг нормал шароитини яратиб берувчи
баҳо ва минимал бахо, корхона харажатларини минимал фойда шароитида
қоплайдиган баҳо. Йирик буюртмалар бўлганда ѐки ишлаб чиқарувчиларнинг
харидорлар билан алокалари мустахкам бўлганда, харидорлар калькуляция
билан танишиш хукукига эгалар. Ишлаб чиқарувчи калькуляцияни такдим
этишдан бош тортган такдирда, харидорлар товар сотиб олишдан (агар унинг
нархи ошириб кўрсатилгандек туюлса) воз кечишлари мумкин.
Калькуляция усули билан бир қаторда нархлар шаклланишининг бошқа
усуллари дастлабки буюм да кулланилиши мумкин: параметрик бу усул
нархидан катъи-назар маҳсулот кўрсаткичларига асосланади (куввати, юк
кутариш, тез харакат қилиш ва б.); статистик усул бу усул ўхшаш буюмлар
баҳоларини таҳлил қилишга асосланган. Лекин ҳар кандай шароитда хам нарх
ишлаб чиқарувчининг харажатларини қоплаши керак шунинг учун
калькуляциядан фойдаланиш зарур.
Айрим холларда йирик қимматбаҳо буюмлар нархини лойихалаш йирик
консалтинг фирмаларга топширилади, уларнинг хакконийлигига икки томон
43
(тайѐрловчи ва буюртмачи) хам ишонч хосил килган булиши лозим. Бундай
ишни, мисол учун, Американинг «Rond corporaton» фирмаси бажаради.
Маҳсулотни айирбошлашдан тушум катталигига фирма фаолиятига
боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган кўпгина омиллар таъсир кўрсатади.
Корхонага бевосита боғлиқ бўлган омилларга қуйидагилар киради:
ҳажм
ассортимент
ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг сифати ва рақобатбардошлиги
баҳо даражаси
Маҳсулот ишлаб чиқаришни асосан маҳсулотни айирбошлаш ҳажми
аниқлайди: айирбошлаш ҳажмининг ўсиши билан уни ишлаб чиқариш ҳажми
ўсади, ва аксинча.
Бундан ташқари, тушум қиймати:
корхона ишининг бир маромдалилиги
маҳсулотнинг бир бутунлилиги
ортишнинг хусусияти
мазкур маҳсулотга бўлган талаб
маҳсулот учун ҳисоб-китоб шаклига боғлиқ бўлади.
График бўйича ишлаш маҳсулотни бир маромда ортишга ва тушумнинг
ўз вақтида келишига таъсир қилади. Маҳсулотни талаб асосида ишлаб чиқариш
унинг тўлиқ айирбошланишини таъминлайди. Маҳсулот учун ҳисоб-
китобларнинг нисбатан илғор шаклини қўллаш, тўлов ҳужжатларидаги
ѐзувларнинг ўз вақтидалиги ва уларни банкка тақдим қилиш – тушумни
режалаштиришдаги асосий омиллардир. Маҳсулот ассортименти тушум
ҳажмига катта таъсир кўрсатади, чунки маҳсулот бир хил бўлмаган нархларда
айирбошланади. Ассортимент бўйича режалаштиришнинг бажарилиш шарти
бўлиб ҳисобланади. Корхонанинг маҳсулотни реализациясидан тушуми
катталиги баҳолар даражасига ҳам боғлиқ бўлади: агар маҳсулотнинг улгуржи
нархи пасайса, унинг айирбошланишидан тушадиган тушум камаяди, ва
аксинча.
Корхонага боғлиқ бўлмаган омилларга қуйидагилар киради:
транспорт ишидаги узилишлар
харидорларнинг тўловга қобилиятсизлиги натижасида маҳсулот
тўловининг ўз вақтида амалга ошмаслиги
банк ҳисоб-китобларидаги кечикишлар ва шу кабилар
Бозор иқтисодиѐти шароитида ихтиѐрий тижорат корхонасининг
тушуми биринчи навбатда корхонанинг молиявий хизматига боғлиқ бўлган
товар ва хизматларга баҳонинг тўғри аниқланишига кўп жиҳатдан боғлиқ. 1992
йилдан бошлаб баҳони ташкил қилиш эркин асосда йўлга қуйилди, яъни, талаб
ва таклиф асосида аниқланувчи бозор баҳоси катталиги қўлланилди. Қоидага
кўра, маҳсулот баҳоси рентабелликнинг аниқ даражаси асосида қуйилади.
Лекин баъзи ҳолларда зарарли баҳолар ҳам қуйилади (ўтиш баҳоси деб
номланувчи), бунда рақобатчиларни сиқиб чиқариш, сотиш бозорини
кенгайтириш ва корхонанинг бундай йўқотишлари истеъмолчиларни унинг
44
маҳсулотига бўлган талаби асосида қопланишини таъминлайдиган мақсадлар
қўлланилади. Баҳоларнинг давлат томонидан бошқарилиши монопол
корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган тор доирадаги товарларга
нисбатан қўлланилади.
Эркин нархлар ҳам, бошқарилувчи нархлар ҳам улгуржи ва чакана
бўлиши мумкин. Корхонанинг улгуржи баҳоси маҳсулотнинг тўлиқ таннархи ва
корхонанинг даромадини ифодалайди. Корхонанинг улгуржи баҳоси бўйича
маҳсулотлар бошқа корхоналарга ѐки тижорат ташкилотларига айирбошланади.
Улгуржи баҳо ўзида улгуржи баҳо ва тижорат устамасини ифодалайди. Шундай
қилиб, эркин ва бошқарилувчи баҳолар даражаси маҳсулот айирбошланишидан
тушумга, бунга боғлиқ ҳолда даромад катталигига ҳам таъсир қилувчи муҳим
омиллардан бири ҳисобланади.
Юқори
даражадаги
рақобатли
бозорда
унификацияланган
маҳсулотларни сотувчи корхоналардан бошқа барча корхоналар ўз маҳсулотига
баҳо ўрнатишда маълум даражадаги эркинликларни афзал кўради ва шунинг
учун корхона молиявий хизмати жавоб берувчи баҳо қуйиш сиѐсатини
мустақил танлайди.
Айирбошлашдан тушум ҳажми маҳсулотга баҳо қуйиш стратегиясини
танлашга боғлиқ. Бозор шароитида корхонанинг баҳо қуйиш сиѐсати ишлаб
чиқариш харажатларини маҳсулотга бўлган талаб ва таклифни, сотиш
бозоридаги рақобатни, давлат бошқаруви таъсирини ҳисобга олиб ишлаб
чиқилади. Шунинг учун корхона дастлаб бошланғич нархни ўрнатади, кейин
бозорнинг амалдаги ташқи омилларини ҳисобга олиб уни тўғирлайди.
Қуйидаги ҳолларда баҳо қуйиш биринчи даражали аҳамиятга эга бўлади:
корхонада янги маҳсулот чиқарилганда биринчи марта баҳо қўйса;
ташкилий-техникавий шароит корхонани баҳони ўзгартиришга мажбур
қилса;
рақобатчилар баҳони ўзгартирса;
бир-бири билан боғлиқ бўлган маҳсулотларни уларга бўлган талаб ва
уларнинг таннархи нуқтаи назаридан баҳолар тузилмасидаги ўзгаришлар
тўғрисидаги масалани ечиш керак бўлганда.
Бундай ҳолатлар маркетинг тадқиқотларига боғлиқ бўлади, лекин шу
билан бирга ишлаб чиқариш, маҳсулот таъминоти ва савдоси билан,
маҳсулотни айирбошлашдан тушумни ташкил қилиш билан ҳам боғлиқ.
Баҳо ўзида қиймат ва товарнинг истеъмол қийматининг пулдаги
ифодасини кўрсатади, шунинг учун ҳам у ишлаб чиқаришнинг ички ва ташқи
омилларида ифодаланибгина қолмасдан, уларга таъсир ҳам қилади. Маҳсулот
айирбошланишидан тушумни шакллантиришда баҳо бир неча функцияларни
бажаради:
ҳисоб функцияси, маҳсулотнинг айирбошланишидан тушумни,
маҳсулотни ишлаб чиқариш ва айирбошлаш харажатларини, ишлаб чиқариш
самарадорлиги ҳисоби бўлиб хизмат қилади;
рағбатлантирувчи функцияси, яъни баланд баҳо аниқ маҳсулотни
ишлаб чиқаришга етаклайди;
45
тақсимловчи функцияси, яъни корхона маҳсулоти баҳосининг ўртача
ҳисобланган баҳодан ўзгариши тақсимот йўналишининг ѐки ишлаб чиқарувчи
фойдасига, ѐки истеъмолчи фойдасига ҳал бўлишини ифодалайди. Баҳо
ѐрдамида даромадлар корхоналар, соҳалар, минтақалараро қайта тақсимланади;
бошқарувчи функцияси, яъни аниқ маҳсулотга талаб ва таклифни ва
пул маблағлари тўғрисидаги қонунни ўргатади, рақобат баҳоларни
тенглаштиради, ресурслардан самарали фойдаланишга йўл очувчи чегаравий
ишлаб чиқариш харажатларини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |