т/н
|
классификация белгилари
|
классификация гуруҳлари
|
1.
|
Бошқарув функцияларига кўра
|
Ҳисоб, режали, статистика, прогнозтика, молиявий
|
2.
|
Юзага келиш жойига кўра
|
ички ахборотлар, ташқи ахборотлар.
|
3.
|
Вужудга келиш босқичига кўра
|
Бирламчи, иккиламчи ва натижавий ахборотлар.
|
4.
|
Келиб чиқиш даври бўйича
|
Кундалик, оператив ва узоқ муддатли ахборотлар
|
5.
|
Барқарорлиги бўйича
|
Доимий(ўзгармас), шартли доимий ўзгарувчилар.
|
6.
|
Тасвирланиш усулига кўра
|
Белгили, рақамли ва тасвирли ахборотлар
|
Ахборот технологияларини жорий қилганда ахборот массивларининг реал хажмини аниқлаш хам жуда мухимдир. Чунки шунга боғлиқ равишда программавий-технологик комплекснинг асосий жихатлари ва кўрсатгичлари
аниқланади. Энди бир фикрлаб кўринг, информация миқдори ва хажми қандай аниқланилиши мумкин? Бунда қандай информация ўлчаш катталиклари ва кўрсатгичлари ишлатилади?
Бизга маълумки, ҳар қандай кўринишдаги ахборотлар қандайдир ўлчамга эга бўлади ёки аниқроқ айтганда ахборотлар катта кичиклигига эга бўлиб, улар сонларда ифодаланади. Хусусан, ахборотлар бутун тўпламини ёки айрим олинган бир бўлагининг ҳажмини, сонини аниқлаш, билиш муҳим аҳамиятга эга. Бу нарса айниқса иқтисодий ва бошқа ҳар қандай турдаги масалаларни бошқаришнинг автоматлаштирилган системаси (БАС) шароитида ечишда жуда зарурдир. Албатта, ахборотлар сонини, масалага кирувчи барча маълумотлар сонини аниқлаш ЭҲМ хотирасига маълумотларни жойлаштириш, ЭҲМга киритиш ва ундан натижа сифатида хужжатларни олиш иши билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам БАС масалаларни ечишда уларнинг тўла ҳажмини аниқлаш, умумий ахборотлар сонини билиш жуда ҳам зарур ҳисобланади. Ахборотлар ҳажмини аниқлашнинг универсал усули-бу алфавитли ва сонли белгилашлар билан ўлчашдир. Шуни қайд этиш керакки, фақат фойдали ахборотларгина ЭҲМ хотирасида сақланиши керак. “Иқтисодий ахборотларнинг фойдалилик даражаси” деб уларнинг тўлалик, етарлилик, ишончлилик, кераклилик ва бошқа қийматларига айтилади. Бу ахборотларнинг фойдалилиги ҳамда сифати халқ хўжалигини бошқаришда, оптимал ечимлар ишлаб чиқишда, ҳар хил йўналишлар ва мезонлардан фойдаланишда катта самара беради.
Ахборот, агар унинг асосида бошқариш учун тўғри қарор қабул қилиш мумкин бўлса, тўлиқ ҳисобланади. Ортиқча ахборотлар тўлиқ бўлмаган ахборотлар каби зарарлидир, чунки ҳар иккаласи асосида ҳам нотўғри қарорга келиш мумкин.
Ахборотнинг "ўз вақтида" деб аталувчи сифати белгиланган процедураларни бузмасдан бошқариш қарорларини қабул қилишда назарга олиш мумкин бўлган томонидир.
Бошқариш жараёнини муваффақиятли амалга ошириш учун ахборотнинг сифатли бўлишини таъминлаш керак. Бу, ахборотнинг аниқлик, кераклигича ва етарлича тўлиқлилик ва ўз вақтидалилик талабларига жавоб бериши кераклигини билдиради.
Иқтисодий ахборотларнинг қиймати икки асосий йўналишда семантик ва прагматик йўналишда аниқланади. Семантик йўналиш ахборотларни мазмун жиҳатдан баҳолайди, уларнинг маънавий мазмунини аниқлашга шароит яратиб беради. Прагматик йўналиш ҳам деярли шундай, бироқ бу ахборотни олувчи позицияси томонидан баҳоланади. Прагматик баҳолаш фойдаланувчига керак бўлган ахборотлар фойдалилик даражасини, қийматини баҳолайди.
Албатта, семантик баҳолаш иқтисодий ахборотларнинг сифат томонини яхшилашга қаратилган бўлиб, у ахборотларнинг тўла, кераклигини таъминлайди.
Бизга маълумки, ахборотлар ”бит” ўлчов бирлигида ифодаланиб, катта сонли ахборотлар байтларда, килобайтларда, мегобайтларда ва гигобайтларда ўлчанади.
Do'stlaringiz bilan baham: |