Узбекистон республикаси олий ва ҳрта махсус таълим вазирлиги



Download 0,99 Mb.
bet29/38
Sana21.02.2022
Hajmi0,99 Mb.
#58329
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38
Bog'liq
Експлуататция

Монолит темирбетон конструкциялардаги дефектлар.
Бундай конструкцияларда иш сифатини текширмаслик натижасида иншоотнинг устиворлигини, герметиклигини ва ҳ.к. йўқотиш билан боғлиқ ҳолатлар юзага келиши мумкин. Монолит конструкциялар учун, шунингдек йиғма темирбетон конструкциялар учун ҳам нотўғри арматуралаш ёки уларнинг етарли даражада эмаслиги, бетон синфининг пастлиги, тўлдирувчиларнинг тоза эмаслиги ва ҳ.к. омиллар хавфли дефектлар сифатида қаралиши мумкин.
Темирбетон конструкциялардаги кенг тарқалган дефектлар сирасига майда (2-3см) ғовакликлар ва чуқурчаларни келтириш мумкин. Улар тайёрлаш жараёнида ишлов бериш қийин бўлган жойларда, йирик ўлчамли тўлдирувчилар қўлланилганда, эски қолиплардан фойдаланилганда ва ҳ.к. юзага келади.

МЕТАЛЛ КОНСТРУКЦИЯЛАРНИНГ ЕМИРИЛИШИ




Металл конструкцияларда шикастланишларнинг келиб чиқиш сабаби қуйидагилардир:

  • ортиқча кучланиш таъсирида (дарзларнинг, узилиш, боғланишлардаги ажралиш, устиворликнинг йўқолиши ва ҳ.к.лар таъсирида ҳосил бўлувчи);

  • механик таъсирлар (едирилиш, эгилиш, шикастланиш ва.ҳ.к.);

  • физик таъсирлар (манфий ва юқори ҳарорат);

  • кимёвий таъсирлар (металлнинг коррозияланиши).

Металл конструкцияларининг емирилиши асосида унинг коррозияланиши ётади.
Коррозия (лотинча сўздан олинган бўлиб, corrosion-едирилиш демакдир)-материалнинг атроф-муҳит билан физик-кимёвий (электрокимёвий, кимёвий ва механик) ўзаро таъсири натижасида бузилишидир. Металлнинг коррозияланишига яққол мисол қилиб, унинг занглашини келтириш мумкин.
Занглаш- бу темирнинг, алюминий, мис ва бошқа металларнинг ҳаводаги кислород таъсирида оксидланишидир.
Металларнинг ҳаводаги кислород, сув, кислоталар, туз эритмалари ва ишқорлар таъсирида бузилиши ҳамма жойларда кузатилади ва бу ҳодисани “кўринмас ёнғин” деб аташади. Коррозия жараёни, айниқса, кимё саноати ва барча иншоотларнинг ер остки қисмида жадал ривожланади. Коррозия натижасида халқ хўжалигига келтириладиган зарар нафақат металлнинг емирилиши билан балки, бунинг натижасида муҳим бўлган бино ва иншоотларнинг ишончлилик кўрсаткичларининг камайиши ва охир оқибат авария ҳолатларига олиб келиши билан ўлчанади.
Саноат ривожланган шаҳарларда очиқ атмосфера шароитида пўлатнинг коррозияланиши жадаллиги йилига тахминан 200 мк, алюминий учун 8 мк.
Металларнинг коррозияси қуйидагича классификацияланади:
Кимёвий коррозия – металлнинг ташқи муҳит таъсирида емирилиши. Оксидланиш натижасида металлнинг сиртида юпқа ҳимоя қатлами ҳосил бўлади ва бу қобиқ металлнинг бутунлай ёки қисман коррозияланишини давом этишидан сақлайди. Оксидланган қобиқнинг ҳимоя сифати, оксидланиш ҳажмининг (Vок) қобиқ ҳосил қилиш учун сарфланган металл ҳажми (Vм)нинг нисбатига боғлиқ [2], яъни:

  • Vок/ Vм > 1 ҳолатда, оксид қобиғи коррозияни тўхтатади;

  • Vок/Vм < 1 ҳолатда, оксид қобиғининг ҳимояси заиф таркибга эга ғоваксимон бўлиб, коррозия ривожланади.

Бу нисбат турли металларда турличадир [2]:

  • Al /Al2O3 – учун 1,23;

  • Fe /Fe2O3 – учун 2,14;

  • Mg/MgO – учун 0,81;

  • Na /Na2O – учун 0,55.

Электрокимёвий коррозия- металл конструкциялар бундай коррозия натижасида кўпроқ талофат кўради. Бундай коррозиянинг содир бўлиши ишлаб чиқаришда ва маиший ҳаётимизда кенг тарқалган. Электрокимёвий коррозия металлнинг электролит (электр ўтказиш хусусиятига эга бўлган барча эритмалар)лар билан ўзаро таъсири натижасида пайдо бўлади. Унинг моҳияти шундаки, анод сифатида металлнинг гидратация маҳсули ва мусбат зарядли ионлар сифатида электролитга ўтишидир.
Статистик маълумотларига кўра, металл конструкцияларнинг тахминан 60% авария ҳолатлари айнан қурилиш монтаж жараёнида, қолган 40% эса эксплуатация мобайнига тўғри келар экан [3]. Металл конструкцияларнинг техник сабаблар туфайли ишдан чиқишида сиқилувчи конструкция элементларининг устиворлигини йўқотиши эвазига -41,3% ни, асосий металлнинг бузилиши – 22,2% ни, пайванд чокларининг бузилиши – 23.8% ни ташкил қилар экан.
Шу соҳадаги кўплаб тадқиқот ишларнинг таҳлили шуни кўрсатадики [3], металл конструкцияларнинг ишдан чиқишига ва авария ҳолатига олиб келувчи сабабларни қуйидагича шакллантириш мумкин:

  1. конструкциянинг зўриқиши (қор, саноат чанглари, динамик ва ҳарорат таъсирлари);

  2. сиқилувчи элементларнинг устиворлигини йўқолишига олиб келувчи каркасларда зарурий боғланишларнинг мавжуд эмаслиги, ташиш ёки монтаж жараёнида йўл қуйиладиган бошланғич солқилик ва деформацияларнинг мавжудлиги;

  3. ҳисобий схеманинг нотўғри танланиши (конструкция ишлашининг ҳақиқий ишлаш шароитига мос эмаслиги) ва паст маркали пўлатларнинг ишлатилиши;

  4. тайёрланган конструкцияларнинг чизмага мос келмаслиги, бирикиш тугунларининг нотўғри конструктив ечимлари;

  5. пайванд ишларининг нотўғри бажарилиш (айниқса қиш вақтларида) монтаж усули ва кетма-кетлигининг бузилиши, том ёпма плиталарининг ётқизишдаги дефектлар (аксарият ҳолларда плита бурчаклари пайвандланмасдан қолади);

  6. технологик ускуналарнинг сифатсиз осилиши;

  7. агрессив муҳит шароитида коррозиядан ҳимоялаш ишларининг етарлича бажарилмаслиги, лойиҳада кўзда тутилмаган тешик ва оралиқлар очилиши;

  8. мухандислик-геологик ишлари билан боғлиқ бўлган бинонинг нотекис чўкиши;

  9. краности тўсинларнинг, ферма фасонкаларининг чарчаш натижасида бузилиши;

  10. пойдеворларнинг турли (ер ости ва ташқи) сувлар таъсирида ювилиши, нураши, портлаши, зарблар ҳамда бошқа сабаблар таъсирида аварияларнинг келиб чиқиши.

Проф. М.М.Сахновский томонидан 105 та авария ҳолати таҳлил қилиниб, уларнинг келиб чиқиши сабаблари қуйидагича тақсимланган:

  • монтаж жараёнидаги дефектлар – 29,5%;

  • лойиҳанинг хатолиги – 26,7%;

  • эксплуатациядаги дефектлар – 14,3%;

  • тайёрлаш жараёнидаги дефектлар – 12,4%;

  • сифати паст пўлатнинг қўлланилиши – 10,5%;

  • нормативларнинг етишмаслиги– 6,6%.



Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish