Узб еқистон сср фанлар академияси


Гап бўлакларининг структураси



Download 1,22 Mb.
bet43/196
Sana09.08.2022
Hajmi1,22 Mb.
#846742
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   196
Bog'liq
O\'zbek tili grammatikasi. II. 1976

Гап бўлакларининг структураси
Гапнинг бўлаги вазнфасини сўзлар бажаради. Бунда муста- кил сўзлар назарда тутилади. Ердамчи сўзлар мустақил сўзлар билан биргаликда гапнинг у ёки бу бўлаги вазифасида келади. Гапнинг бўлаги баъзан бир сўз билан ифодаланса, баъзан икки ёки ундан ортиқ сўз билан ифодаланади: У мени унутмаган,
ваъдалари чин, сўзлари тўғри (А. Қодирий). Кабинет ичи сув цуйгандек жим (Саид Аҳмад).
Биринчи мисолдаги гапда ҳар қайси сўз бир гап бўлаги вази­фасида келган. Иккинчи гапда кабинет ичи ва сув қуйгандек бирикмаларининг ҳар қайсиси бир гап бўлаги вазифасида келган.
Гапнинг бўлаклари, ўз структурасига кўра, икки хил бўлади: оддий бўлаклар ва мураккаб бўлаклар.
Оддий бўлаклар якка сўз билан ифодаланади. Бунда қўшма, жуфт сўзлар ҳам битта лексик бирлик сифатида қаралади ва гап­нинг якка сўз билан ифодаланган бўлаги саналаверади.
Мураккаб бўлаклар бир-бири билан боғланган икки ёки ундав / ортиқ сўз билан ифодаланади. Мураккаб бўлаклар қуйидаги ҳол- ; ларда рўй беради.

  1. Турғун боғланмалар гапнинг мураккаб бўлаги вазифасида : келади. Турғун боғланмалар бирдан ортиқ сўзнинг ўзаро боғла- : нишидан тузилса ҳам, мазмунан ва шаклан яхлит бўлади. Улар номинатив вазифани бажариб, нутққа яхлит ҳолда киритилади: ;Зуҳра Каримовна, бу масала устида илгариям, ҳозир ҳам кўп олимлар боил қотирган (С. Анорбоев). Советҳони­миятихалцларни бахт-саодатли қилди (И. Раҳим).

Турғун боғланмалар икки хил бўлади: тўғри маъноли турғун боғланмалар ва кўчма маъноли турғун боғланмалар. Булар кўп жиҳатдан ўзаро ўхшаш бўлса ҳам, баъзи хусусияти билан бир- биридан фарқ |Қилади.
Тўғри маъноли турғун боғланманинг маъноси унинг таркибида­ги сўзларга хос маъноларнинг оддий йиғиндисидан иборат бўлади ва бутун боғланмадан яхлитлигича тўғри маъно келиб чиқадк: Мени бу ерга область партия комитет и... юборди (А. Қ а Ҳ- ҳор). К о м м у ни с т л а р партия си ва Совет ҳок и- ми ят и узбек халцининг ижодий-маънавий таращиётига ҳам кенг йўл очиб берди (Ш. Рашидов!).
Кучма маъноли турғун боғланманинг маъноси унинг таркиби­даги сўзларга хос маъноларнинг йиғиндиси сифатида эмас, балщ шу маънолар устига қурилган иккиламчи, устама маъно сифатида юзага келади ва шу билан бир вақтда кўчма маъно бўлади: Бироқ ҳадемай бизнинг зарбимизга душман дош беролмай цолад и(Ойбек). Аммо турмуш раиснингкароматшни пу ч- га ч и қ а р д и (Ш. Р а ш и д о в). Сен ўлгур бу уйга бир марта ҳам бошингнитиқмадинг (Ойбек).

  1. Эркин боғланмалар ҳам гапнинг мураккаб бўлагини таш­кил қилиши мумкин. Бунда эркин боғланмадаги бир элемент гап- даги бошқа бўлак билан якка ҳолда боғлана олмайди, бу ўрин- да у ўзи алоқадор бўлган сўз билан бир бутунлик ҳосил қилади: Ладам ўша замон бизни ошнасиникига олиб борди (А. Қ а ҳ- ҳ о р). Аҳмад Ҳусайн к у л б а л ар нинг б и р и о лдид а тўх- тади(Ойбек). Икки д у гона бир-бирига термилиб цолишди (Ҳ. Ғулом). Сўз бирикмаларигина эмас, ҳатто, гапга тенг қури- лишли конструкциялар битта мураккаб бўлак вазифасида кела олади: Тўланбой Н и з о мж о н ағдарганерга разм солиб бошини сарак-сарак щилиб қўйди(Саид Аҳмад). Т ў рт то мо ни баланд у й-а йвонлар биланў рал г анҳовли- да нафас бўғила бошлади (Ойбек).

Биринчи пунктдаги мураккаб бўлаклар билан иккинчи пункт- даги мураккаб бўлаклар ўртасида фарқ бор. Турғун боғланма билан ифодаланган мураккаб бўлакларни ички боғланиши жиҳа- тидан синтактик таҳлил қилиб бўлмайди. Бу ҳолда унинг маъноси йўққа чиқади. Эркин боғланма билан ифодаланган мураккаб бўлакларни ички қурилиши жиҳатидан синтактик таҳлил қилиш мумкин. Бу иккиламчи таҳлил ҳисобланади. Масалан, юқоридаги эркин боғланмали мураккаб бўлак иккиламчи таҳлилда шундай қисмларга бўлинади: тўрт — аниқловчи, томони — аниқланмиш, уй- айвонлар билан — тўлдирувчи, ўралган — тўлдйрилмиш, ба­ланд—аниқловчи, уй-айвонлар — аниқланмиш, тўрт томони — эга, ўралган — кесим.
БОШ БУЛАКЛАР Эга
Эга гапнинг бош бўлакларидан бири бўлиб, фикр ифодасида, гап тузумида алоҳида ўрин тутади. У гапнинг нима ҳақда айтил- ганини, фикрнинг нима тўғрида баён этилганини кўрсатувчи бош бўлакдир. Демак, эга фикр объектини, нутқ предметини (гап, фикр ўзи ҳақида бораётган предметни) билдиради. Бунда пред­мет кенг маънода тушунилади ва у нарса, шахс, воқеа-ҳодиса, белги-хусусият, ҳаракат-ҳолат, сон-миқдор ва ҳоказоларнинг но- мини ҳам ўз ичига олади: Ота цизини тўшс-тугал мол билан узатган(Саид А ҳ м а д). Бу жароҳат аста-секин бўлса ҳам битиб боряпти (А. Қаҳҳор).Қизилрангларнинг энг аълоси. Кет мон чопмоқ-олмоқ-солмоқ, қў ш ҳ а й д а мо цбормоқ- келмоқ (Мақол). Б е шўннинг ярми каби.
Эга кесим билан мустаҳкам алоқада. Унинг маъноси, функ- цияси, ўрни кесим орқали реаллашади. Худди шунингдек, кесим- нинг моҳияти, формаси эга ёрдамида белгиланади.
Эга нутқ предметини, фикр объектини, гапнинг темасини бил- дирса, кесим шу тема ҳақидаги янгиликни, нутқ предмети, фикр объекти тўғрисидаги баённи билдиради: Навоий ғазални аввал ичида ўқиди, кейин товуш чщариб чиройли ўқиди(Ойбек). Турмуш гўзал ва аокойибдир (В. Маяковский).Бешқайрағоч массивида 1500 ўқувчига мўлжалланган мактаб биноси қурилди («Тошкент оқшоми»).
Биринчи гапда эга (Навоий) кесим (ўқиди)билан ифодалан- ган ҳаракатни бажарувчи шахс, иккинчи гапда эга (турмуш) кесим (грзал ва ажойибдир) дан англашилган белги қарашли бўлган предмет, учинчи гапда эга (мактаб биноси) кесим (цурил- ди) билан ифодаланган ишни ўзига қабул қилган объект маъно- ларини билдиради.
Грамматик жиҳатдан эга бошқа бўлаклар ичида мутлоқ ҳоким вазият эгаллайди. У ўз составидаги бўлакларни ҳам, бошқа состав х4исобланган кесимни ҳам ўзига эргаштириб келади, лекин ўзи ҳеч қандай бўлакка тобе бўлмайди. Бу нарса унинг грамматик шаклида ҳам кўринади. Эга одатда бош келишик формасида қўл- ланади.
Эга вазифасида баъзан чиқиш келишигидаги сўз қўлланиши мумкин: Татар савдогарларидан ҳам кўринади(Ойбек). ... ун- да ҳар турли кўкатлардан бор (А. Қ о д и р ий). Бунда бутун би-
.лан бўлак (қисм) муносабатини ифодалайдиган синтактик конс- трукциянинг бўлакни билдирувчи компоненти айтилмай қолган. У гапнинг умум’ий мазмунидан, структурасидан англашилиб туриб- ди. Бўлакни билдирувчи сўзни тикласак, ҳақиқий эга келиб чиқади ва у бош келишик формасида эканлиги маълум бўлади:. Татар ■ савдогарларидан ҳам икки-учтаси кўринади. ...унда хар турли кўкатлардан намуналар бор каби. Демак, бош келишик зганинг V асосий грамматик формасидир. - ~~~-
Эга вазифасида келган сўз эгалик ва кўплик аффиксларини қабул қила олади. Баъзан бу сўз -ники аффиксини олган бўлади: Бирники мингга, мингники туманга (Мақол). ... бирисиники авж- га минганда, иккинчиси бошлайди(Ойбек). Бу ҳодиса аслида |Қаратувчи ва ҳаралмиш муносабатини ифодалайдиган синтактик конструкциянинг қисқаришидан туғилган. Бунда қаралмиш ва- зифасидаги сўз тушиб қолиб, унинг вазифасини ҳам қаратувчи ўз устига олади: Бирининг иллати мингга, мингнинг иллати туманга. ...бирисининг хурраги авжга минганда... каби.
Эганинг содда гапда қўлланадиган маълум ўрни бор. Эга одатда кесимдан аввал келади. Баъзан у кесимдан кейин ишла- тилиши ҳам мумкин. Бу ҳодиса инверсия дейилади. Бироқ нутқда инверсияга ҳамма вақт ҳам йўл қўйиб бўлавермайди. Кесим соф феъллардан ёки предикативлик аффиксларини олган сўзлардан 'бўлганда, эганинг ўрни ўзгариши, яъни инверсия ҳодисаси рўй бериши мумкин: Сен сўрадингСўрадинг сен. Биз студентмизСтудентмиз биз каби.
Кесим шахссиз феъллар (инфинитив, сифатдош каби) ва пре- дикативликни кўрсатувчи махсус формант олмаган сўзлар билан ифодаланганда, эганинг ўрни қатъий бўлади, у доим кесимдан ол- дин туради. Бунда эга ва кесим ўрнининг ўзгариши ё эгани кесимга, кесимни эса эгага айлантириб қўяди, ёки гапни бутунлай йўққа чиқариб, сўз бирикмаси ҳосил қилади: Яшамоқмеҳ- нат қилмоқ (Яшамоқ — эга, меҳнат қилмоқ—кесим). Меҳнат цилмоқ •— яшамоқ (Меҳнат цилмоқ — эга, яшамоқ — кесим). Ут- тиз кун — бир ой(Уттиз кун — эга, бир ой — кесим). Бир ойўттиз кун (Бир ой — эга, ўттиз кун — кесим). Ҳаво тоза (гап: Ҳаво — эга, тоза — кесим).— Тоза ҳаво (сўз бирикмаси: тоза — лниқловчи, ҳаво — аниқланмиш). Замира ёзган (гап: Замира — эга, ёзган — кесим). Ёзган Замира (сўз бирикмаси: ёзган — аниқ- ловчи, Замира — аниқланмиш) каби. Бироқ буни тартиб ўзгари- ши, инверсия деб бўлмайди. Бу қайта тузишдир (Ш. Р а ҳ м а- т у л л а е в).
Демак, инверсия ҳодисасини ҳисобга олмаганда, эга содда гапда кесимдан олдин келади. Бу тартиб эганинг грамматик бел- гиларидан биридир.
Эга кўпинча отлар ва от характеридаги олмошлар билан ифо­даланади. Отлар ва от характеридаги олмошлар эга вазифасида қўлланувчи типик сўзлардир. Эга вазифасида бошқа сўзлар ҳам келиши мумкин. Бундай вақтда улар одатда от функциясида қўл-
ланади, отлашади — субстантивлашади: И ш л а г а н тишлар,
ишламаган кишнар (Мақол). Я х ш и л а р кўпайсин, ёмон цолмасин (Қ ў ш и қ).
Баъзан гапда ёрдамчи сўзлар, аффикслар, фонемалар ҳам эга вазифасида келади. Бундай вақтда улар субстантивлашади ва нутк. предмета, фикр объекта сифатида қўлланади: Эҳтиёт бўлинг, тағин кетидан «лекин»и чиқиб қолмасинлекин»и —субстантив- лашган ёрдамчи сўз). «Эди»тўлиқсиз феълдир. «в» ўзбек тили- да икки лаб орасида ҳосил бўлади (М. Мирзаев). Кейинги ик­ки ҳол умумий нутққа эмас, балки кўпроқ хусусий нутққа (линг- вистикага) хосдир.
Эга турли сўзлар боғланмаси билан ҳам ифодаланиши мум­кин. Ҳатто гапга тенг синтактик бутунликлар ҳам эга вазифасида кела олади: М еҳ нат с из турмуш ўғриликдир, с анъ ат с из турму'шваҳшийликдир (В. И. Ленин). Тоҳир роли да ч и қ ад и г а н, Қо р а б от и р б ў лад иганлар фронтда душ- мангсг қарши жанг қилгани отланишди (Саид Аҳмад). Б ил а- ги з ў р бирни йщар, Билимизу р мингнй йщар (Мақол).
Англашиладики, эга нутқ предметини, фикр объектини билди- радиган бош бўлакдир. Гапда фикр объекта, нутқ предмети сифа­тида қўлланган ҳар қандай тил элементи эга функциясида кела олади.
Эга гапда ҳар доим бирор сўз ёки сўзлар боғланмаси билан ифодаланиши шарт эмас. Баъзи гапларда эга тушиб қолиши, яшириниши мумкин: Узоц йўллар босаман, тоғлар ошаман, Чор- вадор ошналар учун шошаман (Р. Б обо ж он).Яна ўйлаилиб кўрамиз, ҳар ҳолда сўзингни ерда қолдирмасман, лекин ундай ножўя сўзлардан қайт (О й б е к).
Гапда эганинг қўлланиши ёки қўлланмаслигининг маълум са- баблари бор.

  1. Зга мазмук жиҳатдан аҳамиятли бўлса ва, шунга кўра, логик урғу олса, ҳамма вақт сақланади: Ермат йўқ, сен извощ- ни қўиг (О й б е к). Си з-к у мол-дунёнгиз кетганига куясиз. Ме н нега озор чекаман? (Ҳ. Ғулом).Манўзим ҳар бир амалдорга қўл қовуштираман, ман-а, ман! (О й б е к).

Логик урғу эгадан бошқа бўлакка тушганда, эга махсус ифо- даланмаслиги мумкин: Келинг, кимни йўцлаб келдингиз бу ерга? (Ойбек).Бўш ётган молхоналардаги лампочкаларни ўртоқ Мансуровга мақтаниб кўрсатдингиз (П. Қ о д и р о в).

  1. Кесимда шахс-сонни кўрсатувчи грамматик формалар иш- тирок этган бўлса, эга тушиб қолиши мумкин: Сенга оцшоц. тал- қон олиб келдим, Тўлқинжон! Яхши кўрасанми? (Ҳ. Ғулом). «Ойкўлнинг чорваси кўп экан, бизни ҳам энди чорва боқади» деб юраверибмиз. «Бу боғлар берадиган даромадга энди зор эмас- миз» дебмиз (П. Қ о д и р о в).— Қўлингиз бўигаса, бир айлан- тириб келсам деган эдим.— Раҳмат, бирон соатдан кейин бўшар- ман (А. Қ а ҳ ҳ о р).

Кесим шахс-сонни кўрсатувчи грамматик формантлар олмаса,
эга сақланади: Сиз ҳаммасининг онаси, у кишиота (А. Қ а ҳ~ ҳор). У жудаақлли, ў з и спортчи (О. В қ у б о в).

  1. Буйруқ гаплар кўпинча эгасиз қўлланади. Чунки унда одат­да кесим вазифасидаги феъл шахс-сонни кўрсатиб туради: Тур, жўхорингга_қара! (А. Қаҳҳор). Шошма, ичсанг-чи бир пиёла! Иўқми? Бўлмаса, мана буни ол! (Ойбек).

  2. Бирор асарнинг, янги абзац ёки текстнинг биринчи гапи одатда эгали бўлади, кейинги гаплари эса эгасиз қўлланиши мум­кин: Йигит ғоят чанқаган эди, чойни қуйиб, пуфлаб-пуфлаб ичди. Белбоғига тугилган қирқ тийин чақадан тегишлисини айириб олиб, пиёла ичига ташлади, ўрнидан турди. Лекин бир муддат тараддудда қолди: кай томонга қадам босишини билмас эди. Самоварчининг «игфеъл» эканини пайқаган бўлса ҳам, ноилож унинг олдига борди(Ойбек). Бу мисолда йигит сўзи эга вази- фасида келган. У биринчи гапда қўллангани учун, кейинги гап­ларда тушириб қолдирилган.

  3. Кўчирма гапли конструкцияларда автор гапи кўпинча эга­ли бўлади: Ҳа, она-бола бир-бирига тортган!— дерди у нафрат билан (П. Қ од и ров). Кўришга ишончим ко мил,деди Мурат- али (Ш. Рашидов).

  4. Сўроқ гапда сўроқнинг кучи эгада бўлса, жавоб гапда эга сақланади:—Бу бинонинг лойиҳасини ким тузган?—деб сўра- дик.— Буни,— деди инженер,— академик Шусов тузган (Ҳ. Н а- зи р).

  5. Оғзаки еўзлашувда нутқ предметы, фикр объекти ситуация- дан маълум бўлса, эга махсус ифодаланмайди. Масалан, анча вақтдан буён трамвай кутиб турган кишилардан бирининг Кел- япти деган гапида эга тушиб қолган; бунда эга ситуациядан — нутқ сўзланиб турган вазиятдан маълум: бу трамвайддр.

  6. Айрим бир составли гапларда фикр умумга — барчага қара- тилганлиги (шахси умумлашган гап) учун ёки ҳаракатни бажа- рувчи субъект кўпчилик, ҳамма, умуман одамлар деб ҳисоблан- гани (шахси номаълум гап) учун, эга одатда қўлланмайди: Тўғ- ри бўлсанг, гул бўласан; Эгри бўлсанг, кул бўласан (Мақол). Марияга дарров бошдан-оёқ мусулмонча кийим кийдирадилар... Елғиз ўзини ҳеч ерга юбормайдилар—ҳатто йўлакка, кўча эшик- ка чиқармайдилар (О й б е к).

Бир составли гапнинг бир типида эга умуман бўлмайди, у контекстдан, нутқ сўзланиб турган вазиятдан ҳам билинмайди (шахссиз гап): Боғчада радиола борлиги учун битта пластинкани- гина олишга тўғри келди(Ойбек). Булар ҳақида «Бир состав­ли гаплар» баҳсида батафсил сўзланади.

  1. ТОпишмоқларда фикр объектини билдирадиган предмет топилиши керак бўлса, эга қўлланмайди: Бориб-бориб тангадай жойни эгаллайди (Хасса).

; Англашиладики, эганинг қўлланиши ёки қўлланилмаслиги гап- ) нинг логик мундарижаси, грамматик формаси ва нутқ услуби би- | лан бевосита боғлиқдир.

Эга материал жиҳатидан (қандай сўз туркуми билан ифода­ланиши жиҳатидан) қуйидагича бўлади:

  1. От эга. От, ўз лексик-грамматик маъноларига кўра, эга вазифасида қўлланишга жуда мос сўз туркумидир. Гапда турли семантик группага мансуб отлар эга бўлиб кела олади.

  1. Атоқли от эга вазифасида: Йўлчи ўрнидан^тцд: \/ ди, арщда юз-қўлини ювиб, ташқари саҳнида бир оз кезди (Ойбек). Н а б и по л в о н кўзларини очиб, қулоқларини дик- кайтириб, бойга қулоц солмоқда эди (Саид А ҳ м а д).

  2. Турдош от эга вазифасида: Аммо қиз,ялт этиб сўнган юлдуз каби, бир онда кўздан ғойиб бўлган эди (Ойбек). Қозонбор, самовар бор. Қуруқ чой йўқ (Саид Аҳмад).

  3. Конкрет от эга вазифасида: Балиқ ҳам, қуён ҳам, тў нғ из ҳамбор (Саид Аҳмад). Самовар сенга ёк- V дими, ахир? (А. Қ а ҳ ҳ о р).

  4. Абстракт от эга вазифасида: Тинчлик урушни енгади. Бизда камчиликлар борми? (А. Қ а ҳ ҳ о р).

  5. Як к а от эга вазифасида: Самолёт кетиб қолди V (А. Қаҳҳор). Бу ерда на тиккайган дарахтча, на бир парча май с а бор (Ойбек).

  6. Ж а м ловчи от эга вазифасида: Халқуни гриба?- ^ нидан ушлаб, қонун қўлига топшираокак (А. Қаҳҳор). Полк май ойининг охирларида яна олдинги линияга чиқди (А. Қ а ҳ-

ҳо р).

  1. Сифат эга. Сифат кўпинча отлашганда эга вазифасида келади. Мард майдонда билинади (Мақол). Бунда сифат от­нинг грамматик кўрсаткичларини олади ва предметни унинг бел- гиси орқали англатади. Баъзан сифат қаралмиш функциясида келиб, от сингари қўлланади ва ўзидан олдин келган қаратқич келишигидаги предметнинг турини, бир қисмини белгиси орқали билдиради: Билким, жангда билинади Мард йигитнинг с ар аса (Ҳ. Олимжон). Белгининг номи маъносида қўлланган сифат­лар эга вазифасида от сингари ишлатилади: Я хшияхши, аъ л оаъло.

  2. Сон эга. Сон ҳам кўпинча отлашганда эга вазифасида келади: Олти сўмни юбор. Учи ёнингда қолсин(Ойбек). Хусу- сий нутвда, математик ифодаларда сон миқдорнинг умумий номи сифатида кўлланади ва от каби эга вазифасйни бажаради: Т ў к- қ из учга касрсиз бўлинади.

  3. Олмош эга. Олмош от, сифат ва соннинг ўрнига алма- шиб қўлланадиган сўз туркумидир. Шунинг учун олмошнинг эга вазифасида келишида икки хусусият кўзга ташланади: 1) От ўр- нида қўлланадиган олмошлар одатдаги эга вазифасини бажара­ди: Сизлар нима бўлсангиз, мен ҳам шу(Саид Аҳмад).

Б из ярим кечаси йўлга чщиб, саҳарда ўша ердан ўтдик (А. Қ а х, ҳ о р). У қаёққа боришни билмасди... (Саид Аҳмад).
Ким айтди шу ёлғон гапни?— талмовсираб сўради Давлатбеков (П. Қодиров). 2) Сифат ва соннинг ўрнида қўлланадиган ол- мошлар отлашгандагина эга вазифасида келади: Б у ни с и ундан ҳам оғир (У й ғ у н). У оқ гулларни юзига тегизиб туриб: «Менга қ а й с и с и ярашади, қизилими, оқими?»— деб сўради(Саид Аҳмад). Баъзилари мени ацмоща чщариб қўйган, б а ъ- з ил а р и танг аҳволимдан ачингандай бўлади (Ғ. Ғ у л о м). Н е чт а с и келди? Н е чт а си қолди?

  1. Инфинитив эга.Тортишувқизиб кетди (А. Қ а ҳ- ҳ о р). У қиш бошқа, уқиш бошқа (Мақол).

  2. Сифатдош эга. Сифатдош кўпинча отлашганда эга ва­зифасида келади: Тиришган тоғдан ошар (Мақол). Ю р- гандарё, ўти р ганбўйра (Мақол).

Сифатдош ҳаракат номи маънооида келиб, эга вазифасини бажариши мумкин. Бу вақтда у отлашмайди ва одатдаги инфи­нитив эга каби қўлланади: Сўзлагандан сўзламаган яхшироқ. Сўзладим, бошимга тегди таёқ (Мақол).— Сўзлашдан сўзламас- лик яхшироқ.

  1. Тақлидсўз эга. Тақлид сўзлар отлашганда эга вазифа­сида келади: Гулду р-ш алдир, тарақ-т у р у қ узгаришсиз- давом этади (А. Қ о д и р и й).

  2. Ундов зга. Ундовлар ҳам отлашганда эга вазифасида ке­лади. Яна д о д чиқдишин).

  3. Фразеологик бирликлар билан ифодаланган эга. Буни қисқача ибораэга деб аташ мумкин: ...қишлоқдаги бир-иккита о ғ зи катталар асло бўлмайди дейишди (Р. Ф а й- зий). Б у ргага аччиқ қилиб кўрпани куйдириш ях~ шимас (Ҳ. Н а з и р).

  4. Синтактик бирликлар билан ифодаланган эга-.Хотинсиз ўтишхато.боласизўтиш—жафо (Ма- қол).Маҳмуда ка онда-сонда бақириб цўяр (П. Қодиров). О т л а р нинг от хонаг а о либ ў тилмагани Зиёдиллани таажжублантирди (Ҳ. Ғ у л о м).

Баъзан тенг алоқадаги бир хил шахсни кўрсатувчн бир неча сўз бутунича ёки айрим-айрим зга вазифасида келади. 1. Агар кесим бирликда бўлса, бу сўзларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида эга саналади. Бунда одатдаги уюшиқ бўлак ҳосил бўлади: С а- лим в а Ҳа ким келди.—С ал им келди, Ҳакимкелди.

  1. Агар кесим кўпликда ёки биргалик даража формасида бўлса, бу сўзлар яхлитлигича эга саналади: ё р мат биланГу л су н- биб и Гулнорнинг қабрига боришди(Ойбек). Бу кейинги ҳол ҳозирги замон ўзбек тилида тобора активлашмоқда.

Тенг алоқадаги турли шахсни кўрсатувчи бир неча сўз яхлит- ли^йча эга вазифасида келганда кесим кўплик формасида бўлиб, ё I шахсни, ё II шахсни кўрсатади (бир сўз бир вақтнинг ўзида турли хил шахсни кўрсата олмайди). 1. Агар бундай эгалар қато- рида I шахсни кўрсатадиган сўз қатнашган бўлса, кесим ҳам шу шахсда бўлади: Мен, сен ва у бордик. Сен билан мен кўрдик.

каби. 2. Агар бундай эгалар қаторида I шахсни кўрсатадиган сўз қатнашмай, II шахсни кўрсатадиган сўз иштирок этган бўлса, кесим ҳам шу шахсда бўлади: Ахир, барибир бир кун эмас, бир кун ё у сенга, ё сен унга йўл беришга мажбур бўласизлар-ку!
(У й ғ у н).
Турли шахсдаги эгалар билан ёрдамчиси билан боғланганда, уларнинг бири тушиб қолиши мумкин (одатда шахс жиҳатдан 'кесимга.мувофиқ бўлган эга тушиб ҳолади): Ориф билан

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish