техника маҳсулотларининг жами машиносозлик,
асбоб-ускуналар ва
транспорт воситалари экспортидаги улуши 61,2% ни ташкил қилди.
Россиянинг ҳарбий техника маҳсулотлари экспортида авиацион ҳарбий
техниканинг улуши юқори. Бу кўрсаткич турли йилларда 50% дан 60%
гача ўзгариб туради. Ҳарбий сув транспорт воситаларининг ҳарбий
техника экспортидаги улуш и эса 19% ни ташкил қилади6.
Ш уни таъкидлаш жоизки, қарбий техника ишлаб чиқариш ва уни
экспорт қилиш бўйича Россия жаҳон бозорида юқори даражада
рақобатбардош деб ҳисобланади. Узок, давр мобайнида Россия жаҳон
бозорида бу турдаги маҳсулотларнинг алоҳида ўрнини сақлаб қолмоқда.
Унинг бу бозордаги асосий рақобатчилари қаторига АҚШ,
Германия,
Франция ва Буюк Британия ни киритиш мумкин. 2009 йилда жаҳон
бозорида Россия ҳарбий техника бўйича АҚ1 IIдан кейинги иккинчи ўринни
эгаллади. Жаҳон экспортида ҳарбий техника бўйича АҚШ нинг улуши 38%
ни ташкил қилса, Россиянинг улуши 14% га тенг бўлди.
Аммо Россия экспортида бирламчи қайта ишлаш маҳсулотларининг
катта улуши ва бундай маҳсулотларнинг жаҳон бозори конъюнктурасида
нархларнинг кескин тебраниши Россия иқгисодиётининг рақобатбардош-
лигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ш у билан бирга Россиянинг бир қатор
тармоқларининг ва ички истеьмолчиларининг импортга боғлиқлигини
кузатиш мумкин. Бу ҳолат айникса машинасозлик ва техника маҳсулот-
ларининг импортида кенг ривожланган. Машинасозлик ва техника
маҳсулотларининг Россия импортидаги улуши 2008 йилда деярли 53% га
етган. Ж аҳон бозорида нархларнинг пасайиши сабабли 2010 йилда
машинасозлик ва техника маҳсулотларининг
Россия импортидаги улуши
44,4%
гача
пасайди.
Шунингдек,
Россия
импортида
озиқ-овқат
маҳсулотларининг улуши нисбатан юқори бўлиб, 2010 йилда озиқ-овқат
маҳсулотлари импорти 2009 йилга нисбатан 1,2% га ўсгани ҳолда
импортдаги улуши 15,9% ни ташкил қилди.
Бундан ташкдри, фан сигимкорлиги юқори бўлган товар ва хизматлар
бозорида Россиянинг улуши жуда ҳам кам. Россияда фан сигимкорлиги
юқори бўлган маҳсулотлар экспортининг қиймати 2000-2006 йилларда 2
баравар ошганига қарамасдан, бу турдаги товар ва технологияларнинг
мамлакат экспортидаги улуши 2,7% ни ташки килади. Бу
турдаги
маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги АҚШ улуши 24,9% ни, Европа
Иттифоқининг улуши 15% ни ва Япониянинг улуши эса 13% ни ташкил
қилса, Россиянинг улуши 0,3-0,4% га тенг. 2009 йилда инновацион
маҳсулотлар ва технологияларни жаҳон бозорига олиб чиқиш бўйича
Россия 160 та мамлакат орасида 80-ўринни эгалади.
Фан сигимкорлиги юқори бўлган жаҳон
хизматлар бозорида
Россиянинг улуши катга эмас. Бу кўрсаткич 1% дан ҳам кам. Компьютер
6 Райская Н., Рощина Л., Сергиенко Я., Френкеш» А., Мальцева И., Баранов Э. Экономика в 2009-2 011
гг. //Экономист, №8,2010. С. 42.
254
ва ахборот хизматлари экспорти ҳажми бўйича Россия Ҳиндистондан 38
баравар, АҚШдан 20 баравар ва Хитойдан 4,5 баравар ортда қолмокда.
Таълим хизматлари жаҳон бозорида эса Россиянинг улуши 0,25 га
етмайди. The Economist Intelligence Unite хулосасига биноан Россия
интернет-таълими бўйича 55-ўринни эгаллади. Ш у сабабли экспортга
йўналтирилган ишлаб чиқаришни диверсификациялаш ва
уни технологик
янгилаш муаммоси Россия учун энг долзарб муаммолардан биридир. Ушбу
муаммони ҳал этмасдан Россия иқгисодиётининг жаҳон бозоридаги
рақобатбардошлилигини ошириб бўлмайди.
Мамлакатнинг халқаро капитал миграциясидаги ўрнини тахдил қилиш
учун бу мамлакатда амалга оширилган капитал экспорти ва импортини
ички инвестициялари билан таққослаш зарур. 2010 йилда Россияда
хорижий инвестициялар (54 млрд. долл.) асосий капиталга йўналтирилган
жами инвестицияларнинг 12,9% ини ташкил қилди. Одатда,
миллий
иқгисодиёти Россия билан таққосланадиган БРИКнинг бопгқа мамлакат
ларида бу кўрсаткргч кичикроқ қийматни ташкил қилган. Мисол учун, бу
кўрсаткич Хитойда 8% ни, Ҳиндистонда 7% ни, Бразилияда 15% ни
ташкил қилган. Жамг ар илган тўғридан-т^три хорижий инвестициялар
қиймати бўйича ҳам Россия иқтисодиёти Хитой ва Бразилия икдпсодиёт-
лари билан бир хил даражада туради. Ю НКТАД маълумотларига кўра,
Россияда бу кўрсаткич 324 млрд. долл. га етган бўлса, Хитой ва Брази
лияда 328 млрд. долларни ташкил қилди. Россия Банки маълумотларига
баноан Россияда жамгарилган тўғридан-тугри хорижий инвестициялар
нинг қиймати 491 млрд. долл. ни ташкил этди.
Росстат маълумотларига
кўра, бу инвестицияларнинг 75% и Кипр, Люксембург, Антил ва Виргиния
ороллари каби офшор марказлар ҳиссасига тўгри келади (14.3.3-жадвал).
Россиядаги тўгридан-тўгри хорижий инвестицияларнинг аксарият кисми
ёқилғи-энергетика, озиқ-овқат ва савдо тармокларида концентрациялашган.
Шунингдек, кредит-молия соҳасида ҳам тўғридан-тўғри хорижий инвесги
циялар кўп жамгарилган. Албатта, бу кўрсаткичлар 2009 йилда жаҳон
молиявий-иктисодий инкирози таъсири остида кескин ўзгарган.
Россиянинг етакчи ТМКлари уз инвесгицияларини асосан Европа
Итгифоқига, АҚШга, МДҲ мамлакатларига ва офшор худудларга йўналти-
ришади. Тармоқ таркиби бўйича Россия ТМКлари
ўз инвесгицияларини
асосан ёқилғи-энергетика,
металлургия, кимё мажмуаларига ва ўрмон
хўжалигига йўналтиришади. Россия ТМКлари филиаллари учун бундай
ихтисослашувнинг хослиги, уларнинг бош корхоналари ҳам айнан шу
тармоқларда етакчилик қилишлари билан боғлиқ.
Ҳар қандай мамлкатнинг тапщи мажбуриятларининг мухим қисмини
ташқи қарзлар ташкил қилади. 2008 йилнинг ўрталарида бу кўрсаткич
Россияда 527 млрд. долларни, яъни ЯИМ нинг 49% ини ташкил қилган.
Аммо ташқи қарзларда давлатнинг улутпи жуда паст кўрсаткичдан иборат
булган. Бу даврда давлатнинг тапщи қарзи 39 млрд. долларга тенг бўлгани
255