Паскаль тилида дастурлаш асослари.
Шуни эслатиб ўтиш лозимки, дастур бу масаланинг ечиш жараёнини ифодаловчи, маълум бир тилда ифодаланган алгоритм бўлиб, компьютер бажарувчи восита ҳисобланади. Паскаль тилида ёзилган дастур тўғридан- тўғри компьютерга эмас, балки бирор бажарувчига мўлжалланганки, унга қандай тоифадаги қийматлар билан ишлай олиши ва қўшимча кўрсатмаларсиз қандай амалларни бажара олиши белгилаб берилган бўлиши керак.
У ёки бу масалани ечиш учун катталиклар устида бажарилиши керак бўлган амалларни кўрсатиш учун алгоритмик тилда оператор тушунчаси хизмат қилади.
Дастурдаги хар бир оператор маълумотларга ишлов беришнинг мустақил, мантиқан тугалланган босқичини ифодалайди. Паскалда операторларнинг саккизта тоифаси кўзда тутилган. Хар қандай масалани ечиш аниқ қоидалар бўйича, берилган катталиклардан бошқа катталикларни келтириб чиқариш жараёнидан иборатдир.
Янги катталикларни хосил қилиш қоидаси Паскальда ифодалар орқали берилади. Оддий холларда масаланинг ечимини битта формула ёрдамида кўрсатиш мумкин.
Масалан, тўғри бурчакли учбурчакнинг берилган а ва в катетлари узунлиги ёрдамида гипотенуза узунлигини топиш учун формула ёрдамида ҳисоблаш ўтказиш кифоя. Мана шундай, берилган ифодага қараб, янги қийматни ҳисоблаш қоидасини бериш учун Паскаль операторларидан бири ўзлаштириш оператори ишлатилади. Бунда берилган формула бўйича ҳисобланган қиймат бирор ўзгарувчига берилади. Дастур тузиш жараёнида фақатгина ўзлаштириш операторлари билан чегараланишнинг иложи йўқ. Дастурда ҳисоблашларнинг барча йўллари кўзда тутилган бўлиши ва қандай холларда у ёки бу хисоблаш йўли танланиши кераклиги хақида ахборот берилиши зарур.
Кўп оддий алгоритмларни дастурлаштиришда асосан ўзлаштириш, киритиш-чиқариш операторларидан фойдаланилади. Қуйида шу операторларни кўриб чиқамиз.
Масаланинг ечиш жараёни қатор бажарилувчи босқичларга бўлиниб кетади. Бу босқичларнинг ҳар бирида маълум қийматлар бўйича янги қийматлар ҳисобланади. Бу ҳисобланган қийматларнинг баъзилари натижавий қийматлар бўлса, баъзилари эса оралиқ қийматлар бўлиб, кейинги босқичлар учун бошланғич қиймат бўлиб ҳисобланади. Янги қийматларни ҳисоблаш учун ифода тушунчаси хизмат қилади, хар бир ифода битта қийматни хисоблаш қоидасини белгилайди. Ҳисобланган қийматни ҳисоблаш жараёнининг кейинги босқичида фойдаланиш учун эслаб қолиш зарур, бундай эслаб қолиш ҳисобланган қийматни маълум ўзгарувчига ўзлаштириш йўли билан амалга оширилади. Бундай амални бажариш, асосий операторлардан бири деб, ҳисобланувчи ўзлаштириш оператори билан бажарилади.
Ўзлаштириш оператори синтаксис жихатдан қуйидагича аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |