В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х


ЖСТ раҳбарлигида умумий мақсад ва ттриндгатларни амалга ошпршп учун



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet248/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

ЖСТ раҳбарлигида умумий мақсад ва ттриндгатларни амалга ошпршп учун 
доимий равишда протекциоЕизмга харпш кураш. тариф ва нотариф чекловлартги 
бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида музокаралар ва масаҳатлар олиб
борилади.
19.2.1-расм. ГАТТ/ЖСТнинг мақсади ва вазифаларп
ЖСТ ўз фаолиятини куйидаги тамойиллар асосида олиб боради:
-
мумкин кадар қулайлик бериш режими - аъзо мамлакатларнинг ҳар 
бири бошка аъзоларга нисбатан савдо шериклари сифатида тенг 
шароитларни қуллайди. Агар бирор-бир мамлакат ўзга савдо шерттгига 
имконият берса, у ҳолда худди придай режим ЖСТнинг бошқа аъзо 
мамлакатларига ҳам қўлланиши шарт;
336


- камситишсиз савдо — мамлакат савдо шериклари, хорижий товар­
лар ва хизматлар савдоси соҳасида шахслар ўртасида дискриминация 
ўтказмаслиги керак;
- савдо тўсиқларини бартараф этиш - музокаралар ўтказиш орқали 
мавжуд савдо тўсиқларини аста-секин бартараф этиш;
- башорат этиладиган савдо — хорижий инвесторлар, компания ва 
хукуматлар савдо тўсиқлари асоссиз жорий этилмаслигига ишонч ҳосил 
қилишлари шарт ва бозорни эркинлаштириш мажбуриятлари ЖСТга 
«боғланади»;
- рақобатбардошликни такомиллаштириш - ЖСТ қоидалари экс- 
портни субсндиялаш ва демпинг каби халкзро савдодаги «адолатсиз» 
фаолиятларга тўсқинлик қилади;
- ривожланаётган мамлакатлар учун етарли даражада кулай шарт- 
шароитлар яратиш - ривожланаётган мамлакатларга ўтиш даври ва махсус 
режимларни такдим этиш кўзда тутилади.
ЖСТ ўз фаолиятини юритишнинг дастлабки йилларида куйидаги 
йўналшп бўйича ишлар олиб борди.
Биринчидан, ЖСТда янги музокаралар раундига тайёргарлик кўриш 
бошланди. ЖСТ савдо вазирларининг биринчи музокараси 1996 йилда 
Сингапурда бўлиб ўтди ва унда 4 та янги ишчи гуруҳлари ташкил этилди. 
Ушбу музокаралар “Сингапур саволлари” деб номланган савдо ва 
инвестициялаш, савдо ва рақобат сиёсати, давлат харажатлари таъсири ва 
савдо жараёнини с о ддалаштири ш каби масапаларни ҳал этишга 
багишланди.
Иккинчидан, ЖСТнинг ГАТТ томонидан фарқланувчи янги қабул 
қилинган қоидаларнинг амалиётда қўлланилишини баҳолаш лозим эди.
Учинчидан, ЖСТнинг халқаро иқтисодий ташкил от сифатида жаҳон 
хўжалиги томонидан тан олиниши муҳим аҳамият касб этган эди.
Замонавий халкаро савдо тизимини ривожлантиршшшнг муҳим боскичи 
ЖСТнинг Қатарда ўтказилган тўртинчи конференциясида бошланган эди. 
Ушбу конференция 2001 йилнинг 9 ноябридан 13 ноябргача Доҳа шаҳрида 
бўлиб ўтди ва “Доҳа раунди” деган ном олди. Доҳа конференциясининг 
мақсади халкдро савдога оид масалаларни қайта кўриб чиқиб уларни янги 
келушувлар асосида тасдиқлашдан иборат бўлган. Ҳамма музокоралар 2005 
йилнинг 1 январь кунигача якунлашиши керак эди. Доҳа раундининг асосий 
натижаси сифатида ЖСТ савдо вазирларининг бешинчи конференцияси 
бўлиши керак эди. ЖСТ савдо вазирларининг бешинчи конференцияси 2003 
йилда Мексикада - Канкун шахрида бўлиб ўтди ва унда маълум 
келишувларга келишилмади. Аксарият мамлакатлар учун Канкундаги 
келишмовчиликлар Сиэтл шахрида бўлиб ўтган низоларга Караганда анча 
жиддий бўлди. Биринчидан, 1999 йилда Мексикадаги конференцияга 
тўскинлик қилган асосий сабаб антиглобалисгларнинг ҳаракатлари бўлган 
ҳолда, 2003 йилда ҳолат кузатилмади. Иккинчидан ушбу конференциядан
337


аксарият мамлакатлар жиддий қароряар қабул килишни кутишган эди. Доҳа 
декларацияси ривожланаётган мамлакатларнинг манфаатларини ҳисобга 
олган ҳолда қабул қилинган. Уларга техник ёрдам бериш назарда тутилган 
эди. ЖСТнинг навбатдаги конференцияларида ривожланаётган мамлакат­
ларга техник ёрдам беришни амалга ошириш борасида вазирлар 
конференцияси ягона қарор кабул қилишга тўскинлик қилаётган қуйидаги 
сабаблар мавжуд эди.
Биринчидан, Доҳа раундидаги музокараларда кўпчиликнинг фикрича, 
асосан тараққий этган мамлакатларнинг манфаатлари ҳисобга олинган эди. 
Бу камчиликлар “Сингапур саволлари”да ҳам кузатилиб, унда ривожла­
наётган мамлакатларга нисбатан қўшимча талаблар қўйилган эди. 
Конференцияда ишчи кучи мюграцияси ривожланаётган мамлакатлар з^чун 
ҳал қилиниши лозим бўлган муаммо ҳисобланганлиги учун ривожланган 
мамлакатлар томонидан қўллаб-кувватланмади.
Иккинчидан, Доҳа конференциясида ривожланаётган мамлакатлар 
томонидан аввал қабул қилинган қарорларнинг амалиётга жорий этилиши 
моддий жиҳатдан чўзилиб к етди ва норозиликлар келтириб чиқарди. 
Шунингдек техник тўсиқлар, санитария ва фитосанитария чоралари 
борасида шартномалар матнига ўзгартиришлар киритилмаган эди.
193. ЖСТга аъзо бўлиш босқичлари
ЖСТга аъзо бўяиш жараёни узок ва мураккаб жараён бўлиб тўрт 
босқичдан иборат (19.3.1-жадвал).
19.3.1-жадвст
ЖСТга аъзо бўлиш босқичлари
Босқичлари
Талаблар
Тайёргарлик
босқичи
Мамлакатлардан Ж С Т доирасидаги кеяиш увларга тааллуқли савдо ва иқш содий 
масалалар мазмуни очиб бертш ш и талаб этилади. У ш бу маъпумотлар “ Тапщи 
иқгисодий режим тўғрисидагп Меморандум” шаыгада такдим .этшпшга зарур
Музокаралар
босқичи
И ш чи гур ухи ва аъзоликка даъвогар мамлакатлар ўртасида икки томонлама 
музокаралар бошланади. Б у музокаралар тариф ставкалари, бозорларга кириш
бўйича аник мажбурияглар ва бошкд меьёрий ҳужжатларга тегиш ли бўпиб, Ж С Т 
доирасидаги келишувларга тааллукдидир.
Аъзолшс шартларини 
лойпҳалаппирш п
боСҚИЧИ
И ш чи гур уҳи и кки томонлама музокараларни тугатгандан сўнг аъзо дик 
ш артларини шакллантиради. У ш бу шартлар “ Аъзолик тўғриспдаги Ц рстокол” ва 
аъзо бўладтган мамлакат имзо кўйиш и лозим булган руйхатда акс зггирилади.
Қарор қабул қизпип 
босқичи
Ҳ исобот. протокол ва мажбуриятлар рўйхати Ж С Т Бош Кенгапш ёки Вазирлар 
конферевциясига тавдпм этилади. А гар Ж С Т аьзоларининг учдан и кки қисмига 
те н г овоз тупланса, мамлакат Ж С Тга аъзо бўлади.
338


Биринчи босқичда ЖСТга қўшилишни хохдовчи давлатларнинг 
хукумат бошлиқлари ЖСТда кузатувчилик хукукини берувчи ариза 
беради. Бунда хукумат ЖСТга юборувчи ўз меморандумида мамлакатнинг 
савдо ва иқтисодий сиёсатини тўлиқ қамраб олган жихдгларни такдим 
этади. Бу меморандум қўшилиш тўғрисидаги сўровларни тўлиқ ўрганиш 
учун асос бўлади. Шундан сўнг ЖСТга ариза берувчи давлатлар бўйича 
ишчи гуруҳ тузилади.
Иккинчи босқичда ишчи гуруҳ йигилишларида ариза берган хукумат 
товар ва хизматлар савдосига нисбатан ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини 
аниклаб олиш мақсадада қизиқувчи аъзо мамлакатлар хукуматлари билан 
икки ва кўп томонлама музокаралар олиб боради. Музокаралар натижасида 
ЖСТга кираётган давлат товарлар ва хизматлар савдоси бўйича бажариши 
лозим бўлган ва ўзгартирилмайдиган аниқ тарифлар беради.
Учинчи босқичда ариза берувчи давлатнинг савдо режимини ўрганиш 
ва бозорга киришга имкон берувчи музокаралар тузиш билан ишчи гуруҳ 
асосий қўшилиш шартларини ишлаб чиқади. Ушбу шартлар “Аъзолик 
тўгрисидаги Протокол” ва аъзо бўлаётган мамлакат имзо қўйиши лозим 
бўлган рўйхатда акс эттирилади. Йиғилиш натижасига кўра ЖСТга 
кираётган давлат тўғрисида қарор тайёрлайди ва бу хужжатлар Бош 
кенгаш ёки Вазирлар конференциясида тасдиқлаш учун такдим этилади.
Тўртинчи босқич қарор қабул қилиш босқичи ҳисобланиб, ҳисобот, 
протокол ва мажбуриятлар рўйхати ЖСТ Бош Кенгаши ёки Вазирлар 
конференциясига такдим этилади. Қўшилиш тўгрисидаги қарор ЖСТ 
аъзоларининг 2/3 қисми овоз берган такдирда имзоланган ҳисобланади. 
ЖСТга аъзо бўлган давлат Уругвай раунди қамраб олган битимларни 
қабул қилиши ва амалга оширшпи керак бўлади.
МДҲ мамлакатларидан Қиргизистон, Молдова, Грузия, Арманистон, 
Украина 
ва 
Россия 
ЖСТнинг 
аъзолари 
ҳисобланади. 
МДҲ 
мамлакатларининг ЖСТга аъзо бўлиш тажрибасини ўрганиш муҳим 
аҳамиятга эга. Жумладан, 2011 йил ноябрда Россия ва ЖСТ ўртасида 
давом этаётган 18 йиллик музокаралар ту гад и.
Россия 

Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   244   245   246   247   248   249   250   251   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish