Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet150/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

actio
auctoritatis
ни қўзғатиши мумкин бўлган. Аctio auctoritatis бўйича қарор in
duplumни англатган: эвикция қилинган ашёнинг икки баравар қиймати
миқдорида. Кейинги ҳолатда манципатор 
actio de modo agri
ёрдамида
берилган ер майдони ва нункупацияда кўрсатилган ер майдони ҳажми
ўртасидаги фарқнинг 2 баравар қийматини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган. 
Манципация, цивил ҳуқуқи кўрсатмалари бўйича мулкни қўлга 
киритишнинг асосий деривант усули сифатида, претор ёки бонитар 
мулкчилиги ўрнатилгандан кейин ўз аҳамиятини йўқотган бўлса ҳам,
классик даврдан кейинги ҳуқуқ бўйича муомаладан чиқарилган. Юстиниан
манципацияни бекор қилган ва кодификация тайёрлаётган
компиляторларга «манципация» атамасини «традиция» атамаси билан 
алмаштирилиши тўғрисида фармойиш берган.
In jure cessio.
XII жадвал қонунлари квирит мулкини қўлга киритиш 
усули сифатида
 
in jure cessio – мулкни қўлга киритиш аввалги мулкдор –
in jure cedens ва ашёни қўлга киритувчи – vindicans ўртасида ўтказиладиган 
сохта суд жараёни шаклида ўтказилишини тасдиқлаган. Томонларга
нисбатан ҳуқуқий жиҳатдан
i
n jure cessio шартлари ҳуқуқий 
манципация шартлари билан бир хил бўлган. Лекин манципациядан фарқли 
равишда
i
n jure cessioнинг асосини in commercio ашёлари, яъни ҳам res
mancipi, ҳам res nec mancipi бўлиши мумкин бўлган. Бироқ квирит 
мулкини қўлга киритишнинг ушбу ҳар иккала усули ўртасида шакл 
бўйича ва қўлга киритилган мулкдан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар 
бўйича ҳам тафовутлар мавжуд эди.
In jure cessio актида аввалги мулкдор (in jure cedens), ашёни қўлга 
киритувчи (vindicans) ва ваколатли давлат органи (шаҳар ёки перегрин
претори) иштирок этиши шарт эди. Ашёни қўлга киритувчи қўлга киритиш 
қоидасини айтиши лозим бўлган: «Hunc ego hominem ex jure Quiritium
meum esse aio». Бундан кейин претор аввалги мулкдордан қўлга киритишга 
розилигини сўраган. Агар аввалги мулкдор розилик берса ёки сукут сақласа, 
претор ашёни қўлга киритувчига берган. 
Тўғри ўтказилган in jure cessioнинг ҳуқуқий оқибати виндиканс 
мулкини қўлга киритиш бўлган. Лекин, айни пайтда, виндиканс унга 
бировнинг мулки берилган ҳолда ҳам ҳеч қандай ҳуқуқий ҳимоя воситасига 
эга эмас эди. Рим ҳуқуқининг бундай нормаси in jure cessio моҳиятидан 
келиб чиққан. In jure cessio актида бир-бирига нисбатан мустақил бўлган
2 қисм мавжуд деб ҳисобланган. Биринчи қисмида аввалги мулкдор мулкни 
ўзидан соқит қилган ва натижада, унга бўлган ҳар қандай ҳуқуқни йўқотган, 
иккинчи қисмида – мулкни қўлга киритувчи магистрат маъқуллови билан
соқит қилинган мулкни ўзлаштирган. Соқит қилинаётган ашё res nullus
ҳисобланганлиги сабабли, ашёни ўзлаштирувчи, ўзидан олдинги мулк 


124 
эгасини тополмаган ва шунинг оқибатида эвикция ҳолати рўй берадиган 
бўлса, ҳеч қандай кафолат талаб қила олмаган. Рим ҳуқуқининг қайд 
қилинган қоидасига кўра, in jure cessio ихтиёрий бериб юбориш, яъни 
мулкни соқит қилувчи унинг эквивалентлигини талаб қила олмаслигини
англатган. Ашёни бериб юбориш traditio йўли билан амалга оширилган 
пайтда in jure cessio камдан-кам ишлатилган, Юстиниан даврида эса, 
батамом бекор қилинган.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish