Post Script нашриёт тизими дастурлаш тили
Нашриёт тизимлари ичида бой шрифтларга эга бўлган дастурлаш тили Post Script хисобланади. Бу тил турли хил чоп қилувчи қурилмалар (принтер ёки фототерувчи автоматлар учун) учун ягона график дастурлаш тилидир. Унда хар бир символ ёки белги дастурланувчи бўлгани учун белгиларнинг кўринишини турли хил усулларда тасвирлаш имконияти мавжуддир. Кейинги пайтларда ушбу тилда тайёрланган матнлар Интернет ва электрон почта сахифаларида кўплаб учраб турибди. Post Script да сахифани координата тизими деб тасаввур қилиш мумкин. Ундаги хар бир нуқтанинг ўрни сонлар билан ифодаланади. Сиз унинг ихтиёрий нуқтасига ўтишингиз, объектларни сиқиш ёки харакатлантиришингиз мумкин. Бунда асосий ўлчов бирлиги 1/72 дюйм (1 дюйм 2.54 см га тенг) бўлиб, уни миллимутрларга алмаштириш учун
2.83 2.83 scale буйруғини киритишимиз лозим бўлади. Маълумотларни босиб чиқариш учун уни қайси нуқтадан бошлаб босиш кераклигини кўрсатиш керак бўлади. Бунинг учун move to буйруғидан фойдаланиш мумкин. Масалан 0 0 move to буйруғи бошланғич нуқтани координата бошига ўрнатади. Координата боши эса А4 форматли сахифанинг қуйи чап бурчаги билан устма-уст тушади.
Post Script дастурлаш тилида бошқа алгоритмик тиллар каби фунцияларни аниқлаш, такрорланувчи дастурларни тузиш мумкин. Бу тил шрифтларнинг хилма-хиллиги ва улар турларининг кўплиги билан ажралиб туради. Оддий матнни босиб чиқариш учун уни кичик қавслар ичида Show буйруғи билан ёзиш керак. Масалан (Информатика фани) Show .
Post Script дастурлаш тили ёрдамида контурли (Outline) шрифтларни хам ёзиш мумкин. Харфларни контурли қилиб ёзгандан сўнг, контурнинг ичини нафақат қора рангга, балки кул рангнинг турли тусларига хам бўяш мумкин. Ундан ташқари, ёзиладиган матнни бурчак остида буриб ёзиш ва унга соялар бериб чиқиш хам мумкин. Матнларни Post Script чоп қилувчи қурилмаларида босмага чиқарилганда маълумотлар Post Script буйруқларига айлантирилади. Шу туфайли хосил бўлган буйруқлар туркумини тахрирлаб, янги хил матн турларини хосил қилиш мумкин. Буни амалга ошириш учун компьютердаги матн мухаррири ёки график дастурга Post Script дастури ўрнатилади. Сўнгра
босиб чиқарилувчи матнни принтерга эмас, балки файлга узатиладиган қилиб конфигурацияга тегишли ўзгартириш киритилади. Энди босиб чиқарувчи қурилмага тегишли буйруқ берилса, мос Post Script буйруқлари файлга ёзилади. Бундан сўнг хосил бўлган Post Script дастурини ўрганиб чиқиб, унга керакли ўзгартиришларни киритиш мумкин бўлади. Масалан, чизиқларнинг қалинликларини ўзгартириш, сояли ёзувлар ёзиш ва бошқалар. Файлни чоп қилиш талаб қилинса, унинг нусхасини принтерга узатиш кифоя бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |