Узбекистон Республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги



Download 348 Kb.
bet1/12
Sana21.02.2022
Hajmi348 Kb.
#35533
TuriРеферат
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
реферат


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ИНСТИТУТИ
«Давлат кадастрлари» кафедраси


«Давлат кадастрлари» фанидан


РЕФЕРАТ

Тошкент – 2018


Давлат кадастрларининг ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш


Давлат кадастрлярииннг ягона тнзими - бу табиий ресурслар ва хўжалик салоҳиятининг миқдорлари ҳамда сифат ҳолатлари тўғрисида доимий тарзда янгиланиб турадиган маълумотларнинг мураккаб кўп қиррали геоинформацион тизими бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг алоҳида регионлари ёки ягона мамлакат бўйича мавжуд табиий - иқтисодий салоҳиятни мажмуали тарзда яхлит умумдавлат ҳисобини юритиш ва баҳолашни амалга оширишни таъминлаш мақсадида юритилади.
Маълумки, Ўбекситон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 17 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида давлат кадастрларининг ягона тизимини ташкил этиш ва уни юртиш тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 255-сонли қарорига биноан ҳозирги кунда республикамизда давлат кадастрларининг ягона тизими вужудга келди. Давлат кадастрларининг ягона тизими ер юзасининг ҳар бир ҳисоб-кадастр участкаси бўйича уларнинг географик ҳолатини, ҳуқуқий ва хўжалик статусини яраттан ҳолда ер, сув, ўрмон, қазилма бойликлар, кўчмас мулк ва бошқа табиий хамда хўжалик тўғрисидаги ҳужжатлаштирилган малумотларни ўз ичига олади.
Давлат кадастрларининг ягона тизими асосан давлат бошқаруви тизимини, юридик ва жисмоний шахсларни, улар фаолиятлари учун зарур бўлган маълумотлар. шунингдек ҳудудлар ва кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар билан тезкор равишда таьминлашга мўлжалланган. Унинг маьлумотлари давлат бошқарувининг барча тизими учун, барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл фуқаролари учун зарурий ҳукукий кучга эгадир. Вужудга келтирилган кадастр хужжатлари мулкчилик ҳамда хўжалик юритишнинг барча шаклларнинг объектлари тўғрисидаги бирламчи хуқуқий, иқтисодий ва техник маълумотлар сифатида қабул қилиниши зарур.
Давлат кадястрларининг ягона тизими объектлари қуйидагилар:

  • табиий ресурслар (ер, сув, ўрмон, ер ости қазилма бойликлари ва бошқалар);

  • бинолар ва иншоотлар, траспорт ва инженерлик коммуникациялари;

  • геодезик тармоқлар пунктлари;

  • давлат кадастрларининг ягона тизими вазифаларини бажариш учун зарур бошқа элементлар.

Ушбу объектларга мос тарзда давлат кадастрларининг ягона тизимига қуйидагилар киради:

  • давлат ер кадастри;

  • ер ости қазилма конлари кадастри;

  • давлат сув кадастри;

  • давлат ўрмон кадастри;

  • ўсимликлар дунёси давлат кадастри;

  • ҳайвонот дунёси давлат кадастри;

  • алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар давлат кадастри;

  • бинолар ва иншоатлар давлат кадастри;

  • давлат шаҳарсозлик кадастри;

  • гидротехника иншоотлари давлат кадастри;

  • тарихий ва маданий ёдгорликлар давлат кадастри;

  • автомобил йўллари давлат кадастри;

  • темир йўллари давлат кадастри;

  • транспорт қувурлари давлат кадастри;

  • энергетика объектлари давлат кадастри;

  • ишлаб чиқариш ва истеьмол чиқиндиларини кўмиб ташлаш ва ўтиллаштириш жойлари давлат кадастри;

  • ҳудудлар кадастри;

  • почта телекоммуникациялар давлат кадастри;

  • демографик кадастр;

  • табиий ва техноген хавфи юқори бўлган ҳудудлар кадастри;

  • картография - геодезия давлат кадастри.

Давлат кадастрларининг ягона тизимининг объектлари тўғрисидаги маълумотлар республика бўйича қуйидагича ягона технология асосида қаралади:

  • давлат ер кадастри бўйича жойлардаги давлат ҳокимияти тизими, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги;

  • давлат сув кадастри бўйича - Гидрометрология маркази (табиий сув манбаалари), Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси (ер ости сувлари), қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (сув ресурсларидан фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолати);

  • давлат ўрмон кадастри бўйича - Қишлок ва сув хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги бошқармаси;

  • ер ости қазилма бойликлари кадастри бўйича - Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси;

  • алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар кадастри бўйича - табиатни мухофаза қилиш давлат кўмитаси ва Фанлар академияси;

  • ҳайвонот дунёси ва ўсимликлар дунёси кадастри бўйича – Фанлар академияси ва «Ўзбалиқ» корпорацияси;

  • кўчмас мулк кадастри бўйича - жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ҳамда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси;

  • давлат қурилиш кадастри бўйича - жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ҳамда Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси;

  • ҳудудлар кадастри бўйича – Гидрометеорология маркази.

Давлат кадастрларининг ягона тизими маълумотлари асосан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланидади:

  • иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш;

  • ҳудудни мажмуали тарзда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга дастурлар ва башоратлар тузиш;

  • кўчмас мулк бозорини ривожлантириш;

  • табиий ресурслар ва кўчмас мулкни мажмуали ҳисобини юритиш, баҳолаш ва мониторингини ўтказиш;

  • давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш;

  • кредитлаш - гаровга қўйиш тизимини ривожлантириш;

  • хўжалик юритиш субъектлари томонидан табиий объектлар ва ҳудудларга етказилган зарарни баҳолаш;

  • ҳудудлар тўғрисида маълумотлар талаб қилинадиган соҳа фаолиятларни амалга ошириш.

Давлат кадастрларинииг ягона тизими Ўзбекистон Респубянкаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва Давлат кадастри қўмитасининг кадастр хизматлари томонидан олиб борилади. У ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ ҳолда олиб боради.
Давлат кадастрларинииг ягона тизими асосан қуйидаги тамойилларга биноан юритилади:

  • республиканинг барча ҳудудларини қамраб олиш;

  • кенглик координаталар тизимининг бирлиги;

  • давлат кадастрларининг ягона тизимини юритишга марказлашган раҳбарлик;

  • кадастр маълумотларини қайта ишлаш ва тақдим этишнинг бирлиги;

  • ер кадастри асосида барча турдаги кадастрлар тизимини шакллантириш;

  • автоматлаштирилган геоинформацион тизимлар на технологияларни қўллаш;

  • маълумотларнинг объективлиги, тўлалиги, аниқлиги ҳамда ҳаққонийлиги;

  • маълумотларни тўлдирилиши аа янгиланиб туришининг узликсизлиги;

  • маълум фойдаланувчилар эга бўладиган маълумотларнинг махфийлиги.

Кадастр объектларининг ҳуқуқий, табиий, хўжалик ва бошқа ҳолатлари тўғрисидаги ахборотлар йиғиндиси кадастр маълумотларини ташкил этади. У
асосий ва жорий турларга бўлинади. Асос
ий кадастр маълумотлари кадастр
мат
ериалларини бирламчи йиғиш натижасида шаклланади. Жорий кадастр
маьлумотлари кадастр маълумотларини бирламчи тўплашдан сўнг кадастр
объектларида рўй берадиган миқдорий ва сифат ўзгаришлар тўғрисидаги
маълумотлар ҳисоблайди. Кадастр объектлари тўғрисидаги маълумотларнинг
ҳажми ва таркиби, уни тўплаш ва янгилаб туриш муддатлари, тартиби ушбу
кадастр турини юритиш тўғрисидаги Низом бўйича аниқланади.

Давлат кадастрларини юритишга асосан қуйидагилар киради:

  • кадастр обьектларига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

  • кадастр объектларини миқдор ва сифат жиҳатдан ҳисобга олиш;

  • кадастр объектларинн сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолаш;

  • кадастрга доир ахборотларни тизимга солиш, сақлаш ва янгилаб бориш;

  • кадастр объектларининг ҳолати тўғрисида ҳисоботлар тузиш;

  • давлат кадастрларининг ягона тизимига киритиш учун тегишли ахборотларни тақдим этиш;

  • фойдаланувчиларни қонун хужжатларида белгиланган тартибда кадастрга доир ахборотлар билан таъминлаш.

Кадастр объектларининг мулкдорлари ҳамда кадастр объектларига доир бошқа ҳуқуқларнинг эгалари тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий ҳолати, миқдор ва сифат тавсифлари, баҳоси тўғрисида, шунингдек уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар ҳақидаги тегишли ахборотларни тақдим этишлари шарт.
Шундай қилиб республикамизда ахборот кадастр тизими вужудга келмоқдаки, у истиқболда мамлакатнинг иқтисидиёт тармоқлари учун, айниқса бозор муносабатларини тўла шакллантириш ва ривожлантириш учун муҳим амалий аҳамиятга эга бўлади. Ва у тизимда сўзсиз давлат ер кадастри алоҳида ажралиб туради.



Download 348 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish