V. Gavel Kuchsizlar kuchi rtf



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/40
Sana01.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#626737
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40
Bog'liq
1 5116207782214763056

чақимчилардан
ҳимоя қалқони ҳамдир
. Шундай қилиб, шиор ўзининг соф маъноси билан
кўкатчига дахлдор ва унинг ҳаётий қизиқишини акс эттиради. Aммо у нимаси
билан эътиборга лойиқ: Aгар кўкатчи
“Қўрқаман, шу сабаб итоатлиман”
кўринишида битилган шиорни осишга мажбур бўлганида, у шиорга бунчалик
бефарқ бўлмас эди. Гарчи шиорнинг бундай янграши, матннинг яланғоч
маъносини очиқласада, катта эҳтимол билан, кўкатчи ўзининг ҳақорати
эвазига бундай шиорни осишга ботинмасди, албатта, бу ёқимсиз ва уятлидир.
Ахир, кўкатчи ҳам инсон ва табиийки, инсоний қадриятларга эга.
Бундай асоратларнинг олдини олиш учун – садоқат, устки қобиғи билан
бўлса-да, соф ниятларга ишора қилувчи “
белги”
шаклида намоён бўлиши
керак. Кўкатчи ҳеч бўлмаганда:
“Ахир, нима учун пролетарлар ҳеч
бирлашмайди?”
деб савол қўйиш жасоратини ўзида сақлаб қолиши лозим.
Шундай қилиб
“белги”
, итоаткорликнинг “ўзгармас” мотивларини ва
иқтидорнинг “ўзгармас” таянчларини “улуғворлик” жабҳаси орқасига
инсонлардан яшириш имконини беради.
Бу
“улуғворлик”
мафкурадир. Мафкура дунё билан муносабатга
киришишнинг сунъий шакли сифатида, инсонда “етуклилик”, “муносиблик” ва
“ахлоқийлик” иллюзияси вужудга келишига илҳом беради ва шу билан бирга
амалда бундай бўлмаслик “имконини” ҳам таъминлайди; “шахс ости” мавҳум
эрзаци
(сифатсиз ўринбосар)
сифатида у инсонга виждонини алдашга,
шарафсизлигини (
“modus vivendi” сини
) дунёдан ва ўзидан яширишга шароит
яратади.
Бу самарали ҳамда бир вақтнинг ўзида “Юқорига”, “Пастга”, “Ўнг ва
чапга”, одамлар ҳамда Худога ҳам ўз шахсини гувоҳлантиришнинг “олижаноб”
11


усулидир. Бу инсоннинг “борлиққа бўйсуниши”ни, бегоналашувини ва мавжуд
нарсаларга мослашганлигини яширишда ёрдам берадиган ширма
(парда)
дир.
Бу
алиби
ҳаммага, яъни: “Бутун дунё пролетарларини бирлаштириш”
ғояси ортига ўз савдосини йўқотиш қўрқувини яширган кўкатчидан тортиб,
“Ишчилар синфига хизмат қилиш” ғояси ортига – иқтидорини сақлаб қолиш
қўрқувини яширган амалдоргача мақбулдир. Мафкуранинг дастлабки
“алибистик” функцияси шундай таркибга эгаки, у инсонда тоталитар
тузумнинг
жабрланувчиси
ва
посттоталитар тузумнинг эса тиргаги
иллюзиясини вужудга келтиради, яъни тоталитар тузумдан ке йин у инсоний
турмуш тарзи ва коинотга уйғун ҳаёт кечираётганини англатмоқчи бўлади.
У ёки бу диктатуранинг фаолият доираси қанчалик тор ва жамият
маданиятсиз бўлса, диктаторнинг хоҳиш-иродаси ҳам шунчалик очиқ:
айтайлик, “яланғоч” интизом, “дунёга мураккаблаштирилмаган муносабат”
(ўзининг шарафсиз диктатор эканлигини дунё ҳамжамиятидан яширмай
тоталитар бошқарувда давом этиш – тарж.)
ва “ўз-ўзини дафн
” (яъни,
диктатура ўз ўлим уруғини ўзи билан олиб юради)
қилиш орқали амалга
оширилади.
Бироқ ҳокимият механизмлари қанчалик мураккаб бўлса, тизим
шунчалик кенг ва табақаланган жамиятни қамраб олади, қанчалик узоқ яшаса,
шунчалик кўп индивидларни “ташқаридан” ўзига жалб қилиши талаб этилади,
тизим фаолиятида ғоявий “алиби” шунчалик муҳим аҳамият касб қиладики,
мафкура иқтидорнинг шахсга етиб олиши ва шахснинг иқтидорга кўтарилиши
учун ўзига хос “кўприк” вазифасини ўтай бошлайди.
Шунинг учун ҳам посттоталитар тузумда мафкура катта рол ўйнайди: у
компонентлардан, инстанциялардан, дастаклардан ва бошқа манипуляцион
воситаларидан иборат бўлиб, шахсий ирода ва тасодифларга ҳеч қандай имкон
бермай, иқтидор яхлитлигини ишончли ҳимоя қилади.
12


Ўзининг ва ҳар бир компонентининг универсал “алиби”си сифатида
мафкурасиз ҳокимият шунчаки ақлга сиғмайди.
4
Посттоталитаризм ва ҳаётий интенциялар (ниятлар) ўртасида жарлик
бор: ҳаёт – кўп жиҳатдан плюрализм ва ўзлигига интилаётган бир вақтда,
посттоталитар тизим эса аксинча, монолитлик ва тотал интизомга интилади;
ҳаёт – тобора кўпроқ ва кўпроқ “ақл бовар қилмайдиган” тузилмаларни
яратишга интилаётган бир пайтда, посттоталитар тузум эса унга “ақлбовар
қиладиган воқеликни” сингдиришга ҳаракат қилади. Посттоталитар тизимнинг
ўзгармас (қайсар) моҳияти: унинг “ўзига ўзи” ориентация қилишида ҳамда
иложи борича, “ўзлигини” кўпроқ сақлаб қолиш орқали таъсир доирасини
кенгайтиришида намоён бўлади.
Бу тузум инсонга хизмат қиладими ўзи? Ҳа, фақат инсон тузумга
қанча хизмат қилса – шунча, заррача ҳам ортиқ эмас; тузум ўзи белгилаган
“қоидалар”дан ҳар қандай оғишни ўзига суиқасд сифатида қабул қилади,
чунки у мазкур кўринишдаги ҳар қандай трансценденцияни приципиал
4
даражада рад этади.
Шуни таъкидлаш мумкинки, посттоталитар тузумнинг ички мақсади,
илк қарашда кўринганидек, фақат ҳукмрон элита қўлида иқтидорни сақлаб
қолиш эмас, балки – бу ўзини асраш инс тинкти, ижтимоий феномен ҳамдир.
Ёхуд
ўзини
кўрларча
ҳаракатлантирувчи
ноаниқ
“юксак”
нарсага
бўйсунишдир.
Инсон – ҳаттоки давлат иерархиясида бирор-бир мансабни эгаллаган
бўлса-да, бу

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish