Page Maker дастури ёрдамида нашр сахифасини экранда кўриш ва унга чоп қилингунга қадар тегишли тузатишлар киритиш мумкин. Барча керакли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг, асл нусха макети харф териш қурилмасига узатилади ёки лазерли принтерда босиб чиқарилади.
Хар қандай хужжатни нашрга тайёрлашда қуйидаги ишларни бажаришга тўғри келади:
Тахрирланган қўлёзма элеметларини охиригача тайёрлаш;
Керакли сурат, белги ва чизмаларни яратиш ва жойлаштириш;
Оригинал макет (асл нусха) ни тайёрлаш.
Кўрсатилган режани амалга оширишда ва хар бир сахифанинг умумий кўринишини тайёрлашда Page Maker нашриёт дастури ишлатилиши мумкин. Сахифани нашрга тайёрлаш учун қўлёзманинг матн ва суратларини қандай тартибда жойлаштириш масаласини хал қилиш лозим бўлади. Ана шундан сўнг Page Maker дастури ёрдамида асл нусха макети тайёрланади. Агарда қўлёзма хажми маълум бўлса, сахифанинг катта-кичиклигини, суратлар ва чизмалар эгаллайдиган жойларни, хар бир сахифадаги устунлар сонини ва матннинг босиб чиқариш кўринишини аниқлашимиз ва сарлавхаларни турли кўринишларда кўриб чиқишимиз мумкин. Дастурда 17 хил кўринишда тўғри чизиқ, айлана ва тўғри тўртбурчак белгиларни чизишимиз мумкин.
Page Maker дастури учун бошланғич матнни ихтиёрий матн мухарририда тайёрлаш мумкин. Лекин бу мухаррирлар ёрдамида бир сахифада турли шрифтларда матн ёзиш ва шу каби бир қанча операцияларни бажариш анча қийинчилик туғдиради. Нашриёт дастурлари эса матнни форматлаштириш учун махсус тузилган дастурлардир. Ушбу дастур турли матн мухаррирларида тайёрланган матнлар воситасида якуний матнни тайёрлайди. Тайёрланган матнни нашриёт дастурига узитишдан олдин албатта унинг хатоларини текшириш лозим, чунки нашриёт дастурида тузатилган матнни яна қайтадан ўзгартириш учун матн мухарририга узатиш мумкин эмас.
Қўлёзмани форматлаш
Page Maker дастури матн мухарририда юборилган сахифа рақамлари, колонтитул ва матннинг ўнг чегараси каби форматлаш элементларини қабул қилмайди. Лекин у қуйидагиларни қабул қилади:
Шрифтлар (гарнитура ва кегль), интерлиняж, бош харф ва кичик хирфлар, қўштирноқ ва тире символларини автоматик равишда мослаштиради;
Матн мухарририда ўрнатилган чап чегара ўзгаришсиз қолади. Page Maker
дастури матн сатрини устун кенглигида ажратади;
Матннинг чап ва ўнг чегаралари Page Maker дастури ўрнатган устунлар чегарасига асосан хисобланади. Масалан, матнлар файлида чап чегара 1 дюйм қилиб белгиланган бўлса, у холда Page Maker дастури матнни жойлаштиришда устуннинг чап томонидан 1 дюйм жой қодиради;
Do'stlaringiz bilan baham: |