Узбекистон Республикаси Олий ва Урта та’лим
Узбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Узбекистон давлат Консерваторияси
Касбий педагогика фани буйича
Р Е Ф Е Р А Т И
Бажарувчи: Ан’анавий ижрочилик Гижжак ихтисослиги
Бакалаврият: Баннобжонов Алишер.
Илмий рахбар: п.ф.н. Пр.Р.Г.Кодиров.
2020
Этнограф олимлар В.А.Успенский ва
В.М.Беляев фаолияти
РЕЖА
Кириш
1. Этнологик тадқиқотларнинг мусиқа илмида тутган ўрни.
2. В.А.Успенскийнинг этнограф олим сифатида мусиқа соҳасига қўшган хиссаси
3. В.М.Беляевнинг мусиқа соҳасидаги этнографик фаолияти.
Хулоса
Адабиётлар рўйхати
Кириш
Инсоният тарихининг ўтган даври мобайнида тадқиқотчилар томонидан цивилизациялар ва турли-туман маданиятлар тараққиётига оид жуда бой ва анча сермаҳсул материаллар йиғилганига ҳамда бу борада илм аҳли орасида кўплаб баҳс-мунозаралар бўлиб ўтганига қарамай ҳали ҳануз фанда маданият терминининг ягона мукаммал таърифи мавжуд эмас. Ўз навбатида шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, мазкур ҳолат айтарли даражада ажабланарли ҳам эмас. Чунки ижтимоий фанлар тизимида табиий фанлардагидек доимо ҳам ягона тизим доирасида мужассамлашган қарашлар бўлавермайди. Қолаверса, «маданият» терминининг ўзи ҳам турли даражадаги ва шаклдаги воқеликларни акс эттирувчи кўплаб феноменлардан ташкил топган. Шу боис мазкур феноменларни ягона бир шаклда баён қилиш жиддий иш ҳисобланади.
Узоқ йиллар мобайнида халқ турмуш тарзи юзасидан тадқиқотлар олиб борган кўплаб олимлар томонидан маданият иборасига таърифу тавсифлар берилган бўлиб, кўпинча маданият дейилганда – “инсоният фаолияти давомида яратилган барча ютуқлар тушунилади”. Одатда “маданият” ибораси одамлар турмуш-тарзи билан боғлиқ тарзда изоҳланади.1
Маданият атамаси лотинча «cultura» сўзидан олинган бўлиб, у дастлаб қишлоқ хўжалик экинлари ёки уй паррандалари ва ҳайвонларни маданийлаштириш жараёнига нисбатан қўлланилган. XVI аср бошларига келиб эса ушбу сўзнинг дастлабки маъноси кенгайган ва қишлоқ хўжалигидан инсоният тараққиётига, уй паррандаларини маданийлаштирилишидан онгнинг маданийлашишига нисбатан ҳам қўлланила бошлаган. Бироқ маданият сўзининг бундай талқини умум томонидан то XVIII аср охири – XIX аср бошларига қадар қабул қилинмаган.
XIX аср бошларига келиб “маданият” сўзи “цивилизация” сўзининг синоними тарзида ёки унга қарама-қарши тарзда қўлланилган. Ўз навбатида шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, “цивилизация” сўзи лотинча civilis (фуқаро) сўзидан олинган бўлиб, XVIII аср охирида француз ва инглиз тилларида инсониятнинг илгарилаб борувчи жараёни-ёввойилик, мустамлакачилик ва фуқаролик жамияти томон ҳаракати йўналишига айтилган. Француз ва инглиз тилида “маданият” ва “цивилизация” сўзларини синоним тарзида қўлланилиши XVIII аср охири ва XIX аср бошларида французлар ва инглизлар орасида инсоният тараққиёти илгарилаб борувчи тараққиёт эканлигига ва уларнинг жамияти мазкур тараққиёт босқичининг юқори нуқтасига тегишли эканлигига ишонч ҳиссини туғдирган.
Германияда “маданият” терминининг қўлланилиш тарихи бирмунча бошқачароқ тарзда кечган бўлиб, бу ерда “цивилизация” ибораси салбий маъно касб этган бўлса, “маданият” сўзи ижобий маънони билдирган. Немислар “цивилизация” сўзини “буржуача” сунъий камтарлик, “маданият” сўзини эса – интеллектуал, бадиий ёки маънавий фаолият тарзидаги инсоният фаолиятига нисбатан қўллаганлар. 2
Маданият – инсонга биологик жиҳатдан тегишли бўлмаган (генетик жиҳатдан боғлиқ бўлмаган) ва кишиларнинг ҳаёт фаолияти натижасида яратиладиган кўринишдир. Маданиятнинг бундай комплекс талқини маълум маънода этномаданият иборасига ҳам жавоб беради. Этномаданият эса – бу маълум этносга хос бўлган хусусиятларни сақлаб қолиш мақсадида ўзлаштирилган кўринишлар мажмуидир. Анъанавий халқ маданияти дейилганда этноснинг тарихий-маънавий эҳтиёжлари асосида вужудга келган, уларнинг ақлий-ижодий фаолияти асосида тараққий этган, минг йилликлар мобайнида йиғилган аждодлар қарашлари, тажрибалари, орзу-истаклари, анъаналари ва қадриятларини ўзида мужассамлаштирган, аждодлардан авлодларга мерос тарзда ўтиб, асрлар оша сайқаллашиб, мукаммаллашиб келаётган бебаҳо мерос тушунилади.3
Махсус илмий адабиётлардан маълумки, этнология ўтмишдаги ва замонавий жамоалар, улар орасидаги ўзаро муносабатларни ҳамда турли халқлар ва этник гуруҳларнинг маданий ўзига хослигини тавсифу таҳлил қилади.
Ўзбекистон маданияти чуқур ривожланган, мусиқа санъати юксак даражада бўлгани учун ҳам, жуда кўп олимлар қадим замонларданоқ жуда катта қизиқиш билан қараганлар. Бир қанча олимлар юртимиз урф одатлари, халқ орасидаги мусиқа ва профессионал мусиқанинг ранг баранглиги ва мукаммаллиги борасида изланишлар олиб борганлар. Этнограф олимлардан В.А.Успенский, В.М.Беляевларнинг бу борада олиб борган ишлари хақида мана шу курс ишида батафсил баён этишга уриниб кўрамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |