га
|
%
|
Га
|
%
|
Ҳайдалма ерлар
Кўп йиллик дарахатзорлар
Яйлов ва пичанзорлар
Томорқа ерлар
Мелиоратив ерлар
Бошқа ерлар
|
|
| |
|
|
|
Жами
|
|
|
|
|
|
|
5-жадвал тўлдирилганидан сўнг унинг маълумотлари тўла тахлил қилинади.
4-жадвал
_____________ вилояти ________________ туманидаги _____________________________нинг ер турлари бўйича
тупроқ экспликацияси
Тупроқ турлари
|
Суғориш даври ва маданийлашган-лик даражаси
|
Шўрланиш даражаси
|
Ювилиш даража-си
|
Механик таркиби
| Ер ости сувлари-нинг чуқур-лиги, м |
Ер ости, майда тошларини жойлашиш чуқурлиги, м
|
Ер турлари ва уларнинг майдонлари
|
Тупроқ 0-30 см
|
Тупроқ ости
30-200 см
|
Ҳайдалма ер
|
Кўп йил-лик дарахтзор
|
Яйлов ва пичанзор
|
Томорқа ерлар
|
Мелиоратив ерлар
|
Бошқа ерлар
|
Жами
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
6. Ер кадастри дафтарига бирламчи маълумотларни киритиш.
Юқорида келтирилган маълумотлар асосида қишлоқ хўжалик корхонасида асосий ёки бирламчи ер ҳисоби ўтказилади ҳамда натижалари ер кадастри дафтарига бирламчи маълумот сифатида туширилади.
Қишлоқ хўжалик корхонасининг ер кадастри дафтари асосан бешта бўлимдан иборат бўлиши мумкин. Топшириқда ҳам айнан ушбу бешта бўлимни тўлдириш кўзда тутилган. Жумладан, ер кадастри дафтарининг биринчи бўлимида фойдаланиш муддатлари бўйича ерларнинг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Иккинчи бўлимда ер турлари бўйича миқдорларининг ҳисоб натижалари берилади. Бу бўлим ҳар йили 1 январга бўлган ҳолати бўйича тўлдириб борилади. Ерларни миқдорлари бўйича ҳисоб-китоб қилиб боришга асос бўлган барча материаллар махсус папкага тикилади ва ер кадастри дафтари билан бирга сақланади.
Иккинчи бўлим тўртта жадвалдан ташкил топган: барча ерлар, суғориладиган ерлар, қуритилган ерлар ва қуритилган майдонлардаги суғориладиган ерлар.
Учинчи бўлимда ер турларининг сифат хусусиятлари тўгрисидаги маълумотлар келтирилади.
Тўртинчи бўлимда ер баҳолаш маълумотлари келтирилади. Бу маълумотлар асосан ер баҳолаш ишларининг натижалари бўйича дафтарга қайд қилиб борилади. Ер кадастри дафтарининг бешинчи бўлимида қишлоқ хўжалик ходимлари, ишчилар, хизматчилар, нафақахўрлар ва барча бошқа тоифа фуқароларга ушбу хўжалик ҳудудидан қонунда белгиланган тартибда ажратилган томорқа ерлари (деҳқон хўжаликлари) ҳисоб қилиб борилади. Томорқа ерлари ажратилганидан сўнг 15 кун ичида ер кадастри дафтарига қайд қилиниши зарур. Ҳар бир аҳоли яшаш жойи бўйича томорқа ерлари алоҳида - алоҳида қайд қилиб борилади.
Ер кадастри дафтарини тўлдириш бўйича тўла маълумотни махсус тавсияномадан олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |