Узбекистон Республикаси кишлок ва сув хужалиги вазирлиги


Давлат ер кадастри, унинг мазмуни ва моҳияти



Download 348 Kb.
bet2/12
Sana21.02.2022
Hajmi348 Kb.
#35533
TuriРеферат
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
реферат

Давлат ер кадастри, унинг мазмуни ва моҳияти


Ўзбекнстон Республикасининг Мустақилликка эришиши, иқтисодиётда бозор муносабатларини шакллана боришини биринчи навбатда ер муносабатларини тубдан қайта қуришни тақозо қилади. Бу эса ўз навбатида давлат кадастрлари ягона тизимининг асосий таркибидан бири ҳисобланган давлат ер кадастрини юритиш заруриятини туғдиради. Буларнинг барчаси 1998 йилга келиб Ўзбекистон Республикасининг янги Ер кодексини, «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги қонунни ҳамда ерлардан фойдаланиш, давлат ер кадастрини юритиш билан боғлиқ бўлган қатор меъёрий хужжатларни қабул қилинишига асос бўлди.
Ўзбекистон Республикси «Ер кодекси»нинг 15-моддасига ҳамда «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги конуннинг 3-моддасига биноан, давлат ер кадастри давлат кадастрлари ягона тизимининг асосий таркибий кисми ҳисобланиб, у ерларнинг табиий, хўжалик, ҳуқуқий режими, тоифалари, сифат хусусиятлари ва қиймати, ер участкаларининг ўрни ва ўлчамлари, уларнинг ер эглари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ҳужжатлар тизимидан иборат.
Давлат ер кадастри ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олишни амалга ошириш билан бир каторда ер майдонларинг миқдори ва сифатини ҳисобга одишни, тупроқ бонитировкасини, ерларнинг қиймат баҳосини, шунингдек ер кадастрига доир ахборотларни бир тизимга солиниши, сақланиши ва янгилаб туришни ўз ичига олади.
Давлат ер кадастри ер муносабатларини тартибга солиш, ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, ер тузишни ташкил этиш, ер учун тўланадиган ҳақ миқдорини асослаш, хўжалик фаолиятига баҳо бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, манфатдор юридик ва жисмоний шахсларни ер тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашга мўлжаллангандир.
Давлат ер кадастрининг маълумотлари ерлардан фойдаланиш ва уларни
муҳофаза қилишда, ер участкаларини бериш (реализация қилиш) ва уларни
қайтариб олишда, ер учун тўланадиган ҳақ миқдорларини белгилашда, ер тузиш ишларини ўтказишда, хўжалик фаолиятига баҳо беришда ҳамда ердан фойдаланиш ва уни махофаза қилиш юзасидан бошқа тадбирларни амалга оширишда мажбурий тартибда тадбиқ этилади.

Қайд килиш зарурки, ер кадастрининг вазифаси бугунги кунда кўп қирралидир. Улар мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари талабларидан, жумладан, ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш заруриятлари ҳамда талабларидан келиб чиққан. Буларнинг барчаси давлат ер кадастрини халқ хўжалиги аҳамиятига молик эканлигиии яна бир карра тасдиқлайди.
Ўтказилиш мазмуни ва таркибига қараб давлат ер кадастри асосан икки турга бўлинади; асосий (бирламчи) ва жорий (кундалик).
Асосий ер кадастрининг вазифаси ер майдонларининг табиий, хўжалик ҳамда ҳуқуқий ҳолатлари тўғрисида маълумотларни бирламчи сифатда олиш ва ер кадастри хужжатларида ёритилишидан иборат. Асосий ер кадастри даврий равишда ер майдонларини қайта тасвирга олишдан, ерларни кузатувдан, ер баҳолаш ишлари бажарилишидан сўнг, янги ер эгаликлари, ердан фойдаланувчилар ёки ер мулкдорлари ташкил этилганда, шунингдек, қайтадан тасдиқланган ер кадастри хужжатларини тўлдирилиш чоғида ўтказилади.
Эътироф этиш зарурки, ер кадастри маълумотлари, жумладан, ер турлари ва таркиби, уларнинг майдонлари доимо ўзгариб туриди. Ушбу ер кадастри маълумотларини шу куннинг талаби даражасида бўлишини таъминлаш учун ушбу ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаб бориш ҳамда ер кадастр ҳужжатларида ёритиб бориш керак. Бу эса ўз навбатида жорий ёки кундалик ер кадастрини юритиб бориш заруриятини туғдиради.
Жорий ер кадастрининг вазифаси асосий ер кадастри ўтказилгандан сўнг ер майдонларидан фойдаланишда рўй берадиган ўзгаришларни аниқлаш ва ер кадастри ҳужжатларига тушуришдан иборат. Бундан ташқари, бошланғич ёзувлардаги хатоларни тузатиш ва замон талабларига мос кўшимча маълумотларни хам киритиш жорий ер кадастрининг вазифасига киради.
Давлат ер кадастри қуйидаги тамойиллар асосида юритилади:

  • республиканинг бутун ҳудудини қамаб олиш;

  • фазовий координаталарнинг ягона тизимини қўллаш;

  • ер кадастрига доир ахборотни ишлаб чиқилиши услубиятининг бирлиги ва узлуксизлиги;

  • ер кадастри ахборотларининг ишончлилиги ва тежамлилиги.

Давлат ер кадастрини юритиш топография-геодезия, картография, тупроқ, агрокимё, геоботаника ва бошқа йўналишларда текширув ва қидирув олиб бориш, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ҳамда мулкдорларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини рўйхатга олиш билан таъминланади.
Юқорида қайд қилинганлардан келиб чиққан ҳолда давлат ер кадастри қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:

  • ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олиш;

  • ер майдонларини миқдор ҳамда сифат жиҳатдан ҳисоб қилиш;

  • тупроқ бонитировкаси;

  • ерларни иқтисодий баҳолаш.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш - ер кадастрининг биринчи таркибий қисми бўлиб, у ер майдонларини ҳуқуқий жиҳатдан хўжалик ҳолатини таъминлайдиган тадбирлар тизимини уз ичига олади. Бу тадбир ер мулкларни, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнииг чегаралари бўйича ерларни маълум субъектларга конуний бириктириб кўйиш ва қонуний расмийлаштириш, ер мулкдорларига ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларга ерларга мулкчилик, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқларини берувчи давлат хужжатларини топшириш, юқоридаги субъектларни туман (шахар) Давлат ер кадастри китобига қайд қилишни ўз ичига олади.
Ер майданларинииг ҳисоби - ер майдонларининг миқдори ва сифати ҳақидаги тўла маълумотларни олиш, кайта ишлаш, тизимга келтириш хамда сақлаш бўйича мажмуали тадбир ҳисобланади. Ер майдонларини миқдор жиҳатидан хисоб қилищ уларни маълум маъмурий-худудий бирликларга, ер тоифаларга, ер мулкдорлари, ер эгалари, ердан фойдаланувчиларга ва ер турлари бўйича таксимланищи хақидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Ерларнинг сифат хисобининг вазифаси тупроқ қатлами хамда ер мулкчилиги, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар нуқтаи назаридан ер турларини табиий, мелиоратив ва хўжалик холатига хар томонлама тавсиф беришдан иборатдир.
Тупрок банитировкасинииг асосий мақсади ерларни табиий, барқарор хусусиятлари ҳамда хўжалик шароитида фойдаланиш жараёнида олган сифатлари бўйича бахолашдан иберат. Тупроқ банитировкасининг натижалари ер майдонларини иқтиеодий жихатдан бахолашда асос бўлиб хизмат қилади.
Ерларни иқтисодий бахолаш - бу махсус иқтисодий кўрсаткичлар асосида ер майдонларини иқтисодий жихатдан самарадорлик хусусиятини аниқлаб уларнинг иқтисодий унумдорлигини қиймат жихатидан ўрганишдир.
Адбатда, давлат ер кадастри тўғрисида сўз юритилар экан, ер майдонлари, уларни ер тоифалари бўйича миқдорлари хақида хам қисман тухчтлиб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистон Республикасида ер - давлат мулки, умуммиллий бойликдир, ундан оқилона фойдаланиш зарур, у давлат тамонидан муҳофаза қилинади. Давлат ернинг асосий эгаси сифатида ер фондига эгалик қилиш, ундан тўғри фойдаланишни ташкил этиши зарур. Шундай ташкилий тадбирдардан бири хам айнан давлат ер кадастридир. Бундан кўринадики, мамлакатнинг ягона ер фонди - ер кадаарининг объекти ҳисобланади. Қуйидаги, 1- жадвалда республика ер фондини ер тоифалари бўйича тақсимланиши хакидаги маълумотлар келтирилган.
1 - жадвал
Ренспублика ер фондининг ер тоифалари бўйича тақсимланиши



Т.р

Ер тоифалари

Умумий майдон

минг. га

%

1

Қишлоқ хўжалик ерлари







2

Аҳоли яшаш жойлари ерлари







3

Саноат, транспорт, мудофа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар







4

Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадлари учун ажратилган ерлар







5

Тарихий маданий ёдгорликлар ерлари







6

Сув фонди ерлари







7

Ўрмон фонди ерлари







8

Захира ерлар










Жами ерлар







Умумий ер майдониниг ___ % қишлоқ хўжалик ерларини ташкил этади.
3. Давлат ер кадастрининг халқ хўжалигидаги аҳамияти
Республикамиз иқтисодиётини бозор муносабатларига ўтиши ўз навбатида ер кадастри маълумотларига бўлган талабни кескин ошириб юборди.
Ер кадастри маълумотлари давлат ёки бошқа жамоат мақсадлари учун ер ажратишни асослашда катта аҳамиятга эгадир. Халқ хўжалиги нуқтаи назаридан ушбу масалалар учун биринчи навбатда қишлоқ хўжалигига яроқсиз бўлган ерларни ажратиш мақсадга мувофиқдир. Шу сабабли бундай масалаларни ҳал этишда ер фондининг ҳақиқий ҳолати тўғрисида, уларнинг сифати тўғрисидаги маълумотларга зарурият туғдиради.
Қишлоқ хўжалиги иўлаб чиқаришини янада жадаллаштириш ва ривожлантириш бўйича ҳукуматимиз олиб бораётган изчил аграр сиёсатни амалга оширишда ҳам ер кадастри маълумотлари катта амалий аҳамиятга эгадир. Жумладан, “Ер кодекси”, “Солиқ кодекси”, “Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида», «Фермер хўжалиги тўғрисида», «Дехқон хўжалиги тўҳрисида»ги конунлар ва бошқа қатор меъёрий хужжатларни амалиётга тадбиқ қилиш, қишлоқ, хўжалигида аграр ислоҳатларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча масалаларни хал қилиш ер кадастри маьлумотларига таянади. Маълумки, республикамиз вилоятлари, туманлари ўзларининг жойлашуви бўйича турли минтақаларга, иқлим, рельеф ва тупрок шароитларга эгадир. Бундай холда ушбу вилоятлар, туманлар бўйича қишлоқ хўжалиги тармоқларини тўғори, илмий асосланган ҳолда белгилаш, асосий экинлар ҳосилдорликларини истиқболга тўғри режалаштириш хамда шу асосда кишлоқ хўжалигини янада ривождантириш сўзсиз ер маълумотларига асосланади.
Ер кадастри материаллари ердан фойдаланганлик учун хақ ундиришда, ер тузиш лойиҳаларини иқтисодий асослащда, қишлоқ хўжалик корхоналари ишлаб чиқариши фаолиятини тахлил қииишда ва бошқа қатор масалаларни хал қилишда, мухимдир. Юқоридагиларнинг бзрчаси давлат ер кадастрининг ахамиятинн яна бир карра намоён килади.


4. Давлат кадастрларининг ягона тизимида ер кадастрининг ўрни
Юқорида эътироф этилганидек, давлат ер кадастри давлат кадастрлари ягона тизимининг энг асосий таркибий кисми ҳисобланади. Шу жихатдан хам давлат кадастрлари ичида ер кадастри мухимдир.
Давлат ер - кадастри давлат кадастрларинннг ягона тизимини, бошқа кадастр тизимлари ва мониторингларини яратиш ҳамда юритиш учун кенглик хуқуқий асос бўлиб хизмат қилади, негаки барча ресурслар, мулклар, иншоотлар ва худуддар айнан ушбу ер майдонларида жойлашгая хамда шу майдонлар билан чамбарчас ҳолда ўз фаолиятларини амалга аширадилар.
Илмий нуқтаи назардан давлат ер кадастри давлат кадастрларининг - ягона тизимида бошқа кадастрлардан қуйдаги сабаблар бўйича афзалликларга эгадир:
ер участкаси кўчмас мулк худудининг таркибий қисми хисобланади, шундай экан, у давлат кадастрлари ягона тизими объектнинг таркибий кисми хам хисобланади;
ер участкаси хўжалик объектлари шунингдек, давлат кадастрларининг ягона тизимида хисобга олинган ва баҳоланадиган табиий ресурсларни жойлаштириш учун кенглик базиси хисобланади;
ер участкасига мулчилик хуқуқини рўйхатга олиш умуман давлат каддстрлари тизиминн юритишда кўчмас мулкларни рўйхатга олишнинг ажралмас таркибий кисми хисобланади;
ер участкаларининг кадастр план ва ҳариталари худудда учрайдиган бошқа турлардаги кўчмас- мулкларни хам ёритиш учун зарурий картографик асос бўлиб хизмат қилади.
Шундайқилиб, давлат ер кадастри бошқа турлардаги давлат кадастрларини яратиш ва юритишда мухим яхамият касб қидали.




  1. Download 348 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish