207
мулкка нисбатан Юстиниан кодификациясида амалда бўлганми-йўқми,
номаълум.
в) Олди-сотди нафақат билатерал, балки коммутатив ва синаллагматик
шартнома бўлган, яъни унинг асосида сотувчи ва харидор учун ўзаро
ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўрнатилган: сотувчининг ҳуқуқлари
харидор
мажбуриятларига, харидор ҳуқуқлари эса сотувчининг мажбуриятларига
коррелятив бўлган.
г) Олди-сотди шартномасида харидорнинг асосий мажбурияти сотувчига
маҳсулотнинг қийматини тўлашдан иборат бўлиб, қиймат тўлаш тарафлар
келишган миқдорда, муддатда ва жойда қилиниши лозим бўлган. Қиймат
тўлаш жойи ва муддати ҳақида келишув бўлмаган бўлса, харидор буни
маҳсулот етказиб бериш пайтида амалга оширган. Маҳсулот баҳосини тўлаш
харидор томонидан бирон-бир сабабларга кўра кечиктирилиши culpa levis
in abstractioга қараб, харидор damnum emergenes ва lucrum cessansни
ҳисобга олган ҳолда қоплаган.
Харидорнинг яна бир мажбурияти ашёнинг тасодифий нобуд бўлиш
хавфидан иборат бўлиб, бу хавф-хатар қуйидаги қоида билан ифодаланган:
res perit emptori ёки periculum est emptoris. Бошқача қилиб айтганда,
харидор шартнома тузиш пайтидан то маҳсулот етказиб берилгунча ўтган
вақт мобайнида ашёнинг нобуд бўлиш хавфи мавжудлигида кўринади. Бу
ҳолатдан истиснолар ашё in genere бўлишидан, мусодара қилиниши ёки
сотувчининг айби билан нобуд бўлиши ва
олди-сотди шартномаси
сотувчининг талаби билан бекор қилиниши ҳолларидан иборат бўлган.
Харидорнинг учинчи мажбурияти келишилган жойда ва вақтда етказиб
берилган маҳсулотни қабул қилиб олиш бўлган. Агар харидор етказиб
берилган маҳсулотни ўз вақтида ва жойида қабул қилиб олмаса, у
сотувчига етказилган зарар учун жавобгар бўлган.
д) Сотувчининг асосий мажбурияти харидорга маҳсулот етказиб
беришдан иборат бўлган. Шартнома тузилган пайтда сотувчи маҳсулотга
эга бўлмаган бўлса, у маҳсулотни ишлаб чиқариши ёки сотиб олиши лозим
бўлган. Шартнома тузилган пайтдан бошлаб то маҳсулот етказиб берилгунча
сотувчи маҳсулотни ўзида bonus paterfamilias каби сақлаши лозим
бўлган, чунки у бу сақлаш давомида ўз айби билан ашёга зарар етказса, у
ҳолатда харидор олдида жавобгар бўлган. Сотувчининг айби culpa levis in
abstractio даражаси бўйича аниқланган. Баъзан у custodia учун жавобгар
бўлган. Агар томонлар олдиндан келишиб олмаган бўлсалар,
сотувчи
фақат dolus ва culpa lata учун жавоб берган. Сотувчи харидорга ашёни
келишилган жойда ва муддатда етказиб бериши лозим бўлган. Агар бу
ҳақда олдиндан келишилмаган бўлса, сотувчининг ашёни етказиб бериш
мажбурияти дарҳол ўрнатилган, лекин бу ҳолда харидор ҳам ашёнинг
қийматини ўша заҳотиёқ тўлаши лозим бўлган. Лекин харидор ўз
мажбуриятини бажармаса-ю, шартнома бажарилишини сотувчидан талаб
қилса, унинг бу талаби exceptio non adimpleti contractus билан рад
этилган. Сотувчи ашёни берган бўлса-ю, лекин унинг қийматини олмаган
бўлса, ашё берилиши харидор учун мулкни қўлга
киритиш усули
208
ҳисобланмаган. Сотувчи ашёни қайтариши мумкин бўлган, лекин харидор
ашё нархи тўланишининг кафолатини берган ёки кредит олди-сотди
шартномаси тузилган ҳоллар мазкур ҳолатдан истисно ҳисобланган.
Сотувчи харидорга шартномада келишилган миқдордаги ва сифатдаги
ашёни бериши лозим бўлган. Бундан ташқари, сотувчи ашёнинг олди-сотди
шартномаси тузилган пайтдан то унинг ижро қилиниш вақтигача олинган
маҳсулларини ҳам бериши шарт бўлган: commodatum ejus esse debet, cuius
est periculum. Бу қоида
periculum est temporis деган, яъни ашёнинг
нобуд бўлиш хавфи сотувчи зиммасига юклатилганлиги тўғрисидаги
қоиданинг натижаси бўлган.
Сотувчи харидорга ашёни ҳеч бир монеликсиз эгалик қилишга бериши
шарт бўлган: praestare rem ёки vacuam possessionem tradere. Ҳеч бир
монеликсиз эгалик қилиш деганда ҳеч бир шахс ҳеч қандай ҳуқуқий
воситасиз харидор эгалигига тажовуз қила олмаслиги тушунилган. Сотувчи
харидорга ашёни унга (яъни ашёга) ҳеч бир тўсиқсиз эгалик қилишга
бериши тўғрисидаги қарор тарихан мавжуд бўлиб, бу қарор Рим
мулкчилигининг квирит ва бонитар мулкчиликка бўлинишига асосланган.
Бошқача қилиб айтганда, олди-сотди шартномасида res mancipi ҳақида
гап кетмаса, сотувчи харидорга бонитар ёки претор мулкчилигини
таъминлаши кифоя бўлган, чунки бу мулкчилик vacua possessio деб
аталиб, exceptio rei venditae ac traditae ва actio Publicana ёрдамида ҳимоя
қилинган.
е) Олди-сотди шартномаси моҳиятидан келиб чиқадиган асосий
мажбуриятлардан ташқари бу шартномаларда табиий мажбуриятлар ҳам
мавжуд бўлган. Бундай табиий мажбуриятлардан агар томонлар олдиндан
бу табиий белгиларни шартномадан олиб ташлаш тўғрисида келишишмаган
бўлса, энг аҳамиятлиси сотувчи харидорга сотилаётган ашёнинг табиий ва
ҳуқуқий камчиликлари тўғрисида берадиган кафолати бўлган.
Сотувчининг сотилаётган ашёнинг табиий ёки жисмоний нуқсонлари
тўғрисидаги кафолати эдил даъволари actio redhibitoria, actio quanti
minoris ва actio aestimatoria билан тартибга солинган. Бу даъволар
харидор томонидан сотилган ашёнинг
жиддий камчиликлари билиниб
қолган пайтда қўлланилиши мумкин бўлган. Actio redhibitoria даъвоси –
шартномани бекор қилиш, actio quanti minoris ва actio aestimatoria
даъволари эса – ашёнинг нархини камайтириш учун қўлланилган.
Сотувчининг сотилаётган ашёнинг табиий ёки ҳуқуқий нуқсонлари
тўғрисидаги кафолати эвикция учун жавобгарлик сифатида маълум бўлган.
Бу жавобгарлик сотилган ашё суд йўли билан харидордан тортиб олинган
пайтда ўрнатилган. Бу ҳолат actio auctoratis даъвоси қоидалари билан
тартибга солинган. Харидорлар сотилган ашё суд йўли билан улардан
тортиб олинган бўлса, actio auctoratisни қўллаш ҳуқуқига эга бўлган,
лекин низо давомида уларга сотувчининг ёрдами керак бўлган, агар
сотувчи ёрдам беришни истамаган ёки низони ютиб чиққан (auctorem
laudare) бўлса, у ҳолда бундай харидорлар сотилган ашё тортиб
олингандан кейин сотувчига нисбатан қўзғатилган actio auctoratis бўйича
209
ютқазилган ашёнинг 2 баравар қиймати миқдорини олишлари мумкин
бўлган.
ж) Олди-сотди шартномаси бўйича сотувчи ёки харидор фойдасига
айрим махсус келишувлар ҳам қилиниши мумкин бўлган.
Харидор
фойдасига pactum displicetiae, pactum degustationis ва
pactum de retrovendendo қилиниши мумкин бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: