V. Gavel Kuchsizlar kuchi rtf



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/40
Sana01.06.2022
Hajmi0,73 Mb.
#626737
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
1 5116207782214763056

Тўртинчидан,
бошқарув
техникаси
масаласида
анъанавий
диктатуралар маълум импровизация элементларини намоён қилади; аксарият
ҳолларда ҳокимият механизмлари ҳаддан ташқари маҳкамланмаган бўлиб,
бундай ҳокимиятларда спонтан ва тартибга солинмайдиган ўзбошимчалик
учун қулай жойлар кўзга ташланади; ҳукуматга қаршилик кўрсатишнинг баъзи
шакллари учун ижтимоий, маънавий ва моддий шароитлар етарлича топилади,
қисқача айтганда, ҳукмрон тизимнинг ҳали ҳам заиф ва барқарорлашишдан
олдин сўкилиб кетиши мумкин бўлган “сиртқи чоклари” мавжуд бўлади.
СССР тизимидаги олтмиш йиллик ривожланиш йўлимиз ва бу
тузумнинг Шарқий Европа мамлакатларида деярли ўттиз йиллик
(асосан,
Россия якка ҳукмронлигининг тарихий тузилмавий моделларига таяниб)
ривожланиши ҳокимиятнинг “жисмоний” кучига тескари ўлароқ, жамиятни
тўғридан-тўғри ва билвосита манипуляция қилишнинг мукаммал ва яхши
ривожланган
механизмлари
устига қурилдики, эндиликда бу тизим
ҳокимиятнинг мутлақо янги кўринишдаги “жисмоний кучи” сифатида намоён
бўлмоқда.
Шунингдек, тизим фаолиятининг самарадорлиги –
(бу ҳақида
унутмайлик)
давлат мулки ҳисобига сезиларли кучайтирилади ва ишлаб
чиқариш воситалари маъмурий-буйруқбозлик билан бошқарилади, бу ҳукмрон
тузилмага ўз-ўзини назоратсиз инвестициялаш
(масалан, бюрократик
аппарат ва полиция)
учун чексиз имкониятлар беради ва унинг ягона иш
берувчилик мақоми фуқароларни манипуляция қилишни осонлаштиради.
Бешинчидан,
агар “мумтоз” диктатура барча соҳаларда инқилобий
кўтарилиш, қаҳрамонлик, фидойилик ва стихияли зўравонлик муҳити билан
характерланса, совет блоки ҳаётида эса бунга ўхшаш нарсаларни учратмайсиз.
Ушбу блок аллақачон бошқа цивилизациялашган дунёдан ажратиб олинган
8


анклавга
айлантирилган,
шундай бўлса-да у дунёдаги ривожланиш
жараёнларидан ҳимояланмаган; бундан ташқари у дунё ҳамжамиятининг
ажралмас қисми сифатида умумий тақдирни баҳам кўради ва яратади.
Aслида, бизнинг жамиятимиз
(Ғарбий дунё билан узоқ муддатли бирга
яшаш фақат бунга ҳисса қўшади)
моҳиятига кўра ривожланган Ғарб
мамлакатларидаги
каби
ҳаёт
қадриятларининг
иерархиясига
амал
қилаётганини англатади. Бошқача қилиб айтганда, бу
de facto
барча ижтимоий
ва маънавий оқибатлари мавжуд бўлган индустриал истеъмолчи жамиятининг
бошқа шакли ҳақида гап кетаётганини билдиради. Ушбу вазиятни ҳисобга
олмай, бизнинг тизимимиздаги ҳокимиятнинг моҳиятини тушуниш мумкин
эмас.
Ҳокимият характеридан келиб чиқиб,
тизимимизни анъанавий
диктатура билан солиштиришдан келиб чиқадиган фарқлар аниқ бўлгани
ҳамда фикр ларим тўлиқ тушунарли бўлиш хавотири мени янги тушунчаларни
танлашга
мажбур
қилмоқда.
Кейинги
фикрларимда
тизимимизни
посттоталитар деб атасам-да, бу энг омадли таъриф эмаслигини тушунаман –
афсуски бундан яхшисини топа олмаяпман.
Ушбу “пост” қўшимчасини қўллаб, бизнинг тизим тоталитар эмас
дейиш ниятидан йироқман, аксинча, шуни таъкидлашни истардимки, бизнинг
тоталитаризм одатда онгимизга боғланган “мумтоз” тоталитар диктатурадан
фарқлидир. Мен айтиб ўтган ҳолатлар, шубҳасиз, фақат шартли омиллар ва
посттоталитар тузум ҳокимиятининг пойдевори атрофидаги ўзига хос
воқеа-ҳодисалардир. Кейинги бўлимларда ушбу пойдеворга “чироқ тутиб”
яширин хусусиятларини очиб беришга ҳаракат қиламан.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish