В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet180/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

Косқичма-боскнч 
— маъмурий-буйруқбозликка асосланган иктисо­
диётни хўжаяик фаолиятининг марказлашувини бартараф этиш, нархлар 
ва ташки иктисодий алоқаларни босқичма-босқич эркинлаштириш билан 
боғлиқ чора-тадбирлар ёрдамида ислоҳ қилиш.
Н азор ат саволлари:
1. Социалистик хўжалик иқгасодиётидан бозор иқгисодиётининг 
афзаллигини тавсифлаб беринг.
2. Ўтиш иктисодиёти мамлакатларига қайси мамлакатлар киради?
3. Ўтиш иктисодиёти мамлакатларида бозор иктисодиётига ўтшпнинг 
неча хил модели шаклланган?
4. Маъмурий буйрукбозлик тизимидан бозор иктисодиётига утипшинг 
босқичма-босқич ва радикал концепциялари ўртасидаги асосий фарқлар 
нималардан иборат?
5. Марказий ва Ш аркий Европа мамлакатларида амалга оширилган 
иқтисодий ислоҳотларга хос хусусиятлар нималардан иборат?
6. МШЕ мамлакатларининг ЕИга аъзо бўлишининг ижобий ва салбий 
оқибатларига баҳо беринг.
7. МДҲ мамлакатлари иктисодиётига қандай хусусиятлар хос?
8. МДҲ мамлакатлари иктисодиётининг шаклланиш босқичларига баҳо 
беринг.
9.
Ўзбекистон 
ва ўтиш иктисодиёти 
мамлакатлари 
уртасидаги 
иктисодий ҳамкорлик алоқаларининг устувор йўналишлари нималардан 
иборат?
240


14-БО Б . Р О С С И Я И Қ Т И С О Д И Ё Т И
14.1. Россиянинг иктисодий ривож ланиш хусусиятлари
Россияда 1992 йилдан бошлаб бозор иқгисодиётига ўтишнинг 
неолиберал сиёсати - “фалажли даволаш” шакли қўлланилди. Бунда 
аксарият товарлар ва хизматлар нархини эркинлаштириш, давлат мулкини 
тасарруфдан чиқариш ва хусусийлаштириш, ташқи иқтисодий фаолият 
соҳасидаги давлат монополиясини бекор қипиш каби чора-тадбирлар 
амалга оширилди.
XX асрнинг 90-йилларида Россия иқгисодиёти учун ялпи ички 
маҳсулот ҳажми ва ишлаб чиқариш имкониятларининг қисқариши каби 
хусусиятлар хос бўлди. Бу даврда Россия ЯИМ 1,4 бараварга қисқарди ва 
1991 йилга нисбатан 62,5% ни ташкил этди1. Миллий иқгисодиётдаги энг 
чуқур пасайиш қайта ишлаш саноати тармоқларида содир бўлди ва ишлаб 
чиқариш ҳажми икки бараварга қисқарди. Иш лаб чиқариш ҳажмининг 
қисқариши талабга салбий таъсир кўрсатди, айниқса, ярим фабрикат 
маҳсулотларга бўлган талаб кескин пасайди. 1990—1998 йилларда капитал 
қўйипмалар қиймати 4 баравар қисқарди.
Ишлаб чиқаришга йўналтирилган капитал кўйилмалар таркибида 
қишлоқ хўжалигининг улуши кескин пасайиб, пировард маҳсулотлар 
(машинасозлик, енгил саноат) ишлаб чиқарувчи тармоқларда капитал 
қўйилмалар хажми қисқарди. Инвестиция жараёнлари асосан аҳолининг 
бой қатламига мўлжалланган уйлар қуриш соҳасида фаол олиб борилди. 
Россияда капитал қўйилмаларнинг ЯИМдаги улуши 1990 йилга нисбатан 2 
баравар қисқариб, 15% ни ташкил этди. Ишлаб чиқаришга йўналтирилган 
жамгармалар эса ЯИМ га нисбатан 10% га ҳам етмади. Россияда бу даврда 
корхоналарнинг фақат ярми ўз даромадларини ишлаб чиқаришни 
ривожлантиришга йўналтирди. Жамгариш меъёри эса жаҳон меъёрларига 
нисбатан пасайиб кетди.
1997 йилдан бошлаб асосий фондларни янгилаш коэффиценти 
уларнинг эскириш коэффиценгидан ортда қола бошлади. Натижада асосий 
фондларнинг емирилиши ва эскириши жараёни авж олди. Техник 
даражанинг деградацияси янги асбоб-ускуналарнинг жами фонддаги 
улушининг қисқаришида намоён бўлади. Янги асбоб-ускуналар деганда 5 
йилдан кам муддат давомида фойдаланилган ускуналар тушунилади. 
Саноат ускуналарининг ўртача ёши 10,8 йилдан 16 йилгача ўсди. Саноат 
тармоқларида асосий фондларнинг эскириш кўрсаткичи 46,4% дан 52% 
гача 
ошди. 
Корхоналарда 
ишлаб 
чиқаришни 
ривожлантиришга 
йўналтирилган капитал қўйилмаларнинг ярмидан ортиғи қайта таъмирлаш 
ва техник қайта қуроллантиришга йўналтиривди. Аммо бу маблаглар
' Ломакин В К. Мировая экономика: учебник. /М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2007. С. 642.
241


ишлаб чиқариш кувватларини оммавий янгилашга етарли бўлмай, 
инвестицияларнинг умумий қиймати кескин қисқарган эди.
Иктисодиётнинг реал тармоқларининг инқирози ишлаб чиқаришнинг 
самарадорлигига жиддий таъсир кўрсатди. Фондлардан фойдаланиш 
самарадорлиги бутун икгисодиёт миқёсида қисқарди.
Ишлаб чикзришда талабнинг кескнн қисқариши шароитида жами талаб 
таркибида етакчи ўринни уй хўжаликлари эгаллади ва уларнинг истеъмоли 
49% дан (1991) 65% га (1999) етди. Ишлаб чиқаришнинг қисқариши 
шароитида ялпи талабни юқори даражада ушлаб туриш даромадларни ишлаб 
чиқарувчилардан истеъмолчиларга қайта тақсимлаш орқалигина мумкин эди. 
Бу ҳолатга давлат ва корхоналар харажатларининг хусусийлаштиршшши 
оркали ва уларнинг аҳоли 
беш қатяами (“янги русслар”) кўлида 
мужассамлашиши орқапи эришиш мумкин бўлди. Аммо уй хўжаликларининг 
истеъмоли 
мутлоқ қийматда ўлчаганда қисқарди. Натижада ишлаб 
чиқарувчилар ва истеьмолчилар ўртасидаги мувозанат бузил ди.
Аҳоли истеъмоли 1/5 га қисқарди. Истеъмолникг асосини озиқ-овқат 
маҳсулотлари ташкил эта бошлади. Бу турдаги махсулотларнинг жами 
истеъмолдаги улуши 52% га етди, шундан 9% и нон махсулотлари 
хлссасига тўғри келарди. Шу билан бирга аҳоли томонидан сифатли озиқ- 
овқат маҳсулотларининг истеъмоли 40-50% га қисқарди. Аҳолининг 
ярмида оқсил ва витаминлар истеъмоли илмий асосланган меъёрдан паст 
даражага 
тушиб 
кетди. 
Бундай 
ҳолат 
озиқ-овқат 
маҳсулотлари 
қувватлилиги даражасида ҳам кузатилди. Жон бошига асосий озиқ-овқат 
маҳсулотлари 
истеъмоли даражаси 
бўйича Россия 
жаҳонда 
1990 
йиллардаги 6 -7 ўриндан 45-ўринга тушиб қолди. Истеъмол даражасидаги 
бундай 
кескин салбий ўзгаришлар аҳолининг асосий 
қисмининг 
даромадлари камайиб кетиши билан боғлиқ.
Россия корхоналарида ишлаб чиқариш ва тўлов қобилиятининг 
пасайиши натижасида илмий-техник тадқиқотларга бўлган талаб хам 
қисқарди. Бу эса илмий-техник тадқиқотларни молиялапггиришнинг 
кисқаришига олиб келди. Давлат бюджети ҳисобидан илм-фанни 
молиялаштириш 
10 баравар қисқарди. НИОКРни 
молиялаштириш 
қийматининг ЯИМдаги улуши 1992 йилдаги 0,9% дан 0,2% гача пасайди. 
Илмий-техник мажмуа алоҳида қисмларга бўлинди.
XX асрнинг 90-йилларида Россия иктисодиёти учун хос бўлган 
х>'сусиятлардан яна бири “ақлнинг оқиши” жараёнининг кескин, юқори 
суръатларда ривожланишвдан иборат. Бу даврда Россиядан кўплаб 
олимлар, илмий ходимлар эмиграция қилишди. Натижада қатор илмий 
мактаблар фаолияти тўхтаб қолди ва фундаментал фанларнинг салоҳияти 
пасайди. Бу эса илмий тадқиқотлар самарадорлиг
1
Шинг пасайиш ига олиб 
келди. Агар 1980 йилларда фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг 70% и 
жахон талаблари даражаевда бажарилган бўлса, 90-йилларнинг ўрталарига 
келиб, бу кўрсаткич 25% ни ташкил эта бошлади.
242


Ишлаб чиқаришнинг қисқариши ва талаб таркибидаги ўзгаришлар 
Россия иктисодиёти таркибининг ўзгаришига олиб келди. Бу даврда 
ЯИМда моддий ишлаб чиқаришнинг улуши 65% дан 41% гача қисқарди. 
Хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши эса мутаносиб равишда ўсди. Бу 
жараённи чукур тахдилсиз ижобий натижа деб баҳолаш мумкин. Аммо 
иқгисодий таркиб жиҳатидан хизматлар узининг асосий мақсадига мос 
келмас эди. Хизматлар таркибида етакчи ўринни молиявий хизматлар 
эгаллади. Россияда бу даврдаги молия хизматларига хос муҳим хусусият -
хизматларнинг асосан чайқовчилик характерига эгалигидан иборат. Бу 
ҳолат мамлакатнинг иктисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатди. 
Саноат ишлаб чиқаришининг таркиби кескин ўзгариб, унинг таркибида 
электроэнергетика, 
ёқилғи 
қазйб 
чиқариш, 
қора 
ва 
рангли 
металлургиянинг улуши ўсиб, машинасозлик ва енгил саноат улуши эса 
аксинча кескин пасайди.
Саноат тармокдаридаги таркибий ўзгаршпларга талаб таркибидаги 
кескин ўзгаришлар таъсир кўрсатган. Ички талабга ихтисослашган куйидаги 
тармоқларда ишлаб чиқариш хажми кескин пасайди: машинасозлик, енгил 
саноат, курилиш материаллари. Ички иқтисодий инқироз шароитида хомашё 
тармоклари ва бирламчи қайха ишлаш тармоқлари тараққий этган 
мамлакатларнинг ички бозорларига ихтисослашди. Энг оғир иқгисодий 
вазият фан сигимкорлиги юқори бўлган тармоқларда ва улар билан боғлиқ 
бўлган ҳарбий саноат мажмуасида кузатилган. Бир қатор ишлаб чиқаришлар 
тўлик, тўхтаб қолди. Жаҳон амалиётида илм сиғимкорлиги юқори 
товарларнинг қайга ишлаш саноатидаги улуши, одатда, 6% дан паст 
бўлмаслиги чегаравий меъёр сифатида қабул қилинган бўлса, Россияда бу 
кўрсаткич 2-2,5% дан ошмади.
X X
асрнинг 
90-йилларида 
Россиянинг 
марказлашган 
режали 
иқгисодиётдан бозор иктисодиётига ўтиш и минтақалардаги муам- 
моларнинг 
кескинлашувига 
олиб 
кедци 
ва 
иктисодий 
қолоқ 
минтақаларнинг рўйхати кенгайди. И қгасодий ривожланиш даражаси 
бўйича ҳам минтақалар ички бозордан деинтеграциялашиб, бошқа 
мамлакатлар билан иктисодий ҳамкорликларини ривожлантирдилар.
М осква ва Санкт-Петербург каби йирик шаҳарларда ишлаб чикдриш 
омилларининг ҳадцан зиёд марказлашуви рўй берди. Россия су&ьектлари 
ўртасида иқш содий ривожланиш 
даражасидаги фарқ бир неча юз 
бараварни ташкил қилди.
Иктисодий ривожланишга инфляция даражаси ҳам салбий таъсир 
кўрсатди. 1992-1996 йилларда истеъмол нархлари индекси 2,2 минг 
баравар ошди. 90-йилларнинг охирига келиб инфляция суръатлари 
бирмунча пасайди ва йилига 30-86% ни ташкил қилди.
Шунингдек, 
90-йилларда 
Россия 
иқгисодиёгида 
долларизация 
жараёни ҳам авж олди. Аҳоли қўлидаги долларлар қиймати накд пул 
массасси қийматига деярли тенглашиб қолди. Хорижий валюта жамгариш
243


воситаси вазифаси билан биргаликда тўлов воситаси вазифасини хам 
бажарди. Бу эса миллий пул бирлигини барқарорлаштириш жараёнига 
салбий таъсир кўрсатди.
1990 йилларнинг охирига келиб иқгисодий вазият ўзгара бошлади. 
Сиёсий ҳолатнинг барқарорлашуви иктисодий ўсиш учун шарт-шароитлар 
яратди. Мисол учун, 1990-2000 йилларда Россияда ЯИМ ҳажми йилига 
ўртача 4,8% га пасайган бўлса, 2000-2004 йилларда ўртача 6,1% га ўсди.
Иктисодиётнинг тикланиши даврида, яъни 2000-2004 йилларда ички 
талабнинг ЯИМ динамикасига таъсири кучайиб борди. Ишлаб чиқаришда 
талабнинг ўсиши жами талаб таркибида уй хўжаликлари улушининг 
пасайишига олиб келди. Уй хўжаликларининг истеъмоли 1999 йилдаги 
65% дан 50% гача қисқарди. Аммо уй хўжалиги истеъмолининг таркибида 
озик-овқат маҳсулотларининг етакчи ўрни сақланиб қолди. Аҳоли 
истеъмоли микдори ва таркибига ўртача даромаднинг паст даражаси 
салбий таъсир кўрсатди. Аҳолининг реал даромади 2004 йилда 1990 йилга 
нисбатан 66% га, даромад микдори яшаш минимумидан паст бўлган 
аҳолининг улуши 18,0% га етди. Бу даврда аҳояи даромадларининг дециль 
коэффиденти бўйича фаркданиши 15 бараварни ташкил қилди.
2000 
йилда 
Россиянинг 
иктисодий 
ривожланишига 
давлат 
молиясининг мустахдамланиб бориши хос бўлган. Давлат бюджети 
ижобий сальдога эга бўлиб, турли йилларда ЯИМнинг 0,3% дан 7% гача 
қисмини ташкил қилди. Аммо иқтисодиётда инфляция даражасининг 
юкори суръатлари сакланиб қолди. Россияда 2000-2005 йилларда 
инфляциянинг ўртача йиллик даражаси 17% ни ташкил қилди.
Шунингдек, 2000 йилларда Россия миллий валютаси - рублнинг 
айирбошлов курси мустаҳкамланиб борди. Бу кўрсаткич биринчи ўринда 
жаҳон бозорида минерал ресурслар нархлари
1
ш нг кескин ўсиб боришига 
таъсир кўрсатди. Натижада Россиянинг валюта захираси кескин ўсиб, 
давлатнинг ташқи қарзи эса қисқариб борди.
2004 
йилга келиб саноат таркибида ёқилғи энергетикаси тармогининг 
улуши 21,4% ни ташкил қилди ва етакчи ўринни эгаллади. Машинасозлик 
тармоги иккинчи ўринга тушиб қолди. 1990 йилда бу тармоқнинг улуши 
30,3% ни ташкил қилган бўлса, 2004 йилга келиб бу кўрсаткич 18,6% гача 
тушди. Озиқ-овқат саноатининг улушида ҳам қисқариш кузатилди ва 2004 
йилга келиб, бу тармоқнинг жами саноат маҳсулот ишлаб чиқаришдаги 
улуши 13,2% ни ташкил этди.
Россия иқгисодиётидаги бундай ижобий таркибий ўзгаришлар 2008 
йилга қадар давом этди. 2008 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Россия 
иктисодиетига жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози салбий таъсир 
кўрсата бошлади. Ташқи ва ички омиллар таъсири остида Россия 
иқгисодиётида ишлаб чикаришнинг кескин пасайиши кузатилди.
14.1.1-жадвалда Россия иқгисодиётннинг 
1993-2013 йиллардаги 
ривожланиш динамикаси келтирилган.
244



Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish