4 Ўша манба.
5 Каримов И.А. Жахон молиявий-иқгасолий инкирози, Ўэбекистон шароитида уни бартараф этишнш!г
йўллари ва чорапарв. - Т.: “Ўзбекисгон”, 2009.11-6.
6
Каримов И.А. Асосий ваэифамиз - Вотанимга тараққнёш ва халкдшпз фаровоштигвни янада
341
Узбекистон 1994 йилнинг июнидан ГАТТ/ЖСТда кузатувчи мақомига
эга.
1994 йил декабрь ойида Ўзбекистон хукумати томонидан
ГАТТ/ЖСТга тенг ҳуқуқли аъзо бўлиш тўғрисида ариза топширилди ва
1995 йилнинг январида Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши жараёни бўйича
ишчи гуруҳи ташкил қилинди. 1998 йилнинг сентябрь ойида Узбекистон
ташқи савдоси бўйича меморандум ЖСТда расмий равишда таниш-
тирилди.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 14
декабрдаги 520-сонли қарори билан ЖСТ билан ишповчи Вазирликлараро
комиссия таркиби тасдиқланди. Вазирликлараро комиссия таркибида
куйидаги 7 та ишчи гурухи ташкил қилинди:
- санитария ва фитосанитария чора-тадбирлари, савдонинг техник
тўсиқлари масалалари бўйича маълумотлар тайёрлаш;
- қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва экспорт субсидиялари
бўйича маълумотлар тайёрлаш;
- савдо хизматларига таъсир кўрсатувчи сиёсий чора-тадбирлар
бўййча маълумотлар тайёрлаш;
- интеллектуал мулк хуқуқйнинг савдо жиҳатлари бўйича ЖСТ
бит ими доирасида маълумотлар тайёрлаш;
- хизматлар соҳасида тариф чегирмалари ва мажбуриятлари бўйича
таклифлар тайёрлаш;
- Ўзбекистондаги мавжуд қонун хужжатларини ЖСТ талабларига
мувофиқ келадиган ҳолатга келтириш;
- Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишининг иктисодиёт соҳаларига
таъсирини баҳолаш бўйича тад,қиқотлар олиб бориш.
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг биринчи
йиғилиши 2002 йил 17 июлда Женева шахрида бўлиб ўтди. Узбекистон
ташқи савдоси бўйича меморандумнинг ҳар бир моддасини ўрганиб чиқиш
йпғилишнинг асосий мавзуси бўлди.
Иккинчи йигилиш 2004 йил 29 июнда Женевада бўлиб ўтди. Ииғилишда
Узбекистон ташқи савдоси бўйича меморандуми ва Ўзбекистоннинг аъзо
мамлакатлар саволларига жавоблари муҳокама қилинди. Ўзбекистон 38 та
асосий савдо ҳамкорлари билан музокаралар олиб бориши керак.
Учинчи йигилиш 2005 йилнинг октябрь ойида Женева шахрида бўлиб
ўтди.^
Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш ининг афзалликлари:
- хорижий бозорларга чиқиш имкониятларининг кенгайиши;
- ЖСТга аъзо мамлакатлар олган мажбуриятлар туфайли барқарор
ташқи савдо муҳитининг қарор топиши;
- ЖСТ томонидан субсидиялар, демпинг каби тақиқланган усуллар-
дан ҳимояланиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш
имкониятининг яратилиш;
342
- ташқи савдо ҳажмининг ортиши ва истеъмолчилар эҳтиёжининг
самарали қондирилиши;
- ташқи савдо низоларини самарали ҳал этиш имконияти;
- кўптомонлама савдо тизимига таъсир ўтказиш имкониягига эга бўлиш.
Шу билан бирга Ўзбекистоннинг ЖСТга кириш ида кутилаётган
асосий харажатлар куйидагилардан иборат:
- нисбатан кучли бўлмаган протекционизм шароитида рақобатбар-
дош бўлмаган корхоналарнинг ишлаб чикариш хджми ишчилар сони ва
бюджегга солиқ ажратмаларини қисқарпфиши мумкин;
- рақобатбардош бўлмаган корхоналарда ишлаб чиқаршп ҳажмининг
қисқариши қисобига вақтинчалик ишсиз қолиши мумкин бўлган аҳоли
қатламини ижтимоий химоялаш мақсадлари учун давлат харажатларининг
ортиши;
- товар ва хизматларни стандартлаш ва сертификациялаш, халкаро
андозалар бўйича божхона амалиётларини жорий қилиш, тартибга
солишнинг санитария чоралари, интеллектуал мулк хукуқи ҳимоясини
яхшилаш каби ЖСТга аъзо бўлиш билан боғлиқ қўшимча харажатларни
бюджетдан молиялаштириш.
ЖСТ талабларига мувофиқ, қишлоқ хўжалигини ички қўллаб-
қувватлаш ва экспорт субсидиялари даражасини аниқлаш учун базавий
даврни аникдаш талаб этилади. Унга кўра охирги уч йил базавий давр
сифатида кабул қилиниши лозим.
Узбеки сто нда бу давр сифатида 1997-1999 йиллар қабул қилиниши
кўзда тутипган. Чунки бу даврда қишлок хўжалигини қўллаб-кувватлаш
даражаси куйидагича бўлган:
- 1997 йил - 9,2 %;
- 1998 йил-23,9% ;
- 1999 йил-11 ,9 % .
Қишлоқ хўжалиги бўйича Келишувлар доирасида ривожланаётган
мамлакатлар учун ушбу сохддаги минимал ставкалар 10% атрофида
бўлиши кўзда тутилган.
Ўзбекистоннинг ЖСТ аъзолари билан қипшоқ хўжалиги бўйича
музакоралар жараёни озиқ-овқат махсулотлари экспортидан манфаагдор ва
қатьий позицияга эга, ЖСТга аъзо бўлаётган мамлакатлар учун максимал
эркин савдо режимини яратишни кўзда тутувчи мамлакатлар билан
келишишда мураккаблашади. Бу борада нисбатан қатъий позицияга эга
мамлакатларга Керн гуруҳи7 мамлакатлари киради.
7
Керн гуруҳи (Cairns Group) - 1986 йилда ЖСТга аъзо, экспортида қшплоқ хўжалик махсулотлари
)
7
гуши юкори булган мамлакатлар томонқцан ташкил этилган. Ушбу гуру&га қуйидаги 19 та давлат
киради: Канада, ЖАР, Покистон, Австралия, Янги Зеландия, Индонезия, Малайзия, Таиланд, Филиппин,
Аргентина, Боливия, Бразилия, Гватемала, Колумбия, Коста-Рика, Парагвай, Перу. Уругвай, Чили.
343
Do'stlaringiz bilan baham: |