Шекилли боғловчиси қўлланган сабаб эргаш гапли қўшма, гапларда унинг компонентлари икки «мустақил гап» дай шаклланган •бўлади.. Одатда бундай компонентларнинг феъл кесимлари кў- агшнча ўтган замон формасида келади: Буни София Борисовнанинг ўзиҲйм пайқади ш е кил ли, намланиб, ярқираб турган зангор кўз- лари билан севимли Верочкасига бир қувончли хабар сўзлагандай тикилди (А. М у х т о р).
Шекилли ёрдамчиси кўчирма гапли қўшма гапларда кўчирма гаплар составила ва автор гапи таркибида келиб, кўчирма гапга ёки автор гапига тахминий эшитилганлик тусини беради: Ихтиёр сизда, — деди Саида ва ҳиёл жилмайиб илова цилди — клуб йўқ шекилли? (к.Қаҳҳор).Шофер бирон ҳодиса бўлди ше- к и л л и деб шундай тез бурилдики, машина йўлга кўндаланг бўл- ганидан ағанаб кетаёзди (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Бу ёрдамчи айрим вақтда умуман қўшма гапга, унинг боглан- ган ёки эргашган бўлишидан қатъи назар, ноаниқлик тусини бе- риш учун компонентлари орасида эмас, охйрида келади: Бир неча кунлик изтироблари цоғозга тушиб, кўнгли бир оз бўшаганди ш е- килли (П. Қ о д и р о в).
Б ў л м а с асўзи. Бу сўз аслида мустақил сўз — инкор фор- масидаги шарт феъли саналса ҳам, эргашган қўшма гапларда шарт эргаш гапни бош гапга боглаш учун хизмат қилади. У иштирок этган қўшма гапнинг компонентлари ҳам «тенг ҳуқуқли» компо- нентлардай тузилади. Бош гапдаги воқеа-ҳодисанинг юзага келиш шартини ифодалайдиган компонент — шарт эргаш гап бош гапдан олдин келади.
Бу ёрдамчи ҳам шунинг учун богловчисига ўхшаш бош гап олдида келади ва мазмунан шартни билдирган эргаш гапни бош гапга боглайди. Шарт эргаш гапли қўшма гапнинг компонентлари Щлмаса ёрдамчиси орқали бирикиб, бош гапдаги воқеанинг юзага келишидаги реал шартни ифодалайди. Бўлмаса сўзи қўшилиб, эргаш гапга бўлишсизлик маъносини беради, яъни эргаш гапдаги воқеа юзага келмаса, бош гапда қандай ҳодиса содир бўлиши ифо- даланади: Раъйингиздан қайтсангиз, қайтганингиз, б ў л м а с а мен ота-онамни дейман! (А. Қ а ҳ ҳ о р).— Раъйингиздан цайтма- сангиз, мен ота-онамни дейман.
Бу ёрдамчи ўрнида баъзан йўқса сўзи ишлатилиши мумкин. Йўқса сўзининг ўзагида бўлишсизлик, инкор маъноси ифодаланиб, юқоридаги бўлмаса богловчисидай эргаш гапга инкор оттенкасини беради. Эргаш гапдаги шарт содир бўлмаса, бош гапдаги воқеа — ҳодиса юзага келмаслигини кўрсатади: Бунине бахтига Муродова бор экан, йўцса ертўлада ер чизиб ўтирарди (И. Раҳим). Бу ҳамроҳни олдинроқ цўлга олдик, йў қ с а бу ҳам ўз атрофига бир неча кишиларни тўплаб бизни анча овора қилган бўларди (Ҳамза).
Do'stlaringiz bilan baham: |