Узб еқистон сср фанлар академияси


Тожикча изофали бирикмалар



Download 1,22 Mb.
bet13/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Тожикча изофали бирикмалар
Изофа қўшиш кўпайтириш демакдир. Ҳозирги тожик тилида, умуман, эрой группа тилларида ҳам сўзларнинг аниқловчили алоқага киришуви изофа таркиби (таркиби изофа) деб аталади. Изофа таркибини ташкил қилган компонентларнинг ўзаро боғла- нишини таъминлаб берадиган кўрсаткич {-и, -йи) ҳам изофа деб юритилади.
Тожик адабий тилида сўзларнинг атрибутив-адъектив боғлани- ши, умуман, от категориясидаги сўзларнинг аниқловчили йўл билан тобели боғланиши ана шу ғоят кенг тарқалган изофали конструк­ция орқали юзага келади. Тожикча изофали бирикмадаги сўзлар- нинг тартиби ўзбек тилидагига қараганда бошқачадир. Аниқлов- чили бирикмада тобе сўз ўзбек тилида биринчи ўринда, ҳоким сўз иккинчи ўринда келади: қизил олма, янги шаҳар, истироҳат боғи каби. Тожик адабий тилида ўзаро боғланиб келган сўзларнинг тартиби аксинча бўлади: ҳоким сўз биринчи ўринда, тобе сўз ик­кинчи ўринда келади: себи сурх, шаҳри нав, дарёйи азим, боғи
истироҳат каби.
Утмишга қараб борган сари ёзма адабий тилимизда тожикча изофали бирикманинг ҳажми, миқдорий нисбати айниқса шеъри- ят тилида кўпаяверади. Алишер Навоий давридаги адабий тилда унинг қўлланиш доираси анча кенг бўлган.
Ҳозирги ўзбек адабий тилида тожикча изофали бирикманю қўллаш доираси сезиларли даражада камайган. Лекин икки тил- лилик ҳодисасининг мавжуд бўлиши, айниқса адабий тилнинг функционал ривожланиб кетганлигини ҳисобга олсак, «камайган» тушунчаси нисбий характерга эга бўлиб қолади. Айниқса оддий сўзлашув тилида, турли диалектал территорияларда тожикча изо­фали бирикмани ишлатиш доираси турлича бўлади, адабиётда эса жанр хусусияти, персонажлар тилининг спецификасига кўра бун­дай бирикмаларнинг миқдори кўпаяди, ёки, аксинча, кескин озая- ди. Шу нарса ҳам аёнки, эски услубда ёзилган шеърий асарлар» ҳамда. тарихий романларда тожикча изофали бирикмани -цўллаш нисбатан анча кўпдир.
Аҳлисуҳбатлар ўқинг андоқки мадҳидостон,
Назм табриклар ёзай мен цаҳрамонлар номига.
Янги йил, янги хабар, янги зафарлар келтириб,
Қўшди илҳом Собир Абдулла д ид и илҳомига
(С. А б д у л л а).
Сув юриб овозибулбулдек ғазалхонлик қилур
(Чу.стий).
«Бармоқ» шеърий формасида ёзилган шеърларда оз бўлса ҳам, бундай бирикмалар учраб туради: Москвадан Америкага-
чатахти равон бир йўл солинди(Ҳ. Олимжон). Ойгул- ни б анд и з ин до н цилган чоғидан буён(Ҳ. Олимжон). Иш- чи ўғли шуҳратингдинқалқисин р ў йи ж а ҳ о н(Ҳамза). Узилган бир киприк абад йўқолмас, Шунчалик мустаҳкам хонаш хуршид(Ғ.Ғулом).
Бадиий адабиётнинг насрий турида ҳам нисбат тахминан шун- дай: Индамаслигим, қобиллигим кони зиён бўлди(А. Қаҳҳор). Бўйнимга осилган т о в к и л аън а т... бир бўлди-ю, кампирнинг бу гапи ҳам бир бўлди(А. Қаҳҳор). Баҳоли цудрат шу- лардан бир нечтасини бағримизга олдик(Р. Ф а й з и й). Ҳа, д е- в о найи м а ш р а б, гапирсангчи мундоц(О. Ё қ у б о в). Боя- щш отанг нуқул меҳнат билан ўтиб, кетди бу дунёйи ғамхо- надан(Ойбек). Садцайиэрка к кетинг, хилватга тор- тиб ўпишни ҳам билмайсиз. Узингга муносиб гапни гапир, енгил бўлма, Меҳмонат о йи худо!(А. Қаҳҳор).Л имон, апель­син, мандарин каби ҳ уз у ри ж о н мевалар кимга ҳам ёқмай- ди дейсиз(«Муштум») ...жанобингиз Бухоройи шарифда неча йил ўқиб нщояти маҳаллага имом бўлдингиз!(А. Қ о д и- р и й).
Изофали бирикмани ташкил қилган компонентлар тарихан асли тожик сўзларидан бўлади: дарди бедаво, оби дида, кони зиён, баз- ми жамшид, хонаи хуршид, рўйи рост, рўйи жаҳон, шўрпешана (шўри пешона), тахти равон, банди зиндонкаби. Иккала компо­нент ҳам аслида араб сўзларидан бўлади: ҳусни жамол, балойи нафс, закоти ҳусн, тавщ лаънат, айни муддао■ Ҳозирги ўзбек ти­лида қайд қилинган тожикча изофали бирикманинг аксари ара- лаш ҳолда учрайди: тожикча-арабча, арабча-тожикча каби: суҳ-

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish