Innovatsion yondashuvlar asosida milliy ta’lim tizimini takomillashtirish
2021-yil
23-aprel
79
“Ўзбекистон Миллий энциклопедияси”да кўрсатилишича, инновация қуйидагича
мазмун ва тушунчаларга эга: “Инновация (ингл. “innovationas” – киритилган янгилик,
ихтиро) – техника ва технология авлодларини
алмаштиришни таъминлаш учун
иқтисодиётга сарфланган маблағлар; илмий-техника ютуқлари ва илғор тажрибаларга
асосланган техника, технология, бошқариш ва меҳнатни ташкил этиш каби
соҳалардаги янгиликлар, шунингдек, уларнинг турли соҳалар ва фаолият доираларида
қўлланиши”[1].
Замонавий таълимга хос муҳим жиҳатлардан бири – педагог фаолиятининг
инновацион характер касб этишига эришиш саналади.
Ривожланган хорижий
мамлакатларда педагог фаолиятининг инновацион характер касб этишига эришиш
масаласи ўтган асрнинг 60-йилларидан бошлаб жиддий ўрганила бошлаган. Хусусан,
Х.Барнет, Ж.Бассет, Д.Гамильтон, Н.Гросс, Р.Карлсон, М. Майлз, А.Хейвлок, Д.Чен,
Р.Эдем, Ф.Н. Гоноболин, С.М. Годнин, В.И.Загвязинский, В.А.Кан Калик,
Н.В.Кузьмина ҳамда В.А.Сластенин каби тадқиқотчилар томонидан олиб борилган
ишларда
инновацион фаолият, педагогик фаолиятга инновацион ёндашиш,
инновацион ғояларни асослаш ва уларни амалиётга самарали тадбиқ этиш, хорижий
мамлакатлар ҳамда республикада яратилган педагогик инновациялардан хабарор
билиш орқали педагог фаолиятида улардан фаол фойдаланиш борасидаги амалий
ҳаракатлар мазмунини ёритилган.
Таълим жараёнига инновацион технологияларни татбиқ этишдан кўзланган
асосий мақсад:
-
таълим сифатини янада юқори босқичга кўтариш,
таълим муассасалари
рақобатбардошлигини ошириш;
-
ўқувчиларнинг ижодий, танқидий фикрлашини ривожлантириш; ўқувчиларни
мустақил ҳаётга тайёрлаш;
-
ўқувчиларда маълумотларни мустақил қабул қилиш ва таҳлил қилиш
кўникмаларини шакллантириш;
-
ўқувчиларнинг қобилиятларини ривожлантириш ҳисобланади. Кейинги ўн йил
ичида таълим сифати ва самарадорлигини таъминлаш муаммоси дунё миқёсида
тадқиқ этилмоқда.
Бугунги кунда кўпгина мамлакатлар таълим сифати бўйича қиёсий тадқиқотлар
методологияси, технологияси ва воситаларини ишлаб чиқиш масаласида ўз саъй-
ҳаракатларини бирлаштирган ҳолда таълим сифати ва самарадорлигини таъминлаш
муаммоларига алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Бунинг натижасида бутун дунёда
таълим сифатини мониторинг қилиш тизими яратилди. Сўнгги йилларда узлуксиз
таълимни янги сифат босқичига кўтариш ва
унинг самарадорлигини ошириш, бунда
инновацион технологиялардан фойдаланиш масаласининг назарий тадқиқига ҳам
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур йўналишда бир қатор илмий изланишлар
амалга оширилди. Улардаги асосий ғоя ва натижалар барча турдаги
таълим
муассасалари фаолиятининг сифат ва самарадорлигини оширишга қаратилган
ишларни олиб боришда пойдевор бўлиб хизмат қилади. Умумий ўрта таълим
муассасаларида инновацион технологиялар асосида таълим жараёнлари сифат ва
самарадорлигини оширишда:
-
инновацион технологиялар асосида
таълим жараёнлари сифат ва
самарадорлигини оширишининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини
илмий асослаш,
«янгилик», «янгилик киритиш,«янгиланиш», «инновация», «инновацион фаолият»,
«инновацион жараён», «инновацион маданият» каби тушунчаларнинг мазмун-
моҳиятини изоҳлаш;