Узбекистан Республнкаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Самарканд кишлак хужалик ииститути



Download 6,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/257
Sana22.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#112261
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   257
Bog'liq
Qishloq xojaligi korxonalari ishlab chiqarishini tashkil etish

Токни ўст ирувчи моддалардан 
фойдаланиш. 
Узумнинг 
уруғсиз навлари хосилини ошириш максадида гиббереллиндан фой­
даланиш тавсия этилади. Тўпгул 10 л сувга 1 г гиббереллин аралаш- 
тирилиб ботирилса, хосили 40-50 % гача ошиб, сифати яхшиланади.
1 гектарга 30 г гиббереллин сарфланади.
Занг ва новдаларни боглаш. Занг ва хосил олиш учун 
қолдирилган новдалар туплар очилиши билан симбагазларга 
боғланади. Бу иш куртаклар бўртгунча тугалланиши керак. Туплар 
катор орасига ишлов беришда машинани бемалол ўтиши учун, занг- 
лар биринчи сим сатҳигача кўтариладики, бунда хосил берувчи ва 
кўк новдалар ишга халакит бермасин.
Токни шакллантириш ва кесиш. Ток кесиш мухим агротехник 
усул бўлиб, токнинг ўсиши ва мева килишини тартибга солади. Бу 
усул ёрдамида токни парваришлаш учун қулай шакл берилиб, у ток- 
зордан фойдаланиш давомида саклаб турилади. Токка тўғри шакл 
берилиши ва окилона ўстириш тизимида узок, вақт ва юкори хосил 
олинишини таъминлайди, қуёш нуридан, иссиқлик, сув ва озиқа 
моддаларидан тўлиқроқ фойдаланишга, шунингдек механизацияни 
кенг қўлланишига имкон беради.
Ту пни шакллантириш кўчатларни ўтказишга тайёрлашдан бош ­
ланади, бунда уларда икки учта кўзча қолдирилиб кесилади.


Кучли кўчатлар ўгказилганда биринчи йили қатор бўйлаб 
йўналтирилган 3-4 та новда ўстирилади.
Агар кўчатда атига 1 та новда ривожланса, 3 та бачки ҳосил 
бўлиши учун у 4-, 5-баргдан кжорирокда чилпилади.
Бир йиллик кўчатлар қишда кесмасдан кўмилади, кейинги 
бахорда симбағазга ўрнатилади.
Иккинчи йили бахорда туплар новдаларнинг ривожланишига 
кўра кесилади: кучли занглар (пишган новдалар) шундай кесила- 
дики, уларнинг пастки симга боғлаш мумкин бўлсин, кучсизлари 2-3 
та кўзча қолдириб, калта кесилади.
Узбекистон шароитида новданинг ўсиш кучи ва муайян новдага 
кўра кучлироқ новдалар узунроқ кесилади новдаларда 6-8, 9-12, 12- 
15 та кўзча қолдириб хар хил узунликда кесилади.
Республиканинг кўпгина туманларида тупларни кўмишдан ол­
дин ва уларни очгандан кейин бўладиган совуқлар кўзчаларнинг за- 
рарланишига, зангнинг кўп йиллик қисмларидаги тўқималарнинг 
қисман қуришига олиб келади.
Т о к н и н г я ш и л новдаларига и ш ло в бериш. Мухим агротехник 
тадбирлардан бири токни хомток килиш, новдаларни чилпиш, бачки 
новдаларини олиб ташлаш ва чеканка килишдир. Новдаларни ўсиши 
ва етилиши, хосил сифати, ўсимликларни кишга тайёрлаш ва шу ка- 
билар, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўгри ўтказилишига 
боглик.
Х о м т о к к и л и ш . Баргнинг хазм килиш юзаси билан хосили 
ўртасида тўғри нисбатни ўрнатиш, тупни шакллантириш учун нов­
далар танлаш, қулай хаво - ёруглик шароитларини яратиш учун нов­
даларнинг қалинлашиб кетишига йўл қўймаслик максадида токдаги 
новда ва хосил микдорини меъёрга солиш керак. Бу айникса узум- 
нинг хўраки ва кишмиш навларида тўпгул ва шингилларнинг ри­
вожланиши ва ҳосил сифатининг яхшиланишига ёрдам беради.
Н овдалар чеканкаси - новдаларни юкори кисмини бир нечта 
барг билан бирга олиб таш лашдан иборат. Чеканкани айрим 
холлардагина жуда кучли ўсувчи, токзорларни сийраклаштириш би­
лан бир вактда август ойининг биринчи ярмида ўтказиш керак. 
Бунда новда, бачки новда ва баргларнинг ток тупини жуда 
калинлаштириб юборадиган ва хаво хамда ёруғликнинг ўтишига 
ҳалал берадиган қисмлари олиб ташланади. Бу токка кейинги ишлов 
беришни, зараркунанда ва касалликларга карши курашишни осон- 
лаштиради, меваларни ранги чиройли бўлишини таъминлайди. Хом-


ток қилишда ва яшил новдаларни синдириб ташлашда тупдаги кур- 
таьслар сонини тегишлича колдириб тупнинг уртача хосилдорлигини 
сақлаб туриш, яшил новдалар билан ўтказиладиган ишларни тўғри 
олиб бориш, чеканка килишни такозо килади.
Б ачкидан т озалаш . Токда асосий новда баргларини ва узум 
бошларини соялатиб қўядиган бачкилар, кучли ўсиб кетганда уларда 
икки-учта барг колдириб, колган кисми олиб ташланади, чунки улар 
хосилни етилишини, новданинг пишишини кечиктиради ва замбу- 
ругли касалликларнинг ривожланиш ига сабаб бўлади.
Қандайдир сабабларга кўра асосий новдалар етарли бўлмаган 
токзорларда бачки новдаларнинг бир кисми уларни кейинги йил 
хосил новдасига айлантириш учун колдирилади.
Ч и лп и ш -  новдаларнинг учки қисмидан яхши ривожланмаган 
бир ёки иккита барг ва ўсиш нуқтасини олиб ташлашдан иборат. 
Гули кўп тўкиладиган ва натижада узум бошлари сийрак бўлиб 
коладиган новларда новдаларнинг ўсишини вактинча тўхтатиш 
максадида новдалар чилпилади. Бунда озиқ моддалар новдаларнинг 
ўсиш ига эмас, тўпгулларга йўналтирилади, натижада гул ва тугун- 
чаларнинг тўкилиши 15-20 % ва ундан кўпроқ камаяди, узум хосили 
ошади.
Новдалари ва хосили кам ток тупларида бачки новдаларини 
ўстириш максадида ҳосил қилмайдиган новдалар гуллашдан 10-15 
кун олдин, яъни бачки куртаклар ўса бошлашидан олдин чилпилади. 
Бачки новдалар ривожлангандан кейин ортиқчалари олиб таш ла­
нади, бунда хосилсиз новдаларда кўпи билан икки-учта бачки новда 
колдириб, улар кулай ва бош ка новдаларга соя солмайдиган килиб 
жойлаштирилади.
Ҳ о с и л н и й и ги ш т и р и ш ва т а ш и ш н и т а ш к и л эт иш . Узум 
хосилини ўз вақтида ва тўгри йигиштириб олиш учун хосилни 
йигиштириш режалаштирилади. Бу режада хосил микдорини олдин­
дан аниклаш, идиш ва ўраш материаллари, зарур бўладиган транс­
порт воситалари, қуритиш майдончалари, махсулотни қишда саклаш 
учун омборлар тайёрлаш ва шу каби бир катор ишлаб чикариш тех­
нологик ишлар кўрсатилади.
Хосилни йигиштириш вақти, унинг пишганлиги ёки маълум бир 
махсулот ишлаб чиқаришда узумнинг қандлилиги ва кислоталилиги 
шу максад учун яроқлилиги билан белгиланади. Кишмиш навлари 
қандлилиги 24-25 фоиз, майизбоп навлар - 22-23 фоиз кандлилигида 
узиб олинади. Ок мусаллас ишлаб чикариш учун узум қандлилиги -
220


17-18 фоиз, кизил мусаллас учун - 18-20 фоиз, хўраки навлар тарки­
бида кандлилик 16-17 ф оиз ва ундан юқорилигида йигиштириб оли­
нади.
Узумини қуритиш ёки узок, жойларга юбориш мўлжалланган 
токзорларни сугориш хосил йигиштириб олишдан 2-3 ҳафта олдин 
тўхтатилиши керак.
Узу мни хаво қуруқ вактда узиш керак. Хўраки навлар танлаб, 
факат пишган узум бош ларигина узилади. Узум бошлари ўткир бог 
қайчи ёки махсус кайчилар билан кесилади. Узишда узум бошини 
бандидан ушлаб туриш керак. Зарарланган ёки шикастланган мева­
лар брак килинади. У зилган узум бошлари яшикларга ёки сигими 
10-12 кг.ли саватларга жойланади.



Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish