В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet249/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

ва Ж С Т . 
Россия 2012 йилнинг сентябридан ЖСТнинг 
тўлақонли аъзосига айланади йилига ташкилотнинг янги аъзоси сифатида 
3,5 млн. Швейцария франки (3,1 млн. доллар) миқцорида аъзолик бадали 
тўлаб боради. Россиянинг ЖСТга аъзолиги хорижий бозорларда Россия 
компанияларига нисбатан камситипшардан холи бўлиш имконини беради. 
Россия иқгисодий ривожланиш вазирлиги маълумотларига кўра, фақат шу 
сабабга кўра россиялик тадбиркорлар йилига 2 млрд. доллар йўқотишади. 
ЖСТга аъзо бўлиш савдо тўсиқларининг пасайиши, халқаро савдо 
қоидаларини ишлаб чиқишда қатнашиш имконини яратади. Шу билан 
бирга Россия хам бошқа аъзо мамлакатларга ўз бозорларини очиб бертпи 
керак бўлади. Хусусан, 2020 йилга бориб Россияда импорт божларининг 
ўртача ставкаси 10,3% дан 7,1% гача, шу жумладан қишлоқ хўжалик
339


маҳсулотлари учун 15,6% дан 11,2% гача, саноат товарлари учун эса 9,4% 
дан. 6,4% гача пасайтирилади2.
Россия ЖСТга аъзо бўлгандан бошлаб ташкилотнинг барча қовдаларига 
риоя қилиши зарур бўлади. Шунга қарамасдан, Россия учун темир йўл 
тарифларини бирхиллаштириш, миллий автомобилсозлик саноатини қўллаб- 
кувватлаш бўйича ўтиш даври белгиланган. Россиянинг ЖСТга аъзо бўлиши 
мамлакат иктисодиёти тармоқларига турлича таъсир кўрсатади. Россия 
саноати импорт қилинаётган асбоб-у скуналарга ўрнатилган божхона 
божларининг пасайишидан фойда кўради. Мисол учун, ФСК асбоб- 
ускуналарнинг 70% ини, “Русгидро” эса 20% ини олиб киради.
Хорижий бозорларга кириб боришдаги тўсиқларнинг камайиши, 
божларнинг пасайиши туфайли экспортга йўнатирилган тармоқлар, 
жумладан, юқори технологик тармокдар, ўғитлар ишлаб чиқариш фойда 
кўриига мумкин. Чунки бу компаниялар хориж бозорларида узоқ вақгдан 
бери фаолият олиб боради.
Баъзи мутахассисларнинг фикрича, металлургия саноати хам савдонинг 
эркинлашувидан фойда кўради. Сабаби ЕИ бозорларига кириб бориш учун 
Россиянинг қора металл ишлаб чиқарувчилари айланма йуллардан 
фойдаланади. Россия ишлаб чиқарувчилари ярим фабрикатиларни епсазиб 
бериш учун олдинига йирик прокат кувватларини сотиб олишга мажбур 
бўлишади. ЖСТ эса металлургия саноати маҳсулотларини тўғридан-тўғри 
Европа мамлакатларига сотиш имкониятини яратади. Рангли металлургия 
саноати эса экспорт божларининг 10% дан 5% га қадар пасайишидан фойда 
кўради.
Россиянинг қишлоқ хўжалик машинасозлиги ва автомобилсозлик 
тармоклари ЖСТга аъзо бўлишдан катта зарар кўршпи мумкин. Қишлоқ 
хўжалик машинасозлиги маҳсулотларига нисбатан импорт божлари 
ставкасининг 5% гача пасайтирилиши натижасида қишлоқ хўжалик 
техникаси импорти ортади. Россияга олиб кирилаётган янги ва эски 
автомобилларга 
нисбатан 
қўлланиладиган 
импорт 
божларининг 
пасайтирилиши янги автомобиллар импортининг 25-35% га, эски 
автомобиллар импортининг эса 5-10 баравар ўсшпига олиб келиши 
натижасида миллий автокорхоналар кўрадиган зарар 16 млрд. доллардан 
ошиб кетиши мумкин3.
Россиянинг ЖСТга аъзо бўлишидан энг катта зарар қишлок хўжалигига 
тегишли бўлиши кутилмокда. Жумладан, чўчкачилик ва чорвачилик (сут 
етиштириш) соҳасида 2020 йилгача чўчқа гўиггига нисбатан кўлланилаётган 
15,5% ли бож ставкалари квота доирасида 0 га тенглаштирилади, сутга 
нисбатан кўлланилаётган ставкалар эса 25% дан 15% га қадар пасайтирилади. 
ЖСТга аъзо бўлгандан бошлаб қишлоқ хўжалигини кўллаб-кувватлаш учун 
ажратиладиган маблағ микдори 9 млрд. долларга тенглашади ва босқичма-
2 ГовкнГию М ., Л ю това М . Н акопец-то ВТО . //Ведом ости, 30.12.2011.
3 Ончийыеков Р ., Полякова Ю . Вступление в ВТО должно сш
1
знгь ценқ. //И звестия, 19.12.2011.
340


босқич 4,4 млрд. долларгача қисқартирилади. Шу билан бирга қишлоқ 
хўжалиги билан боғлиқ кутилаётган зарарлар Россиянинг фермерларни 4,4 
млрд. доллар микдорида қўллаб-қувватлаш хукуқини сақлаб қолганлиги, 
демпингга қарши чора-тадбирлар ва субсидиялар ёрдамида бартараф 
этилиши мумкин.
Россия кувур ишлаб чиқарувчилари ҳам ЖСТга аъзо бўлиш туфайли 
зарар кўриши мумкин. Россия, Украина ва Хитой ўртасидаги келишувлар 
ҳозирча кувур им поргини чеклаш имконини беради. ЖСТга аъзо бўлиш эса 
кувур импортига нисбатан қўпланиладиган ўртача бож ставкаларини 3 
баравар, яъни 5% гача пасайтиришни тақозо этади ва рақобатнинг кучайиши га 
олиб келади. Мутахассислар фикрича, Россиянинг кувур ишлаб чикдрувчи 
компаниялари кўрадиган зарар 5 млрд. долларни ташкил этииш мумкин.
Россия кейинги беш йил давомида кўпсонли товарлар бўйича экспорт 
божларини бекор қилиши лозим бўлади. Нефть, нефть махсулотлари, газ, 
ўрмон махсулотлари, қора ва рангли мегаллар, темир йўл локомотивлари, 
тери ва тери маҳсулотлари бундан истисно. Россия хизматлар бозорининг 
116 та сектори (30 та сехтор бўйича ҳеч қандай чекловлар бўлмайди) 
бўйича хорижликларни киритиш мажбуриятини олди.
Баъзи ҳисоб-китобларга кўра, Россиянинг ЖСТга аъзо бўлиши 
мамлакат ЯИМнинг қўшимча 3,3% га, истеъмолнинг 7,2% га, экспортнинг 
13,2% га қўшимча ўсишига олиб келиши билан бирга бюджетга тушадиган 
импорт божларининг 33,4% га қисқаришига олиб келиши мумкин4.
19.4. Узбекистон ва ЖСТ муносабатлари
Узбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, халқаро иктисодий 
муносабатлар тизимига ва жаҳон хўжалигига чуқурроқ интеграциялашиб 
боришга иншлмокда. Ҳозирги кунда жаҳондаги иқгисодий муносабатларда 
глобаллашув 
жараёни 
тобора 
кучайиб 
бормокда. 
Бу 
борада 
Презвдентимизнинг “...тобора чукурлашиб бораётган жаҳон молиявий 
инкирози мамлакатимизга таъсир кўрсатмайди, бизни четлаб ўтади, деган 
хулоса чиқармаслик керак. Масалани бундай тушу ниш ўта соддалик, айтиш 
мумкинки, кечириб бўлмас хато бўлур эди. Барчамиз бир ҳақиқатни англаб 
етишимиз лозим - Узбекистон бугун халқэро ҳамжамиятнинг ва глобал 
молиявий-иқтисодий бозорнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади”5 
деган сўзларини эсга олиш муҳимдир. Шунингдек, дунёнинг йирик, жадал 
иктисодий ривожланаётган мамлакатлари билан савдо-иқгисодий алоқаларини 
кенгайтириш, ‘'...экспорт қилинадиган маҳсулотларимиз таркибини ваумуман, 
ташки савдо айланмасини янада диверсификация қилиш долзарб масала бўлиб 
қолмоқда5*6.

Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish