Вазирлиги абу райхон беруний номидаги тошкент давлат техника


Тугун кучланишлари тенгламалари (тугун тенгламалари)



Download 1,58 Mb.
bet25/65
Sana31.03.2022
Hajmi1,58 Mb.
#522129
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   65
Bog'liq
2 5337273837748754136

Тугун кучланишлари тенгламалари (тугун тенгламалари). Электр системалари ва занжирларининг ҳолатлари ҳисоблашнинг физик маъноси ва мақсадидан келиб чиқиб дастлабки маълумотларнинг турлича усулларда берилганида ҳисобланади.
Ушбу параграфда энг кўп ўзгарувчи ва энг содда ҳолатни кўриб ўтамиз. Электр занжири барча пассив элементларининг қаршилик ва ўзгарувчанликлар маълум. Бундан ташқари Р ва Q бўйича балансловчи тугундан бошқа барча тугунлардаги ток манбаларидан токларнинг ўзгармас қийматилари, барча ЭЮК, шунингдек кучланиш бўйича базис ҳисобланувчи битта тугуннинг кучланиши берилган. n та тугунда кучланиш ва m та шахобчадан токни топиш талаб этилади.
Умумий ҳолда кучланиш буйича базис ва Р, Q лар бўйича балансловчи тугунлар битта бўлмаслиги мумкин.
Одатда, электр системалари ҳолатларини ҳисоблашда бу тугунлар битта деб қаралади. Биз ҳам қуйида бу тугунлар битта (n + 1) -тугун деб ҳисоблаймиз ва уни, соддалик учун, балансловчи деб атаймиз.
Кирхгофнинг 1-қонуни бўйича мустақил тенгламалар сони мустақил тугунлар сони n га тенгдир. (n+1) - тугун учун Кирхгофнинг 1-қонуни тенгламаси қолган n та тугун учун тенгламалар йиғиндисига тенг ва мустақил тенгламалар қаторига кирмайди.
Агар номаълумлар сифатида n та тугун кучланишлари қабул қилинса, у ҳолда тугун ҳолатини Кирхгофнинг 1-қонуни ва Ом қонунидан келиб чиқувчи тугун тенгламалари ёрдамида ёзиш етарли. Агар барча шохобчалардаги токлар тугун кучланишлари ва шохобчалар ўтказувчанликлари орқали ифодаланса, тугун кучланишлари тенгламалари Кирхгофнинг 1-қонунидан келиб чиқади. Тугун кучланишлари тенгламалар сони мустақил тугунлар сонига тенг. Бунда тугунлардан бирининг [(n+1)] кучланиши қиймати ихтиёрий, жумладан нолга тенг деб қабул қилиниши мумкин.
n номаълумли n та тугун кучланишлари тенгламалари системасини ечиб, барча тугунлар кучланишларини аниқлаймиз. Сўнгра Ом қонуни бўйича шохобчалардаги токларни ҳисоблаймиз..
Балансловчи тугун кучланиши U 0 бўлганда тугун кучланишлари тенгламалари 4 та тугундан иборат бўлган тармоқ учун қуйидагича ёзилади:

11U1- 1211U1. . . . . . .14 = I1,


... ... ...
... ... ... (6.1)

-41U1- Y42 U1. . . . . . . . Yнн Uн =I4,


бу ерда Iк- к-чи тугун токи; Uк- к-чи тугуннинг номаълум кучланиши; Yкj (к j бўлганда) к ва j тугунларнинг номаълум кучланишлари; Yкк- к тугуннинг ҳусусий ўтказувчанлиги.


Агар иккита тугун орасида занжир бўлмаса, у ҳолда бу тугунларнинг ўзаро ўтказувчанлиги нулга тенг. Агар к и j тугунлар ўзаро Ze қаришиликка ва Yi ўтказувчанликка эга бўлган битта шохобча орқали туташган бўлса, у ҳолда

Yкj = Ye=-1/ Ze (6.2)


к- тугуннинг хусусий ўтказувчанлик Yкк шу к тугунга туташган барча шахобчалар ўтказувчанликларининг йиғиндисига тенгдир.


Агар к тугунга m шахобчага туташган бўлса, у ҳолда


(6.3)
(6.1) тенгламалар системаси қуйдагича ечилади. Система тугунларидан бири, масалан (n+1)-чи, кучланиш бўйича базис ва ток бўйича балансловчи тугун сифатида қабул қилинади. Бу тугундаги кучланиш Un+1 маълум, ток In+1 эса номаълум ва қолган n та тугун токлари йиғиндисига тенг деб қабул қилинади. Натижада, (6.1) дан n та номаълум тугун кучланишига эга бўлган n та тенгламали тугун кучланишлари тенгламаларисистемаси ҳосил бўлади, яъни
Y11U1-Y12 U2-Y13 U3=I1+Y1U ;
- Y21U1+Y22U2-Y13U3=I2+Y2U ; (6.4)
- Y31U1-Y32U2+Y33U3=I3+Y3U ;
ёки матрица кўринишда



Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish