Узбекистан Республнкаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Самарканд кишлак хужалик ииститути


Узбекист онда экиш учун тавсия этилган картошка навлари



Download 6,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/257
Sana22.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#112261
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   257
Bog'liq
Qishloq xojaligi korxonalari ishlab chiqarishini tashkil etish

Узбекист онда экиш учун тавсия этилган картошка навлари:
ўсув даври 70-90 кун бўлган Зарафшон, Сантэ, М арфона, Романо, 
Кондор, Космос, Эскорд, Симфония каби тезпишар ва ўртапишар, 
ўсув даври 93-115 кун бўлган Темп, Пикассо, Кардинал, Диамант, 
Агрия.
14.2. Картошка ишлаб чиқаришда технологик 
жараёнларни ташкил этиш
Х ўжаликларда режалаштирилган картошка хосилини олиш учун 
ердан самарали фойдаланиш, тупрок - иқлим шароитларини хисобга 
олиш, техника ва ишчи кучи сарфининг энг кам миқдорига эришиш
- қисқаси картош ка ишлаб чикаришнинг илмий жихатдан асослан­
ган илгор технологиясини ўзлаштириш зарур.
Хозирги пайтда картошка етиштиришда илмий жихатдан асос­
ланган куйидаги технологияларини қўллаш тавсия этилади:
- текис ер майдони юзасида, қаторлар ораси 70 см бўлган 
анъанавий технология;
- қаторлар ораси 90 см бўлган, экишдан аввал ер чуқур 
хайдаладиган, экишда культиваторлардан фойдаланиладиган тако­
миллашган технология;
- голланд технологияси;
- немис «Гримме» фирмаси типидаги қаторлар технологияси. 
Бу технологияда экишдан аввал тупрокка ишлов беришда хосил 
шаклланадиган жўяклар ва улар орасидаги тошлар, турли қолдиқлар 
олиб ташланади.


Санаб ўтилган технологияларнинг мехнат сарфи ва гурли во­
ситалар харажатига талаб даражаси турличадир. Хўжаликлар ер ша- 
роитидан келиб чиқиб, энг кам сарфли ва юкори махсулдор техноло- 
гияларни танлаб оладилар.
Узбекистон ш ароитида картошка етиштириш бўйича умумий 
мехнат жараёнларини 4 босқичга бўлиб меъёрлаш мумкин:
- далани экишга тайёрлаш ва ўғит чикариш;
- уруглик картош кани экишга тайёрлаш;
- кўчатларни парвариш килиш;
- хосилни йигиш тириб олиш ва унга сўнгги кайта ишлов бе­
риш.
Е рни т айёрлаш . Картош ка тупрокнинг юмшоқ бўлишига та­
лабчан. Тупрокни тайёрлаш одатда уни юмшатишдан ва кузги чукур 
шудгорлашдан бош ланади. Кузги шудгорлаш 2 яру ели плугда 35-40 
см чуқурликда амалга оширилса сифатли хисобланади. Хайдов ол­
дидан ерларга минерал ва махаллий ўгитлар солинади. Хайдовдан 
сўнг ариқ ва эгатларни текислаш учун енгил режалаш ўтказилади. 
Тупрокни баҳорги экиш га тайёрлаш максадида, кузда культиватор 
ёрдамида олдиндан пуш та олиш максадга мувофикдир.
Д а ла га ўгит ч икариш . Гектаридан 200-250 ц картошка хосили 
етиштириш учун экин майдонига 100-125 кг азот, 40-45 кг фосфор 
ва 140-200 кг калий солинади. Далаларга минерал ўгитлар турли 
типдаги прицепли машиналарда ташилади. Органик ўгитларни та- 
шишда юк тушириш ва ортиш тизими қўлланилса, аввалдан улар 
уюладиган жойлар белгиланади. Бу уюмлар орасидаги масофа (L) 
таш илаётган ўгит меъёри, уюмлар сони, машиналар тавсифидан ке­
либ чикиб, куйидаги формула бўйича аникланади:
Q - h - 10 000
L = ---------------------
Н- 1
Бу ерда:
L - агрегатга ўғит солинадиган нуқталар орасидаги масофа, м;
Н - гектарга ўғит солиш нормаси, га/тн;
Q - ўғит солинган идиш хажми, кг;
h - ўсимлик озиқлантиргичга ўрнатилган идиш сони;
10000 - 1 га ердаги квадрат метр сони;
1 - даланинг узунлиги, м.


Ўғит уюмлари ва уларнинг орасидаги масофа, одатда, 80-100 м 
дан иборат бўлади.
Э киш . Картошкадан юкори хосил олишнинг мухим шартлари- 
дан бири - уни ўз вақтида экишдир. Иссиқ кунларнинг узок вақт да­
вом этиши Узбекистонда картошкадан 2 марта хосил олиш имко­
нини беради. Эртаги картошка далага чикиш имкони тугилиши би- 
ланок, яъни феврал ойининг охири ва март ойининг бошларида эки­
лиш и керак. Чунки ёзнинг иссиқ кунлари бошлангунча туганаклар 
шаклланиб олиши лозим. М ўлжалланган далаларга картошка экиш 
ўш а майдонда тупрокнинг 10 см чуқурликдаги ҳарорати 7-8 градус- 
гача илигандагина бошланади. Харорат бундан паст бўлса, қадалган 
картош ка чириб кетади. Агар экиш муддати 5 кунга кечикса, ўрта ва 
кечпиш ар картошка навларининг хосилдорлиги 14-18 % га, 20 кун 
кечикса, 26-38 % га камайиб кетади.
Картош ка экишда агрегатларнинг иш унумдорлиги технологик 
ж араёнларни тўгри таш кил этишга боглик. Далаларга экишга 
мўлжалланган картошка туганакларини келтириш, экиш агрегатлари 
бункерларини меъёрдагидай тўлдириш хам ана шу жараёнга киради.
Далаларда тупрок. намлиги етарли бўлганда картошкани аввал- 
дан кесиб тайёрланган туганаклар тарзида ҳам ўтказиш мумкин.
Одатдаги туганакларни экиш учун С Н -46-1, СКС-4 маркали кар­
тош ка экадиган машиналар, М ТЗ-50 ва MT3-80/83 тракторларига аг- 
регатланадиган САЯ-4 мосламасидан фойдаланилади. 90 см ли 
катор ораларига экишни махсус картошка экадиган К С Н -91 маркали 
картош ка эккич машинаси ёрдамида амалга оширилади. Ёзги 
экиш да йирик туганаклар 15-16 см, майда ва ўрталари 10-12 см 
чуқурликка экилади. Баҳорги экиш, сугориш арикчаларини тайёр­
лаш билан бир вактда амалга оширилади. Уруғликлар тупрокнинг 
табиий намлигида ундириб олинади. Ёзги экиш хавонинг юкори 
ҳароратли даврига тўғри келади, шунинг учун туганакларнинг ту л а 
униб чиқиш ига эришиш учун тупрок. яхшилаб намланиши ва экиш 
эрта сахарда ёки кечқурун салқин пайтларда ўтказилиши керак.
Агар ёзги экиш текис майдонларда амалга оширилса, экишдан 
сўнг сугориш ўтказиш лозим. Бу суғоришни ўз вақтидан кечикти- 
риш, униб чиқаётган ниҳолларнинг сийраклашишига олиб келади.
Картошка экини учун катор оралари кенглиги 70x20-25 см чиз- 
мали килиб кабул килинган. Хозирги вактда катор ораларини 90x15- 
20 см чизмали килиб картошка етиштиришга ўтилмоқда. Бу кар­
тош ка экилган майдонларга оширилган тезликда ишлов бериш им- 
212


коннни беради. Қаторларга картошка экиш қалинлиги, экиладиган 
материал ва уругликнинг хажмига, навига ва тупрокнинг унумдор­
лигига боглик. Йирик туганаклиларни экишда катордаги уялар ора­
лиги 20-35 см ни (1га ерга 41-47 минг туп усимлик жойлашиши ке­
рак), уртача туганаклар оралиги эса 20-25 см ни ( 1га ерга 57-70 минг 
туп) таш кил этади. Туплар бакувватлиги билан фарқ килувчи тез­
пишар навлар, кечпишар навларга нисбатан бирмунча зич экилади.
Х о с и л н и й и ги ш т и р и б олиш . Бу картошка етиштиришдаги энг 
сермехнат жараёндир, шунга қарамасдан, тармоқда ҳозирча анъана- 
вий қўл мехнати етакчилик килади. Кейинги йилларда ширкат ва 
фермер хўжаликларида картошка хосилини йигиштириб олишга 
илгор технологиялар кириб келмоқда. Амалда 1 га. ердан олинади­
ган картошка хосили 180-250 ц бўлса, уни қўлда йигиштириш учун
30-40 киши куни сарфланади. Агар бу иш КТН-2Б маркали картошка 
ковлаш машинасида бажарилса, қўл мехнати 2-2,5 марта камаяди. 
К артош ка машинада ковланганда, ердан батамом қазиб чиқарилиши 
ва сакланмаслиги керак. Хосилни машинада ковлаш учун квадрат 
уялаб экилган далалар ажратиладн. Бу далалар мумкин кадар катта, 
узун ва экин катор оралари бир хил кенгликда бўлиши зарур. Экин 
орасидаги бегона ўтлар йўқотилади, ҳосил комбайнда ковланадиган 
бўлса, картошка палаклари чопилиб, даладан ташкарига чикарилади. 
Дала четларида машиналарнинг бурилиши учун жой тайёрланади.
Хосили 
машинада йиғиштириладиган 
далалар 
загонларга 
бўлинади. Агрегатни каторлар оралатиб юргизиш яхши натижа бе­
ради. Бунда аввал загоннинг ўнг томонидаги 1-2 жўякнинг хосили 
йиғиштирилиб, сўнгра агрегат чапга бурилади ва 17-18-жўякларга, 
ундан кейин 3-4 ва 20-жўякларга солинади ва хоказо.
КТН-2Б маркали комбайн бир йўла 2 жўякдаги хосилни казиб 
чикаради, унинг элеваторлари картошкани тупрок. ва палаклардан 
тозалаб, саватларга солади. Бу комбайнда майда ва йирик картошка- 
ларни хиллайдиган ғалвир ҳам бор. Йирик картошкалар транспартёр 
оркали саватларга, ўртача ва майда картошкалар эса комбайнга тир- 
калган тележкага тушади. Зарур бўлганда хамма картошкани сават­
ларга ёки тележкаларга тушириш хам мумкин.
Комбайнларни бетўхтов ишлатиш ва казилган картошкани ўз 
вактида ташиб туриш учун хар бир агрегатга 50 кг дан картошка 
сигадиган конуссимон саватлардан 150-200 та тайёрлаш керак. 
КТН-2Б маркали картошка қазийдиган комбайн бункерига 1200 кг 
картошка сигади.


Элеваторли хамда элеваторсиз машиналар бир йўла 2 жўякдаги 
хосилни қазийди ва тупрокдан тозалаб, дала бетига ташлайди.
Картошка ковлаш машиналарини картошка терувчилардан 1-2 
соат илгари ишга тушириш ва ковланган картошкани шу кундан 
колдирмай йигиштириб олиш учун комбайнларни картошка терув­
чилардан олдинроқ тўхтатиш керак. Айникса кечқурунлари бу 
қоидаларга қатъий амал килиш лозим.
Картошкани йигиштириб бўлгандан кейин дала бороналанади 
ёки хайдалади, ерда колган картошкалар қўлда териб олинади.
Ҳ о с и л н и сақлаш . Етиштирилган картошка хосили шаҳарларда 
ихтисослаш ган сабзавот сақлагичларда, қишлоқ жойларида ахоли­
нинг шахсий ўралари - сабзавотларни саклаш учун махсус казилган 
кичик-кичик ер ости хандакларида сақланади.



Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish