Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
50
фаолиятда таяниладиган фаолиятининг асосий йўналишлари мазмунини ифодаловчи
ижтимоий, сиёсий, онглилик, масъуллик, ахборот-коммуникацион маълумотлилик,
логистик компетенциялар тарзида классификациялаш; функционал ёндашув фаолият
соҳаси ва соҳа доирасидаги махсус вазифаларни компетенциялар тизими асосида
ташкил этиш, моделлаштириш; мутахассиснинг аниқ меҳнат бозори шароитларига
тезкор ва мослашувчанлик компетенцияларини ривожлантиришга йўналтирилган
индивидуал-психологик ёндашув.
Болонья декларациясига биноан, ўқувчиларда 29 кўринишга эга бўлган
компетенцияларни ривожлантириш мақсад қилиб қуйилди. Шулардан бири - уларда
математикавий саводхонлик компетенцияларини ривожлантириш муҳим, деб қайд
этилди[23, 14-б. ].
Ушбу декларацияда турли мамлакатлар таълим тизимида ягона сифатли ўқитиш
маконини яратиш, ўхшашлик тизимини ташкил қилиш ва шу асосда компетенциявий
ёндашувлар асосида ўқув дастурларини такомиллаштириш, очиқлик характерига эга
бўлган таълим тизимини яратиш мақсади илгари сурилди. Бугунги кунда Болоньядаги
декларация тизимида 50дан ортиқ мамлакат иштирок этмоқда. Бу жараён
иштирокчилари юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, Европа ташкилотлари
ҳомийлиги
остида
таҳсил
олувчилар
ва
профессор-ўқитувчиларнинг
компетенцияларини шакллантириш ва ривожлантиришга имконият туғдирувчи ягона
таълим муҳитини яратишга саъй-ҳаракат қилишмоқда.
Бу натижалар қуйидаги устувор йўналишларни ўз замирида акс эттирмоқда:
халқаро миқёсда ўқув фанларини сифатли ўқитиш ва таълим сифатини ягона халқаро
дастур асосида баҳолаш; таълим жараёнига инновацион ва ахборот технологияларни
татбиқ этиш; интеграциялаш имкониятларидан фойдаланиш орқали таҳсил
олувчиларнинг ҳаёти мобайнида интеллектуал салоҳияти, креатив қобилиятларини
ривожлантириш, компетенциявий ёндашув асосида келажакда эгаллашлари лозим
бўлган ва эгалланган касбий соҳаларга йўналтирадиган замонавий методик
таъминотни яратиш; таълим сифатини таъминлашга қаратилган самарали амалий
тадқиқотлар олиб бориш. Ушбу ўринишлар халқ таълими тизимида фаолият
юритаётган ўқитувчиларни ҳам ва унда таҳсил олаётган ўқувчиларни ҳам замонавий
ва истиқболли меҳнат бозори талабларига, инновацион таълим муҳитига, ўқитишнинг
янги стратегияларига мослаштириш, доимий янгиланиб, ўзгариб, такомиллашиб
бораётган таълимий ахборот инфраструктураси базасининг касбий ва умуммаданий
фаолиятга алоқадор параметларини эгаллаш, технологик тараққиёт талаблари билан
уйғунлаштириш,
инновацион
технологиялар
асосида
ривожлантиришга
қаратилганлиги билан аҳамиятлидир [24, 8-б. ].
Илмий-педагогик таҳлиллар жараёнида математикавий компетентлиликни
шакллантириш
ва
ривожлантириш
муаммолари
аксарият
изланишларда
мутахассисларни тайёрлаш мисолида ўрганилганлиги аниқланди. Мазкур жиҳатларни
эътиборга олган ҳолда, ўқувчиларда математикавий саводхонлик компетенцияларини
ривожлантириш уларнинг келгусидаги педагогик фаолияти босқичида ва
компетентлилигини ривожлантириш мазмуни доирасида тадқиқ этишга қаратдик.
Ўқувчиларда математикавий компетенцияларини ривожлантиришда қуйидаги
омиллар муҳим бўлиб ҳисобланади:
1. Деентологик омиллар - ўқувчиларда математикавий компетенцияларини
ривожлантириш орқали ўқув фаолиятига тайёрлашнинг юксак маънавий-ахлоқий
ривожланишини белгиловчи, педагогик такт (назокат)нинг ёрқин кўриниши,
Do'stlaringiz bilan baham: |