Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
47
жорий этиш, таълим сифатини такомиллаштириш вазифалари етакчилик қилмоқда.
Шу сабабли, бошланғич синф ўқувчиларида математикавий компетенцияларни
ривожлантириш орқали аналитик фикрлаш кўникмаларини шакллантириш
математика ўқитиш методикасидаги энг муҳим масалалардан биридир.
Мамлакатимизда математикани ўкитишни модернизациялаш босқичида
бошланғич синф ўқувчиларида математикавий компетенцияларини ривожлантириш
орқали аналитик фикрлаш кўникмаларини шакллантиришнинг илмий асосларини
ишлаб чиқиш, чуқур билимларга эга, мантиқий мушоҳада қилувчи, амалий кўникма-
малакаларни эгаллаган ёш авлодни тарбиялашга бўлган эҳтиёж билан белгиланади.
Бошланғич
синф
ўқувчиларида
математикавий
компетенцияларини
ривожлантириш орқали аналитик фикрлаш кўникмаларини шакллантириш
ижтимоий-педагогик заруриятдир, чунки бошланғич синф ўқувчиларида аналитик
фикрлаш кўникмаларини шакллантириш кўп жиҳатдан таълим муаммоларини ҳал
этишга, унинг самарадорлигини ошишига хизмат қилади. Демак, ҳозирги даврда
ёшлар эгаллаган билимларини ҳаётда қуллай олишлари учун кенг имконият яратиш
муҳим аҳамият касб этади. Ушбу вазифа таълим сифатини юксак даражада
кўтаришни, пухта ва билимли ёшларни тайёрлашни, бошқача қилиб айтганда, таълим
ва тарбия тизимида компетенцияли, малакали шахс эҳтиёжини қондириш масаласини
талаб қилади.
Бундай ижтимоий долзарблик касб этувчи педагогик ҳодисанинг ёрқин
кўринишларидан бири – умумий ўрта ва ўрта махсус таълим тизимида ҳам кенг
кўламдаги
ислоҳотларни
олиб
бориш,
ўқувчиларнинг
математикавий
компетенцияларини ривожлантириш орқали жаҳон миқёсида таълим сифатини ўлчаш
ва баҳолаш бўйича тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлигини таъминлаш муҳим
аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунида ўқувчиларда
креативлик, инновацион компетентликни шакллантириш ва ривожлантириш бўйича
қатор вазифалар белгиланди[2,5]. Шу долзарблик асосида мамлакатимизнинг
узлуксиз таълим тизими, шу жумладан, бошланғич таълим тизими ўқув жараёнига
илғор инновацион технологиялар ва ахборот-коммуникация воситаларини жорий
этиш, ўқитиш интенсивлигини, самарадорлигини ошириш, жаҳон андозаларига
мослаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу эса,
бошланғич синф ўқувчиларида математикавий компетенцияларини ривожлантириш
орқали аналитик фикрлаш кўникмаларини шакллантириш уларни келгуси ҳаётга
тайёрлаш, таълим жараёнига инновацион таълим технологияларини татбиқ этиш
механизмларининг ҳуқуқий-меъёрий асослари, метод, шакл ва воситаларини
такомиллаштириш ва уларнинг универсал компетенцияларга эга бўлиш лаёқатини
ошириш механизмларини такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Таълим сифатини белгиловчи омиллардан бири - бу бошланғич синф
ўқувчиларида математикадан аналитик фикрлаш кўникмаларига эга бўлишидир. У
педагогик мослашув тизими асосида намоён бўлади. Булар: математикавий ва илмий
билим; турли хил фаолиятни бажара олиши; муаммоли вазиятларни самарали
ечимини топишда ижодий фаолият асосида ёндашиши; жамият ва инсонларга,
табиатга ижобий эмоционал муносабатда бўлиш тажрибаси.
Бошланғич синф ўқувчиларида математикавий компетенциялар дидактик ҳодиса
сифатида ўз замирида қуйидаги муқобилларни бирлаштиради: ақлий ривожланиш,
математик амалларни тушуниш, уларни еча олиш, математик саводхонлик; креатив
Do'stlaringiz bilan baham: |