Узбекистон Республикаси Олий ва ¤рта махсус таълим Вазирлиги


"Отображать названия шрифтов тем же шрифтом"



Download 1,71 Mb.
bet62/113
Sana19.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#458881
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   113
Bog'liq
Iqtisodiy Informatika

"Отображать названия шрифтов тем же шрифтом" ёрдамида Форматлаш ускуналар гуруҳидаги Шрифтлар рўйхатини очганда, ҳар бир шрифт номи шу шрифт ёрдамида ёзилади. Бу эса шрифт турини (кўринишини) танлашни осонлаштиради. Агар белги йўқ бўлса, ҳамма шрифт номи бир хил шрифт билан ёзилади (11-расм).

11-расм. Шрифтни танлаш майдонининг икки хил кўриниш.


«Отображать подсказки для кнопок» опциясини танлаш орқали ҳар бир Ускуналар панели гуруҳларидаги ускуналар бажарадиган ишларини билиб олиш мумкин. Бунинг учун унга сичқонча кўрсатгичи олиб борилса, шу ускунанинг бажарадиган иши (функцияси) ҳақидаги маълумот (подсказка) экранда ҳосил бўлади. «Включить в подсказки сочетания клавиш» ёрдамида эса (подсказкага қўшиб) шу ускунанинг бажарадиган ишини тугмачалар мажмуаси ёрдамида қайси тугмачалар бирикмасини босиш орқали бажариш мумкинлиги ҳақида билиб олиш мумкин.
12-расм. Эффект при выводе меню буйруғи ҳақида маълумот.

Эффект при выводе меню (Нет, Случайный выбор, Развертывание, Соскальзывание) ёрдамида Асосий ойна менюларининг очилишини ўзгартириш мумкин (12-расм).


Вид менюсидаги Линейка буйруғини танлаб, Асосий ойнага матннинг жойлашишини ўзгартиришга имкон берадиган ва матн юқорисида жойлашган горизонтал линейкани ўрнатиш ёки уни олиб ташлаш мумкин.

Схема документа ёрдамида эса матннинг чап томонига матн тузилишини чиқариш мумкин. Бунинг ёрдамида матннинг бир бўлимидан бошқа бўлимига осонгина ўтиб олинади.

Вид менюсининг учинчи бўлаги Колонтитулы, Сноски, Примечания буйруқларидан иборат бўлиб бу буйруқлар ёрдамида қуйидаги амалларни бажариш мумкин.
Колонтитулы ёрдамида матн ҳар бир варағининг юқори ва пастки қисмида жойлашган варақ номерлари ва ҳар бир варақда такрорланиб келувчи матн бўлакларини киритиш, таҳрирлаш ва жойлашишини ўзгартириш мумкин.

Сноски ёрдамида матндаги матн билан боғлиқ маълумотлар (сноска) ни кўриш ва уларни ўзгартириш мумкин.

Примечания ёрдамида матндаги тақризчилар томонидан киритилган тақризларни кўриш мумкин

Эслатма: Сноски ва Примечания буйруқлари жорий, яъни биз ишлаб турган матнда Сноска ва Примечания ишлатилмаган бўлса пассив кўринишда бўлади. Агар матнга Сноска ва Примечания қўймоқчи бўлсангиз, буни Вставка менюсидаги Сноска... ва Примечания буйруқлари ёрдамида амалга оширишингиз мумкин.
Ва ниҳоят, Вид менюсининг охирги бўлаги Во весь экран, Масштаб буйруқларидан ташкил топган бўлиб, уларнинг вазифаси қуйидагича:
Во весь экран буйруғи ёрдамида жорий ойнанинг бошқарув элементларини экрандан ўчириб, матннинг кўриниб турган қисмини тўлиқ экранда катталаштирилган ҳолатда кўрсатиш учун хизмат қилади.

Олдинги ҳолатга қайтиш учун қуйидаги ойнадан Вернуть обычный режим деган тугмача ёки клавиатурадан Esc тугмачаси босилади.

Масштаб ёрдамида матннинг экрандаги кўринишини катталаштириш ёки кичиклаштиришни танлаш амалга оширилади (13-расм).

Бунинг учун қуйидаги суҳбатли ойнадан фойдаланилади.

13-расм. Масштаб ойнасининг кўриниши.

    1. Download 1,71 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish