Вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/86
Sana15.06.2022
Hajmi1,43 Mb.
#674593
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   86
Bog'liq
korxonalar moliyasi

 
 
 
 
 
 
 
 
 
1-чизма. Маҳсулот реализациясидан тушган тушумнинг режали ҳисоб-
китоби 
Маҳсулот реализациясидан тушадиган тушумларни биз юқорида 
келтирган бир қанча методлар орқали аниқланади. Тўғри ҳисоб методи 
қулланилганда реализация қилинган маҳсулот қийматини реализация баҳосига 
кўпайтириб, олинган суммани барча маҳсулот номенклатурасига қўшилади. 
Ҳар бир маҳсулот номенклатураси реализациясидан тушган тушумни 
қуйидаги формула орқали аниқланади: 
Т = Р х Б 
бу ерда, Т - тушум, Р - реализация қилинган маҳсулот миқдори, Б - ҳар 
бир реализацияланган маҳсулот баҳоси. 
Реализация ҳажмини режалаштирилаѐтган даврда ишлаб чиқарилган 
маҳсулотдан келиб чиққан ҳолда аниқлаш мумкин, режалаштирилаѐтган давр 
бошига маҳсулот қолдиғини қўшамиз ва режалаштирилаѐтган давр охирига 
шунақаларни айирамиз. Реализациянинг режали ҳажми қуйидаги формула 
орқали ҳисобланади: 
Р = Қ1 + Т – Қ2 
бу ерда, Р – режали даврда реализация ҳажми; Қ1 – режалащтирилаѐтган 
давр бошига юкланган ва омбордаги ҳар бир маҳсулот туридан қолдиқлар; Қ2 – 
режалаштирлаѐтган давр охирида омборда ҳар бир маҳсулот тури бўйича 
қолдиқлар. 
Маҳсулотлар ассортименти катта бўлса, айирбошлаш режаси ҳисобини 
комбинациялашган метод билан амалга ошириш мумкин. Маҳсулотнинг асосий 
турларини айирбошлашдан келадиган тушум тўғри ҳисоб билан аниқланади, 
бошқа ассортиментдаги маҳсулот айирбошланишидан келадиган тушумни 
ҳисоблаш учун барча номенклатурадаги маҳсулот қолдиқлари бўйича ишлаб 
чиқарилган товар олинади, унга режалаштирилган давр бошидаги қолдиқ 
қиймати қўшилади ва режалаштирилган давр охирида эркин нархда 
чиқарилиши бўйича ва таннарх учун кутилаѐтган қолдиқ айирилади. 
Шу тарзда биз маҳсулот, иш ва хизматлар айирбошланишидан тушумни 
маблағларни ишлаб чиқаришга жойлашитириш ва маҳсулотларни айирбошлаш, 
даромадларни шакллантириш ва молиявий ресурсларни ташкиллаштиришнинг 
асосий манбалари деб хулоса чиқаришимиз мумкин. Бозор иқтисодиѐтида савдо 
ва тушум ҳажми алоҳида ўринга эга. Тушум катталиги билан фақатгина 
харажатларни ички ишлаб чиқаришга жойлаштирилиши ва даромадларни 
Маҳсулот (иш, хизмат) реализациясидан тушган тушум 
Асосий воситалар 
эскириши, материал 
ҳаражатларни 
тўлдириш 
Ижтимоий 
эҳтиѐжларга 
чиқимлар ва иш 
ҳақи 
Реализациядан 
тушган соф 
тушум 


50 
шакллантириш белгиланиб қолмасдан, корхона фаолиятининг молиявий 
натижасида юзага чиқувчи солиқ тўловларининг тўлиқлиги ва ўз вақтидалиги, 
банк кредитларининг камайтирилиши ҳам белгиланади. 
Бозор иқтисодиѐти шароитида хар бир корхона ва ташкилот учун тушум 
(даромад) асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб ҳисобланади. Корхона ва 
ташкилотларнинг ўз даромадлари ҳисобидан харажатларни қоплаш ва фойда 
олиш хўжалик ҳисобининг талаби ҳисобланади. 
Тайѐр маҳсулотни (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) сотишдан 
тушган тушум (даромад) корхонани молиявий ҳолатини ифодалайди. Сотишдан 
келган тушум орқали корхона бюджет, мол етказиб берувчилар ва хоказолар 
билан ҳисоб-китоб киладилар. 
Тушум бу –корхонанинг ўз оборот маблағларини ташкил қилишнинг 
асосий манбаи. Бозор иқтисодиѐти шароитида корхона эгалари ва менежерлар 
даромадни кўзлаган ҳолда инвестиция ва дивидент сиѐсатларини ечимини 
кабул килади. Бу эса корхонани ривожланишда муҳим аҳамият касб этади.
Корхонани режалаштираѐтган йил учун тушум таркиби қуйидаги 
элементлардан ташкил топади: 
I. Ялпи тушум
II. Корхонани асосий фаолиятидан келадиган тушум. 
1.ѐрдамчи хўжаликлардан келадиган тушум
2.иш бажариш бўйича тушум
3.Чикиндиларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарган маҳсулотлардан 
тушум. 
III. Умумий хўжалик фаолиятидан келадиган тушум 
IV. Соф тушум. 
1.Ишлаб чиқарувчи ва қайта ишлаб чиқарувчи (нефть, кишлок Хўжалик) 
маҳсулотларни сотиш учун мулжалланган товар маҳсулоти унинг корхона 
улгуржи баҳосида белгиланади. Корхона улгуржи баҳосининг таркиби шу 
маҳсулот учун белгиланган товар маҳсулотини ишлаб тан нархи билан фойда 
кўрсаткичининг йиғиндисидан иборат. 
2.Товар маҳсулотининг шарнома баҳоси. Бу кўрсаткич шу товар 
маҳсулоти учун белгиланган шу корхона улгуржи баҳоси билан кушилган 
қиймат солиғи йиғиндисидан иборат.
3.Товар маҳсулотининг эркин баҳода сотилиши. Бу баҳонинг тури 
бозорда сотиб олувчи ва харидорнинг сотиб олиш кобилиятини инобатга олган 
ҳолда белгиланиши лозим. 
4.Ахолининг биринчи истеъмол учун зарур бўлган давлат томонидан
белгиланган баҳолар. 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish