Кесимнинг ифодаланиши
Кесим материал жиҳатдан (қандай сўз туркуми билан ифодаланиши жиҳатидан) бир неча хил бўлади. Сўз туркумлари феъл ва от туркумларига ажралганидек, кесим ҳам дастлаб икки турга ажралади: феъл кесим ва от кесим.
феъл кесим. Феъл, ўзининг лексик-грамматик хусусиятига кура, кесим вазифасида қўлланишга жуда мос сўз туркумидир. Феъл кесим эгадан англашилган предметнинг (предмет кенг маънода: шахс, нарса-предмет, буюм, воқеа, ҳодиса ва ҳоказо) ҳаракатини ёки ҳолатини билдиради: Йўлчи ошхонага кир д и(Ойбек). Навбатчи Икромжонга ц ар ад и (Саид Аҳмад). Туробжон қизарди(к. Қаҳҳор).
Кесим функциясида келадиган ҳар бир феъл формасининг ўзи- га хос хусусияти. бор. Бу ҳол уларни алоҳида-алоҳида баён этиш- ни талаб қилади.
Ижро майлидаги феъл к е с и м. Ижро майлидаги. феъллар кўпинча мустақил содда гапнинг кесими вазифасида келиб, эгадан англашилган предмет ҳаракатининг уч замондак бирида реал бажарилиши ёки бажарилмаслигини билдиради. Эга. I ёки II шахспи кўрсатганда, ижро майлидаги феъл кесимлар ҳам шу шахслардан бирини кўрсатувчи махсус аффиксларга эга бў- лади. Бу аффикслар кесимнинг грамматик шакли ҳисобланади ва у пи эга билан боғлаш учун хизмат қилади: Мана шунаца гаплар>бўлиб турганда, мен Ҳафизага қ ар ад им (А. Қ аҳҳ о р). Мен сизни боғда к у т а м а н (А. Қаҳҳор). Сизлар шу туҳматга келганга ўхшайсизлар? (А. Мухтор).Сиз т ушу н мает и б сиз, ая! (А. Қ а ҳ ҳ о р).
Эга III шахсда бўлганда, ижро майлидаги феъл кесимлар^ шахсни кўрсату-вчи махсус аффикс қабул қилмайди. Бироқ бу ноль кўрсаткич ижро майлидаги феъл кесимларнинг III шахси деб қаралади: Эъзозхон Қумрига ёщли кўзлари билан т и к и л д и (Ҳ. Ғ у л о м). Йўқ, сизда илгариги Дадавой аканинг сояси ҳам цолмабди! (У й ғу н).
Ижро майлида тусланган сифатдош III шахс бирликда ноль кўрсаткичли бўлади. Бу ҳол унинг гапдаги ўрнини бирмунча қатъ- ий қилиб қўяди. Бунда сифатдош одатда эгадан кейин келади: Нурмат кўрган. Салим э шит г ан каби. Бопща ҳолларда эга билан кесим инверсияси рўй бериши мумкин.
Б у й р у қ-и стак майлидаги феъл кесим. Бундай кесим иш-ҳаракатни бажариш тўғрисида буюриш, истак, илтимос^ маслаҳат, ундаш маъноларини англатади.
Эга I шахсни билдирганда, кесим бирликда -(а)й, кўпликда -(а)йлик аффикслари билан шаклланади. Бу аффикслар кесимнинг грамматик формаси ҳисобланади ва уни эга билан боғлаш учун хизмат қилади: Майли, майли, холажон, мен ўзимизнинг эшикдан чица қолай (А. Қаҳҳор).Биз кетайлик.
Эга II шахс бирликда бўлганда, кесим махсус шахс кўрсат- кичи олмайди. Бироқ бу ноль кўрсаткич II шахс деб қаралавера- ди. Ҳақиқий буйру|Қ маъноси шу II шахсда намоён бўлади: Ҳой„ Омон, ма ў қ и! Пастроғидан ў қ и (А. Қ а ҳ ҳ о р). Баъзан II шахс бирликда буйруқ феълида -гин аффикси қўлланади. Бу аффикс буйруқни юмшатиб, илтимос, ялиниш маъноларини келтириб чи- қаради. Эртага сен бизникига келгин каби. Бунда ҳурмат учун -(и)нг аффикси ишлатилади: Олиб чщинг-чи, хола! (А. Қ а ҳ-
Ҳ о р).
Эга III шахсни кўрсатганда, буйруқ-истак майлидаги феъл кесим -син аффикси билан шаклланган бўлади. Бунда II шахс ор- қали III, шахсга буюриш маъноси англашилади: У эртага бизникига келсин каби.
Шарт майлидаги феъл кесим. Феълнинг шарт майли кўпинча эргаш гапларнинг кесими вазифасида келади. Бундай вақтда у бирор иш-ҳаракатнинг амалга ошиши учун ундан олдин балсарилиши лозим бўлган иш-ҳаракатСни билдиради: Агар кампирдан тарқалган болалари, набиралари — ҳаммаси бир уй- га ту плане а, ўзимиз ҳам сал кам бир маҳалла оила бўлар эканмиз (Ғ. Ғулом). Балки у одам бутун бола-чацаси билан экинига кўз тикиб ётгандир, экини бит мае а, оч қолар, яланғоч ц,олар... (Ойбек).
Шарт майли формасидаги феъл муст а қи л содда гапнинг кесими вазифасида ҳам келиши мумкин. Бундай вақтда у истак, хо- ҳиш, илтимос каби маъноларни англатади. Муст а қи л содда гап кесими вазифасида келган шарт феъли билан эргаш гап кесими вазифасида келган шарт феъли урғу орқали ҳам фарқланиб ту- ради: -са аффикси эргаш гапдаги феъл кесимда урғули, муст-ацил содда гапдаги феъл кесимда эса урғусиз бўлади: Бирга к е л с а к... Қўл ушлашиб юр са к... Денгиз бўйларини, Кавказ тоғларини ке з с а к (А. Қаҳҳор). Йўлчини даҳшатли бир куч эгаллади, инсофга, адолатга, %ақ,иқатга ёт бўлган бу ҳаётни, за- монни, ҳамма нарсани оёц. остида эзса, йиқитиб ё қса (Ойбек).
Эга I ёки II шахени билдирганда, феълнинг шарт майли формасидаги кесим ҳам шу шахслардан бирини кўрсатувчи махсус аффикслар олади. Эга III шахени билдирганда эса ижро майлида- ги феъл кесим сингари ноль кўрсаткичли бўлади: Агар ўртала- рингизда бирортангиз заррача қўрқоқлик цилсангиз, жанг майдонидан қ о ч с а н г и з, унда сизга лаънат ўқиймиз(Яши н). Ери б ў л с а, улови йўқ. Улови б ўл с а, ери йўқ (Ойбек).
Сифатдош формасидаги феъл кесим. Сифат- дош тусловчи қўшимчалар олиб ўзгарганда, одатдаги шахсли феъл каби қўлланиб, мустақил содда гапнинг кесими вазифасида келади. Буни ижро майлидаги феъл кесимларда кўрдик. Бошқа вақтда сифатдош -да, -дан (баъзан -га) келишик аффиксларини олиб ёки учун, сабабли, туфайли каби кўмакчилар билан бирга келйб, эргаш гапнинг кесими вазифасини бажаради: Водиларни яёв кезганда, Бир ажиб ҳис бор эди манда (Ҳ. Олимжон). У эрта келгани учун, мен ҳам эрта кетдим. Сиз яхши ишла- ганингизд а, бизга ҳам мукофот тегарди («Муштум»).
Равишдош формасидаги феъл кесим. Равиш- дошнинг -(и)б, ва -(а)й аффикслари билан ясалган шакли тусловчи қўшимчалар олиб, шахсли феъл сингари қўлланишини ва мустақил содда гапнинг кесими бўлиб келишини ижро майлидаги феъл кесимларда кўрдик. Тусловчи қўшимчалар олмаган вақт- да равишдошларнинг барча турлари эргаш гапнинг кесими вазифасини бажаради: Йўлчи цайтиб келгунча, Гулнорни олиб кет- дилар(Ойбек). Баҳор бўлиб, сойларда сувлар шилдираб қолди (У йғуи).
Феълли бирикма билан ифодаланган кесим. Ҳоким компоненти феълдан бўлган фразеологик ва синтактик бирикмалар кесим вазифасида қўллана олади: Қизлар звеноси Дилшоднинг уйида ўйин-кулги билан кў нги л очишди (Ойбек). ...йигитлар куёвни ўртагаоладилар (Ойди н).
От кесим. Бу кесим феълдан бошқа сўз туркумлари билан ифодаланади. Феълнинг ҳаракат номи формаси билан ифодалан- ган кесим ҳам от кесим деб қаралади.
Эга I ёки II шахсни билдирганда, от кесим ҳам одатда шу шахслардан бирини кўрсатувчи аффикс олган бўлади. Бу аффикс кесимнинг грамматик формаси ҳисобланади: Албатта сиз бизга меҳмонсиз (А. Қодирий). Мен сенинг ўғлингман, эмас- м ан м е ҳ мо н (Ҳ. Олимжон). Бу ҳолда эганинг ифодалан- маслиги, «яшириниши» мумкин. Баъзан от кесимда шахс кўрсат- кичи бўлмайди. Бундай гапларда эганинг қўлланиши шарт, у «яшириниши» мумкин эмас: Мен ҳам кичик пахт а кор
(Ш о н а з а р).
Эга III шахсни билдирганда, от кесимда шу шахсни кўрсатув- чи махсус аффикс бўлмайди: У ҳали ё ш бола каби. От кесим шахс кўрсаткичига эга бўлмаганда, уни белгилашда пауза, тартиб муҳим роль ўйнайди.
От кесим эгага айрим ёрдамчи феъллар воситасида боғланиши мумкин. Бу ёрдамчи феъллар кесимни шакллантиради. Улар шахс-сон кўрсаткичига эга бўлади: Зулфиев колхозга рай с эди. Уғли агроном б ў лд и каби.
От кесим кўпинча бош келишик формасидаги сўздан иборат бўлади. Бироқ у баъзан ўрин-пайт, чиқиш ва жўналиш келишик- лари формасида ҳам бўла олади: Ҳамма айб ц и з и н г из д а... (Уйғун). Ишонинг, сўзларим юракдан (Ойбек).Оёқ югуриги — ошг а, тил югу риги — б о шг а (Мақол). Келишик формасидаги бундай отлар аслида иккинчи даражали бўлак бў- либ, ифодаланмай қолган кесимнинг вазифасини ўз устига олган. Қиёсланг: Дарвозамиз темирдан ишланган.— Дарвозамиз т е- мир д ан. Лекин бундай конструкцияларни бугунги тилда кеси- ми «яширинган» тўлиқсиз гап дея олмаймиз, улар тўлиқ гапдир.
Ҳозирги ўзбек тилида тушум ва қаратқич келишикларидаги сўз кесим вазифасида кела олмайди. Бироқ эски ўзбек тилида баъзан қаратқич келишигидаги сўзнинг кесим вазифасида қўлланганини кўриш мумкин: Бал ҳациқат аро анингд у р Меҳр(Навоий). ...ғолибо агар сўз анинг эмас (Бобир).Гўшти с из ни н г ва устухони менинг бўлғой (Ф у р қ а т). Бугунги ўзбек тилида қаратқич формаси ўрнида -ники аффикси қўлланади: Озод
Ватан, қучоғингда бахт-саодат б из ники, Ёшлигимиз гул боғида тинчлик, роҳат б из ники (П. М ў м и н).
От кесимда инкор маъносининг ифодаланиши феъл кесимдан фарқ қилади. Феъл кесимда инкор маъноси -ма бўлишсизлик аффикси билан ифодаланса, от кесимда (содда от кесимда) эмас, йўқ каби сўзлар орқали ифодаланади.
От кесим, материалига кўра, қуйидагича бўлади:
От билан ифодаланган кесим. Бу кесим эгадан англашилган предметнинг ким ёки нималигини, унинг н!ахси, кас- би, машғулоти, мавжудлик ўрни, йўналган объекти, манбаи каби мазмунларни билдиради: Она, ўша севганим — О мо н (Ҳ. О л и м- ж он). Тийин ҳам пул, юз минг сўм ҳам пул (Ойбек). Бола- нинг кучи ■— о ёғ ид а, йигитнинг кучи кўкрагида (И. Р а- ҳим).Тикан заҳри учи да, душман заҳри ичида (Мақол). Ишонинг, сўзларим ю р а к д ан(Ойбек).Китоб — оммага! Пахта — Ватанга! (Газетадан).
Сифат билан ифодаланган кесим. Сифат, лек- сик-семантик хусусиятига кўра, предмет белгисини билдиради. Бу унинг гапда кесим бўлиб келишига кенг имкон беради. Сифат кесим вазифасида кўп ҳўлланади. Сифат кесим эгадан англашил- ган предметнинг предикатив белгисини ифодалайди: Сени душман қўлига ташлаб кетгандан кўра, ўлим я х ш и р о қ(Уйғун). Эл б е т и нч, одамларнинг юзлари ғ а м г ин, суҳбатлари с е р- ташвиш эди (П. Турсун).
Сифат отлашганда ҳам кесим вазифасида кела олади. Бундай вацтда у ўрин-пайт, чиқиш ва жўналиш келишикларини, кўплик ва эгалик аффиксларини олиши мумкин: Ош — катт ад ан,
Do'stlaringiz bilan baham: |