Узбекистон республикаси олий ва ҳрта махсус таълим вазирлиги


Замин деформацияси туфайли содир бўладиган шикастланиш ва авария ҳолатлари



Download 0,99 Mb.
bet31/38
Sana21.02.2022
Hajmi0,99 Mb.
#58329
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   38
Bog'liq
Експлуататция

Замин деформацияси туфайли содир бўладиган шикастланиш ва авария ҳолатлари


Пойдевор ва унинг устида жойлашган конструкцияларнинг деформацияланишига кўп ҳолатда заминнинг деформацияланиши сабаб бўлади. Заминнинг деформацияланиши асосий сабабларидан қуйидагиларни келтириш мумкин:



  • сунъий заминнинг ортиқча намланиши натижасида чўкиши;

  • музлаш натижасида грунт ҳажмининг кенгайиши.

Намланиш натижасида чўкиш, аксарият ҳолларда лёссимон грунт (соз тупроқ)ларга хосдир. Ортиқча намлик таъсирида лёссимон грунтли заминнинг юк кўтариш қобилияти кескин камаяди. Шунинг учун бино ва иншоотлар атрофларининг вертикал режалаштириш тўғри ташкил этилиб, ташқи сувларнинг бино заминига тушишига йўл қўймаслик лозим. Бундан ташқари бино ва унинг атрофидаги ер ости мухандислик таъминоти қувурларининг соз ҳолатда ишлашини таъминлаш лозим.
Грунтнинг музлаши билан боғлиқ бўлган деформация грунт таркибидаги сувнинг муз кристалларига айланиши натижасида пайдо бўладиган кучланишдир.
Грунтнинг музлаши билан боғлиқ бўлган ҳажмий кенгайиши учун қуйидаги учта асосий шароит бўлиши лозим:

  • ҳажмий кенгаювчи грунт;

  • грунтнинг намланиши;

  • етарли чуқурликда пойдевор атрофидаги грунтнинг музлашига сабаб бўлувчи манфий ҳаво ҳарорати.

Замин деформацияси туфайли содир бўладиган турли шароитдаги ва даражадаги шикастланиш ва авария ҳолатлари қуйидаги расмда келтирилган.

Расм. Ғиштли биноларнинг шикастланиши сабаблари.
а-ўрта қисмдаги кучсизланган замин; б-ўрта қисмдаги заминнинг чўкиши; в-сув қувур тармоғининг бузилиши натижасида заминнинг намланиши; г-бинонинг бир қисмини вертикал ҳолатда чўкиши; д-юқорига кенгаювчи ёриқ; е-оралиқ деворлардаги ёриқлар; и-бинонинг четки қисмларида хосил бўлган чўкиш.

ҚМҚ 2.02.01-98 “Бино ва иншоотлар заминлари” 4-иловасида турли иншоотлар учун замин деформациясининг чегаравий қийматлари белгиланган. Унга кўра заминнинг нотекис чўкиши, яъни чўкишларнинг нисбий фарқи масалан, тўлиқ каркасли бир ва кўп қаватли ишлаб чиқариш ва фуқаро бинолари учун 0,002-темирбетон каркасли, 0,004- пўлат каркасли ва ҳ.к. Худди шундай, биноларнинг қийшайиши, ўртача рухсат этилган чўкиш даражалари ҳам келтирилган. Юқорида келтирилган иккала турдаги бино учун ўртача (ёки максимал чўкиш Smax,u) чўкиш даражаси мос равишда 8,0 ва 12,0 см ни ташкил этади. Деформациянинг бундай чегарадан ортиши бино конструкцияларида кутилмаган ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин. Бироқ шундай иншоотлар мавжудки, уларда бундай деформацияга рухсат берилмайди.





Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish