Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet246/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

societas quaestus
,
societas negatiationis
ёки
societas unius rei
кўринишида ташкил 
қилинган. 
Societas quaestus
деб, ширкат аъзоларининг биргаликдаги хўжалик 
фаолиятини юритиш ва умумий даромад олиш мақсадида ўзига тегишли
мулкнинг бир қисмини бирлаштиришига айтилган. Societas negatiationis
ширкат турида аъзолар хўжалик фаолиятининг маълум тури билан 
шуғулланиш учун ўз мулкининг бир қисмини бирлаштирган. Societas
unius rei ширкати эса маълум белгиланган ишни қилиш ва ундан фойда 
олиш учун зарур бўлган мулк ажратилиши билан тузилган ширкатни 
англатган. 
Societas иккитомонлама ёки кўптомонлама шартнома бўлиб, бунинг
асосида аъзолар бир қатор ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлган. 
Ширкатга кирган ҳар бир аъзонинг асосий бурчи биргаликда яшаш ва 
биргаликда фаолият юритиш учун ташкил қилинган ширкатда ўзига 
тегишли мулкнинг ҳаммасини бериш ва бошқа турдаги ширкатлар ҳосил 
бўлганда мулкнинг бир қисмини беришдан иборат бўлган. Ширкат мулкини 
ташкил қиладиган аъзоларнинг мулки ҳар доим ҳам моддий кўринишда 
бўлавермаган. Берилган ҳиссалар ёки улуш бўлиб бир қатор ҳуқуқлар ва
қобилиятлар ҳам ҳисобланган. Ҳар бир аъзонинг иккинчи мажбурияти
ширкатни бошқаришда ва умумий фаолият юритишда иштирок қилишдан 
иборат бўлган. Бу мажбуриятни ижро этишда аъзолар сидқидилдан ҳаракат 
қилишлари лозим бўлган, чунки йўл қўйилган хатолар учун улар culpa
levis in concreto бўйича жавобгар бўлган. Ҳар бир аъзонинг учинчи 
мажбурияти шартномага асосан олинган даромад(communicatio lucri)ни 
бошқа аъзолар ихтиёрига бериш бўлса, тўртинчи мажбурият, шартномага 
биноан, кўрилган зарарни биргаликда қоплашдан иборат бўлган.
Ўртокларга тегишли ҳуқуқлар уларнинг мажбуриятларига коррелятив 
бўлган: ҳар бир аъзо бошқа аъзолардан ширкатга умумий мулк беришни, 
ширкатнинг хўжалик фаолияти ва бошқарувида иштирок этишни, келадиган 
даромад ва камомадни тенг тақсимлашни талаб қилиши мумкин бўлган. 
Бошқа сўз билан айтганда, ҳар бир аъзо ширкат шартномасининг тўғри 
бажарилиши, яъни ширкат олдида қўйилган мақсадларга: олинадиган
даромадни шартномага биноан тенг тақсимлашга эришиш учун ўз 
мажбуриятларини сидқидилдан бажаришини талаб қилиш ҳуқуқига эга 
бўлган.
Ўз ҳуқуқларини амалга ошириш учун ҳар бир аъзо actio pro socio
даъвосини қўллаши мумкин бўлган. Actio pro socio даъвоси bonae fidei
бўлиб, бу бўйича қарор ҳар доим «quod bonum et aequum est» асосида
қабул қилинган. Алоҳида бирдамлик ва ишонч асосида фаолият олиб 
бораётган аъзолар ўртасида келиб чиқадиган низони ҳал қилишда судья


215 
уларнинг ҳақиқий имкониятларидан (in id quod facere potest) келиб чиққан
ва уларни қашшоқликка (beneficium competentiae) маҳкум қилишдан
ўзини тийиши лозим бўлган. Бошқа томондан, бу даъволарда ахлоқий
мажбуриятлар ҳам ифода этилишини ҳисобга олинса, actio pro socio
бўйича қабул қилинган қарор
инфамия
га олиб келган. 
Шартнома асосида ширкатлар доимий, муддатли ва шартли
кўринишда тузилиши мумкин бўлган. Муддатли ва шартли ширкатлар
муддат тамом бўлгандан кейин ва шартлар бажарилгандан кейин барҳам 
топган. Доимий ва вақтинчалик ташкил қилинган ширкатлар аъзолардан 
биронтасининг ўлими ёки ширкат мулки нобуд бўлган ҳолларда
тугатилган. Бундан ташқари, бу ширкатлар барча аъзолар ўртасидаги 
келишув(dissensus), шунингдек, бирон-бир аъзонинг шартномадан бош 
тортиши туфайли ҳам тугатилган, яъни: nulla societas in aeternum coitio
est. Бирон-бир аъзонинг шартномадан бош тортиши юз берса, бошқа 
аъзоларга зарар етказилишидан сақланиш лозим бўлган. Агар бу зарарнинг 
олдини олишнинг иложи бўлмаса, шартномадан бош тортган аъзога 
нисбатан «a se quidem liberare socios suos, se autem ab iliis non liberare»
қоидаси амалда бўлган, яъни шартномадан бош тортган аъзо келадиган 
даромад бўлинишида иштирок этишга ҳаққи бўлмаган, лекин ўз 
ҳаракатлари билан маълум зарар етказилган бўлса, унинг оғирлигини ўз 
зиммасига олиши шарт бўлган. 
Ширкат тугатилиши билан мулк тақсимоти бўйича келишмовчиликлар 
келиб чиқадиган бўлса, de commune dividundo даъвоси қўлланилган. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish