фикрича, Россия иқш содиёти учун энергетика, транзит, аграр тармоқлар,
технологиялар каби соҳалар устувор ҳисобланади. Россия авиасозлик,
кемасозлик,
энергомашинасозлик ва
ахборот технологиялари каби
тармоқларда технологик устунликка эга. Россия инновация тизими
авиация, ракета-космос, электроника, алоқа
воситалари саноати, радио
саноат, қурол-яроғ ишлаб чиқариш, атом кемасозлиги, атом энергетика
мажмуалари, кимё ва фармацевтика тармоқларини ўз ичига олади.
Россия халқаро савдода фаол иштирок этади. Унинг ташқи
савдо
квотаси
50% дан ошади. Россия экспорт квотаси 1990 йилда 18% ни
ташкил этган бўлса, 2010 йилда бу кўрсаткич 30% дан ошди. Бу ҳолат
Россия иқшсодиёгининг ривожланишида ташки иктисодий алоқалар
муҳим ўрин эгаллашидан далолатдир.
2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иктисодий инкирози Россия
тапщи савдосига жиддий салбий таъсир кўрсатди. Агар инқирозга қадар
жаҳон савдо айланмасининг 2,0% и Россия ҳиссасига тўғри келган бўлса,
инқироз шароитида унинг улуши 1,4% гача пасайди. Инқироз таъсирида
мамлакат ташқи савдо айланмаси 36,2% га қисқарди. Россияда амалга
оширилган инқирозга қарпш чора-тадбирлар натижасида 2010
йилда
тапщи савдо айланмасининг ҳажми тикланишни бошлади ва йил якунида
625,4 млрд. долларни ташкил этди.
Россиянинг олтин-валюта захираси ҳажми ташқи савдонинг ижобий
сальдоси хрсобидан ортиб бораёттанлигини кузатиш мумкин. 2009 йилда
Россия тапщи савдо сальдоси 2008 йилга нисбатан 37,0% га қисқарган
бўлса, 2010 йилда бу кўрсаткич 154,0% га ўсиб, 167,4 млрд.
долларни
ташкил этди. Ўз навбатида. экспорт ҳажми 2009 йилда 2008 йилга
нисабатан 35,5% га пасайгани ҳолда, 2010 йилда 131,0% га ўсди. Бундай
қолат ва ўсиш динамикаси Россия импортида ҳам кузатилади. Жумладан,
Россия импорта 2009 йилда 35,6% га қисқарган бўлса, 2010 йилда 118% га
ўсиб, 229 млрд. долларга тенг бўлди (14.3.1-жадвал).
14.3.1.- жадвал
Россиянинг т аш к и савдоси айланм аси д инам икаси,
1995-2010 йй. (млрд. долл.)4
1995
2000
2005
2006
2007
2008
2009
2010
Тапщи савдо
айланмаси
145
149,9
369,2
468,6
578,2
763,5
495,2
625,4
Экспорт
78,2
103,1
241,5
301,2
351,9
467,6
301,7
396,4
Импорт
66,8
46,8
127,7
167,4
226,3
295,9
193,5
229
Савдо баланси
сальдоси
11,4
56,3
113,8
133,8
125,6
171,7
108,2
167,4
4 Липецкий А.Ф. Внешнеэкономическая деятельность регионов
России в полцешрализованной
экономике // Международная экономика Jfel 1,2011. С.78.
252
Россиянинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўрни ёқилғи-энергетика
мажмуаси билан белгиланади. Бу ҳолат унинг ташқи савдосйда ҳам ўз
аксини топган. Россия экспортида минерал хомашёлар етакчи мавқега ва
ўсиб бориш тенденциясига эга. Тахдиллар кўрсатишича, 1995 йилда
Россия экспортининг таркибида минерал хомашёлар улуши 42,5% ни
ташкил этган бўлса, 2010 йилда ушбу кўрсаткич 68,4% га тенг бўлди. Агар
жахон молиявий-иктисодий инқирози шароитида хомашё ресурсларининг
нархи кескин пасаймаганида Россия экспорта таркибида минерал
ресурслар улуши янада юқори бўларди. Жаҳон бозорларида ёқилғи
энергетика маҳсулотлари нархининг пасайиши
туфайли Россия экспорти
таркибида бу маҳсулотлар улушининг 2008 йилга нисбатан 1,4% га
камайишига сабаб бўлди. Россия экспорти таркибида машиносозлик,
асбоб-ускуналар ва транспорт воситаларининг улуши камайиб бормоқца.
Агар бу турдаги маҳсулотларнинг Россия экспортидаги улуши 1995 йилда
деярли 10.2% ни ташкил килган бўлса, 2010 йилда бир қатор салбий
омиллар таъсири о стада бу кўрсаткич 5,4% гача камайди (14.3.2-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: