Узб еқистон сср фанлар академияси



Download 1,22 Mb.
bet50/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Тарз ҳоли
Тарз ҳоли иш-ҳаракатнинг бажарилиш ҳолати, усули ва сифатиши билдиради. Тарз ҳоли одатда феълга боғланади ва қу- йидаги сўзлар билан ифодаланади:

  1. Ҳолат равиши билан:Улар жуда секин юришди (О й б е к). ...ҳаво аллақандай оқ аланга билан жи мгина ёнган- дай (О й б е к).

  2. С 'И ф а т б и л а н. Бунда сифат ҳолат равиши маъносида қўлланади: У яшайди бвситам, безор... (Ҳ. Олимжон). Сифат тарз ҳоли вазифасида келганда равишда, суратда, ҳолда, тарзда каби сўзлар билан бирга қўлланиши ҳам мумкин: ...оила масаласи ўзингизга маълум бўлганлиги учун, бунга кенг ра­вишда тўхтаб ўтиришни лозим кўрмайман (А.Қаҳҳор). ... ўз муҳаббатимни яна бир марта а м ал ий суратда изхор қилга- ни рухсат беришингизни талаб қиламан (А. Қаҳҳор).

  3. Равишдош билан: Бунда кўпроқ равишдошнинг -(а)б ва -(и)б аффикслари билан ясалган тури қўлланади: Пахталарни қ у в на й-қ у внай тераман (Қўшиқ). Токчадаги бешинчи чироғ пихиллаб ёнар... (А. Қ а ҳ ҳ о р). -масдан формасидаги равиш­дош ҳам тарз ҳоли функциясида келиши мумкин:—Салимжон, кел, қизишмасдан гаплашайлик... (А. Мухтор).

  4. Сифатдош билан. Бунда одатда -ган формали сифат- дош қўлланади ва у ҳолда, тарзда каби сўзлар билан бирга тарз ҳоли вазифасини бажаради: Саида қўлларини осилтирган ҳо л д а ўтирар эди (А. Қ а ҳ ҳ о р).

  5. О т билан. Бунда от кўпинча чиқиш ва ўрин-пайт кели- шиклари формасида ҳўлланади: Дўстим, сени чин ю р а кд а н табриклайман. Навоий ғазални дастлаб ич ид а ўқиди... (О й~ бек). От кўпинча билан кўмакчиси билан бирга келиб, тарз ҳоли функциясини бажаради: Гулнор Йўлчининг сўзларини д иққ ат билан тинглади(Ойбек).

  6. Олмош билан. Бунда одатда сифат характеридаги ол­мош қўлланади. Бу олмош якка ҳолда ёки қилиб, тариқа, ҳолда, тарзда, йўсинда, шароитда каби сўзлар билан бирга тарз ҳоли вазифасини бажаради. Унинг бу ҳатти-ҳаракатини қа нд ай баҳо- лаш керак? (С. А н о р б о е в) Қурилишда ишлар қ ал ай кетяп- ти («Муштум») Аямни қ анд а й ц и ли б кўндирдингиз? (А. Қаҳҳор).Ленин кўрсатмаларига асосланиб, шунингдек, ҳозирги замон шароити, талаблари ва тажрибаларини эътиборга олиб, партия-давлат контролини ташкил этиш чораларини қай тарифа юзага чиқариш кўзда тутилади (Газета). Мени тафси- лотлар қизиқтиради. Қа йс и шароитда, қ ай с и йўсинд а қўлга тушди (И. С у л т о н о в).

  7. Тақлид сўз билан: Бунда тақлид сўз якка ҳолда ёки этиб, цилиб каби равишдош шаклидаги ёрдамчи феъллар билан бирга келади: Гулнорнинг юраги зир титради(Ойбек).Гул- дур этиб булут тарқаб, я л т-ю лт этиб чақмоқ чақди (Ҳ а м з а).

Миқдор-даража ҳоли
Ҳолнинг бу тури иш-ҳаракатнинг бажарилиш даражасини, шу бажарилиш билан бирга боғлиқ бўлган миқдорни билдиради. Миқдор-даража ҳоли қуйидаги сўз туркумлари билан ифода­ланади.

  1. Миқдор-даража равиши билан:Кўп ўйла, оз сўзла (Мақол). Бу Иўлчини жуда қувонтирди(Ойбек).

  2. Сон билан. Бунда сон якка ҳолда келади: Бир сўзлаб, тингла қирқ икки (Мацол). Сон миқдор-даража ҳоли функция- сида келганда, марта, бор, карра, қатла каби сўзлар ҳам қўлла- ниши мумкин: Болаларнинг ҳар биттаси ў н м а р т а д ан «дадам қайда?» деб сўраса, ҳар куни й и г и р м а марта шу саволни эшитади (С. Зуннунова). Сон нумератив сўзлар билан бирга келиб миқдор-даража холи вазифасини бажаради: Ҳар бир кишидан й и г и р м а граммдан уриб цолсангиз, биласизми, нима бўлади? («Муштум»),

  3. Сифат билан.Бунда сифат якка ҳолда ёки даражада сўзи билан бирга келади: Фан техника тўхтовсиз ривожланмоқда («Совет Узбекистони»). Бир онда у ўз кучининг ўлчовсиз даражада ўсганини сезди(Ойбек)..

  4. Олмош билан, Бунда кўпроқ сон характеридаги олмош ■қўлланади ва у 2-пунктдаги хусусиятлар билан характерланади. Умрингда неча марта асал егансан? (А. Қаҳҳор).— Сиз,деди Кимсановга мурожаат қилиб старший бухгалтернинг хоти- ни,— бу махлуща цанча тўладингиз? (С. Абдуқаҳ- ҳор).

  5. О т билан. Бунда от билан кўмакчиси билан бирга келади. Гуручни қо пи билан олишади. Бош келишикда такрорланган от феълга боғланиб, миқдор-даража ҳоли бўлиб келади: Олма- анорни яши к-я шик олиб келишади. Қиёсланг: Олма-анорни яшиги б ил а н олиб келишади.— Олма-анорни яшиклаб олиб келишади.

  6. Сифатдош билан. Бунда сифатдош кўпинча даражада сўзи билан бирга қўлланади: Сиз талаб қилган даража­да ишлай олармикинман? («Саодат»).

Сабаб ҳоли
Ҳолнинг бу тури ҳаракат, ҳолат ёки белгининг рўй бериш са- бабини билдиради. Сабаб ҳоли феъл билан ифодаланган бўлакка ҳам, от билан (кенг маънода) ифодаланган бўлакка ҳам боғлана олади: ... қолаверса кенжа укамизга ж о н и ми з куйга- нидан келдик (О. Еқубов).Уша оқшом мен андак шар о б ■ичг ани м учун кайфим яхши эди (Р. Т а г о р).
Сабаб ҳоли қуиидаги сўзлар билан ифодаланади:

  1. От билан. Бунда от маълум келишик формасида ёки айрим кўмакчилар билан бирга келади: 1) чиқиш келишиги фор­масидаги от сабаб ҳоли бўлиб келади: Абдушукур жаҳлдан шақ-шақ. титради(Ойбек).Жони халцумига келган Саттор >аламидан бақириб йиғлаб юборди (А. М у х т о р); 2) жўна- .лиш келишиги формасидаги от сабаб ҳоли бўлиб келади: Унинг мағ луб-иятига чидаб туролмадим («Муштум»); 3) ўрин-пайт келишиги формасидаги от сабаб ҳоли бўлиб келади: Бу, олдинги- ларига қараганда, кам учрайди: Фарзанд д оғ ид а куйиб кетди ота бечора; 4) учун кўмакчиси билан келган от сабаб ҳоли функ- циясини бажаради: Бола арзимаган нарса учун жанжал ци- ларди; 5) сабабли кўмакчиси билан келган от сабаб ҳоли функ- циясини бажаради: О йим, у к ал а р и м сабабли бу ерда юрибман(Ойбек).Сабаб сўзи чиқиш келишиги формасида ке- либ олдинги сўз билан бирга сабаб ҳоли функциясини бажаради: Ҳаво ним а сабабдан совийди ва ни м а с а б а б д ан исий- ди? («Табиатшунослик» дарслиги). Бу функцияда важдан, боис- дан сўзлари ҳам қўлланиши мумкин: Билмаган одам уни тирик- ч и л и к в аж и д а н «қийналиброқ» цолган гумон цилди (А. Қ а ҳ- ҳор).Ш у б о и с д а н биз Совет Иттифоқи ва бошқа социалистик мамлакатлар ўртасидаги хамжщатликни қўллаб-қувватлаймиз («Совет Узбекистони»). Бу мисолларда сабабдан, важдан, боис- дан сўзлари кўмакчи эмас, балки отдир; 6) туфайли кўмакчиси би-

лан келган от сабаб ҳоли функциясини бажаради: У р у ш т у-
файли ҳаммамиз асабийлашиб цолганмиз(Уйғун). Баъзан туфайли кўмакчиси чиқиш келишиги аффиксини ҳам олади. Бу нарса аналогия (1-пунктдагига аналогия) йўли билан ҳосил бўл- ган: Унинг т у ф а й л ид а н дадам билан аччиғлашдим... (О й- бек); 7) билан кўмакчиси билан келган от сабаб ҳоли функция­сини бажаради: ...щ курс б ю р о с инин г айб и билан За­харова масаласида англашилмовчилик бўлибди (П. Қодиров);

  1. орқасида кўмакчиси билан келган от сабаб ҳоли функциясинц бажаради: Бу ё р д а м о р қ а си да биз бу йил тўрт юз ўттиз гектар пахта экдик(Ойбек); 9) кўра кўмакчиси билан келган от сабаб ҳоли функциясини бажаради. Бунда кўпинча жўналиш келишиги формасидаги сабаб сўзи қўлланади: Юқорида а йт и л- г ан сабабларгакў р а Навоий ҳам махсус адабий-тащидий асарлар ярата олмади (А. Ҳ а й и т м е т о в).

  1. Олмош билан. Олмош ҳам юқорида кўрсатилган кели­шик формаларида ёки кўмакчилар билан бирга келиб сабаб ҳоли вазифасини бажаради: У цалт-қалт титрайди. Шундан айтади- ган гапини айта олмайди. Шунга хурсандманки, улар «Элобод» ни билишар экан(Ойбек).Бу ариза нима учун ҳозиргача муҳокама қилинмади? (А. Қ а ҳ ҳ о р).

Сабаб ҳоли вазифасида келадиган нега олмоши аслида не+ га тарзида бўлса ҳам, бундаги жўналиш келишиги формаси бу- гунги тил нуқтаи назаридан ўзининг асл функциясини йўқотган, у не сўзи билан бирга «қотган». Натижада равиш характеридаги олмош туғилган. Бу олмош доимо сабабни кўрсатувчи восита саиалади. Жонли тилда бу ўринда нимага олмоши ишлатилади. Масалан: Бундай бўлса дўзаҳни нимага яратдинг? (А. Қ а ҳ- ҳор).Нимага сўзи ҳол ҳам, тўлдирувчи ҳам бўлиб кела олади. Тўлдирувчи вазифасида келганда, жўналиш келишиги формаси ўзининг асл функциясини бажаради, яъни у нима сўзини бошқа сўз билан боғлаш учун хизмат қилади.
Нима учун олмоши баъзан поэзияда нечун шаклида қўлланади. Нечун олмоши доимо сабабни кўрсатувчи восита саиалади. Нима учун бирикмаси эса ҳол ҳам, тўлдирувчи ҳам бўлиб келиши мумкин. Буни гапнинг умумий мазмуни, контекст, ҳоким компо­нент вазифасидаги сўзнинг лексик-семантик хусусияти белгилаб- беради.
Шу олмоши учун кўмакчиси билан қаратқич келишиги форма­сида бирикиб, сабаб ҳоли функциясида келади ва қўшма гап ком- понентларини бир-бири билан боғлаш учун хизмат қилади: Қози домла ўзининг муҳим иши билан цаттщ маигғул эди, шунинг учун йўтални эшитмади (М. И с м о и л и й).

  1. Ҳ а р а к а т и о м и билан. Бунда ҳаракат номи кўпинча чиқиш ва жўналиш келишиклари формасида ёки кўмакчилар би­лан бирга келади: ...сир о чили б цолишидан цўрқар эдик (¥.Ғулом). Уйини йиғишт и риш учун шошилди.

  2. Сифатдош билан. Бунда сифатдош юқорида кўрса- тилган келишик формаларида ёки кўмакчилар билан бирга кела- ди: Лаъли... хўрланганига хўрлиги келиб пищ-пищ йиғлади (Ҳ. Ғулом). Одил уялганидан щизариб кетди (Ойбек). ...Фосищ афанди осонгина щутилгани учун беҳад щувонди. (М. И с м о и л и й).

  3. Равишдош билан. Бунда -(и)б, -(а)й, -масдан форма- ларидаги равишдош сабаб ҳоли вазифасида келади: Хотин щ ў р- щи б дудущланди (А. Қ а ҳ ҳ о р). У бу мудҳиш вощеага ч ид а й. о л май титрарди. Унинг келаётганини сезмасдан эшикни щат- тищ ёпди («Муштум»),

  4. С а б а б р а в и ш и билан. Бундай равишларга ҳуда- беҳуда (ҳуда-беҳудага), бекордан-бекорга, ноилож, мажбуран каби сўзлар киради: Эй, ҳ у д а-б е ҳ у д а г а аччищланаверма!. («Муштум»). Б е ко р д а н-б е ко р г а жиғи-бийрон бўлаверади.

  5. Тақлид сўз билан.Тащи р-т у щ у р д ан щулощлар; батанг бўлди.


Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish