Узбекистон республикаси вазирлар maxjcamach Х. Узуридаги «оила» илмий-амалий



Download 7,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/200
Sana24.02.2022
Hajmi7,73 Mb.
#205613
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   200
Bog'liq
Оила энциклопедияси. Акрамова Ф.А

117


ОИЛА ЭТНОПСИХОЛОГИЯСИ - аник 
миллатнинг ижтимоий гурух сифатида аср- 
лар давомида шаклланган этник гурухлар 
психологиясига хос хулк-атвори, психи- 
каси, мулокоти, анъана, урф-одатлари, 
маънавий-маданий кадриятлари, тили ва б. 
онг тизимларининг оила масканида намоён 
булишини урганиш. Марказий Осиё халк- 
ларининг этник хусусиятлари худуд жиха- 
тидан бир-бирига якин булса-да, узига хос 
миллий хусусиятлари билан ажралиб ту­
ради. Марказий Осиёда яшовчи узбек, то- 
жик, туркман, киргиз, козок, коракалпок 
халкларининг оила мухитида намоён була­
диган ва шаклланган узига хос этнопсихо- 
логик хусусиятлари мавжуд.
Узбек оилаларига хос этнопсихоло- 
гик хусусиятлар:
1. Х,ар бир оила аъзоси уз урнини, кимга 
буйсунишини, ким кимга масъул эканли­
гини, уз мавкеини аник тасаввур килади. 
Бу вертикал иерархия оила аъзоларининг 
хукукини чекламаган холда улар орасидаги 
муносабатларнинг тартибли булишига хиз- 
мат килади.
2. Аксарият оилаларда эркак (эр, ота) 
етакчилик (рахбарлик) килади. Рахбарлик 
б-н боглик барча вазифалар унинг зиммаси- 
да булади. Оилада эрнинг етакчи булиши аёл 
кишини талайгина ортикча ташвишлардан 
халос килади, болалар тарбияси б-н купрок 
шугулланишга янада кулай имкон яратади.
3. Оилада ёши улуглар (бува, буви- 
лар)га ота-она, фарзандлар, келинлар, не- 
варалар катта хурмат ва эхтиром б-н муно- 
сабатда буладилар.
4. Оилада боланинг тутган урии, аха- 
мияти каттадир. Шу сабабли хам онанинг 
саломатлиги изн берса, фарзанд куриш 
чекланмайди. Туй, маросимларга ота-она­
лар имкони борича болаларининг ишти- 
рокини таъминлашга харакат киладилар, 
мехнат таътилида оромгохларда фарзанд- 
лари билан дам олишга интиладилар.
118
5. Ота-онага булган хурмат ва улар ол­
дидаги фарзандлик бурчи ёшларда етарли 
даражада шаклланган булади.
6. Оила аъзоларининг хулк-атвори на­
факат ота-она, балки махалла-куй, куни- 
кушни, якин кариндош лар томонидан 
ижтимоий назорат куринишида кузатиб бо- 
рилади. Ушбу холат оиланинг барча аъзо­
лари, фарзандлар ва ота-оналарнинг хулкий 
ва ахлокий сифатларини тугри йуналишга 
солиб туради.
7. Оиладаги болалар тарбиясида, улар­
нинг маънавий камол топиши, узига тугри 
келадиган касб-хунарни танлаши, маълу- 
мотли, маданиятли булишида ота-онадан 
ташкари тунгич фарзандларнинг хам хис- 
саси катта булади. «От изини той босар», 
«Араванинг олдинги гилдираги изидан 
кейингилари юради» каби хикматли сузлар 
юкоридаги фикрларнинг тасдигидир.
8. Оиланинг юзага келишида ота-она- 
нинг маслахати ва совчилар хал килувчи 
ахамият касб этади.
9. Узбек оиласида барча фарзандлар 
мустакил булиб, уй-жой килиб чикиб ке- 
тишгач, ота-она билан, одатда, кенжа фар­
занд яшаб колади.
10. Куръони каримда кариндошлар 
орасидаги никох такикланганига карамас- 
дан, узбек оилаларида якин кариндошлар 
орасидаги никохлар тез-тез учраб туради.

Download 7,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish