Т:=х<2*у (муносабат) Н:=TRUE; (константа) F:=d; (ўзгарувчи)
C:=Odd(k) (функция) S:=not not d; (инкор)
Q:=(x>y) or d; (мантиқий қўшилувчи) J:=d and (x=y) and b; (мантиқий кўпайтувчи)
N:= (c or d) and (x=y) or not; (оддий ифода)
Бу ерда T,H,C,F,J,N,S,Q – BOOLEAN туридаги ўзгарувчилардир. Мантиқий ифода қийматини ҳисоблаш оддийдир.
Масалан, d or (x*y/2>x+y) and not b or (x>2*r)
Ифода қийматини ҳисоблашда, бу ерда келтирилган барча ўзгарувчиларнинг ўрнига уларнинг жорий қийматларини олиш ва ифодада берилган амалларни, уларнинг мақоми ва қўйилган қавсларни ҳисобга олган холда бажариш керак.
Агар ўзлаштириш операторининг чап томонида CHAR тоифадаги ўзгарувчи кўрсатилса, ўнг томонида белгили ифода, яъни CHAR тоифадаги қийматли ифода берлиши шарт.
Белгили ифода сифатида фақатгина шу тоифадаги константа, ўзгарувчи ёки функция берилиши мумкин. Белгили ўзлаштириш операторига мисоллар:
(sum, alpha, betta – CHAR тоифадаги ўзгарувчилар): sum:=’+’;
alpha: = sum; betta: = succ(sum).
Шу нарса маълумки, умуман, Паскаль тилида арифметик ифода, мантиқий ифода ва шунга ўхшаш тушунчалар йўқ бўлиб, фақатгина, барча тоифадаги ифодаларни ўз ичига олувчи, битта синтаксис бўйича аниқловчи тушунча - <ифода>гина мавжуд.
Бўш оператор хеч қандай харакатни бажармайдиган оператордир. Бўш операторга қоида бўйича оператор мавжуд бўлиши керак бўлган жойдаги ёзувнинг йўқлиги тўғри келади. Ундан сўнг нуқтали вергуль қўйиш керак.
Масалан:
А:=B; R:=2;;K:=7.2;
Бу ерда учинчи оператор бўшдир. Таркибий ва бўш операторлар шартли операторларда тез-тез қўлланилади.
Паскал тилида маълумотларни киритиш ва чиқариш
Дастурда маълумотларнинг қийматларини хотирага киритишни бир неча усулларда бажариш мумкин.
Сонли ўзгарувчиларга уларнинг қийматини беришда ўзлаштириш операторидан фойдаланиш мумкин.
Масалан: А:=14; В:=-16,256;
Дастурни ўзгарувчиларнинг турли қийматларида бажариш учун READ-
киритиш оператори мўлжалланган.
Киритиш оператори қуйидагича кўринишларда ишлатилиши мумкин: 1) READ(а1,а2,…, аn);
Бунда, а1,а2,…, аn - қийматларини кетма-кет стандарт INPUT процедура файлидан олувчи ўзгарувчилар. Ўзгарувчиларга қийматлар тоифасига мос равишда клавиатурадан киритилади.
Айтайлик, А,В,С ўзгарувчиларга дастур бажарилиши давомида қуйидаги қийматларни бериш керак бўлсин: А=5, В=17, С=6.2.
Оператор READ(A, B, C) кўринишига эга бўлиб, сонлар қийматларини дастур бажарилиши давомида қуйидагича киритиш мумкин:
5 17 6.2 [enter]
Агар ўзгарувчи REAL тоифада аниқланган бўлса, унинг қийматини бутун сон ёки хақиқий сон кўринишда киритилади. Машинанинг ўзи бутун сонни хақиқий сонга ўтказиб олади.
Масалан,
VAR A, B:REAL
READ(A,B) операторининг ишлатилиши натижасида 4 ва 5 сонлари пробел (бўш жой) орқали киритиш мумкин.
READLN; - бу оператор киритиш жараёнида бўш қатор қолдиради;
READLN(а1,а2,…,an);
- операторнинг бажарилишида аввал а1,а2,…,an га қиймат киритилиб, сўнг кейинги сатрга ўтилади. Бу оператор олдинги икки операторга тенг кучлидир.
ЭҲМ хотирасидаги маълумотларни дисплей экранига чиқариш оператори - WRITEдир. Оператор қуйидаги бир нечта кўринишларда ишлатилиши мумкин:
WRITE (а1,а2,…,an);
Бунда а1,а2,…,an оддий ўзгарувчилар, ўзгармаслар ёки ифодалар бўлиши мумкин ва улар стандарт OUTPUT процедура файлига чиқарилади.
Масалан,
WRITE(В нинг қиймати =: В) оператори дисплей экранига:
Do'stlaringiz bilan baham: |