Uyatchanlik va tortinchoqlikni bartaraf qilishda psixokorreksion ishlar


Курс ишининг мақсад ва вазифалари



Download 178 Kb.
bet2/3
Sana04.06.2022
Hajmi178 Kb.
#634464
1   2   3
Bog'liq
Abdukaxxorova SHaxsanam

Курс ишининг мақсад ва вазифалари
Тадқиқотимизнинг асосий мақсади хозирги кунда уятчанлик ва тортинчоқликни ёшларимиз ўртасида қай даражада тарқалганлигини, уларни ҳаётига таъсирини, мустақил юрт ёшларининг бу компонентларга бўлган муносабатини, шу билан бирга юртимиз ишчи ва хизматчиларини фикрларини ўрганиш, бу компонентлардан қийналаётган инсонларга маслахатлар бериш, уларни уятчанлик ва тортинчоқлик даражасини аниқлашдан иборат бўлди.
Мазкур мақсадни кўзлаган ҳолда ишимизда қуйидаги асосий вазифаларни бажаришга ҳаракат қилдик:

  • Чет эл психологларини уятчанлик ва тортинчоқлик компонентлари хақидаги фикрлари билан танишиб чиқиш ва уларни ўрганиш:

  • Уятчанлик ва тортинчоқликни чет эл ёшлари ва ишчи хизматчилари ҳаётига таъсирини ўрганиш:

  • Чет эл психологларини сўроқномаларидан фойдаланган ҳолда ўзбек ёшларида уятчанлик ва тортинчоқлик компонентларини ўрганиш:

Курс ишининг обьекти ва предмети
Мазкур мавзуни ёритишда биз тадқиқот обьекти қилиб Қува шаҳар 3-мактаб лицейини юқори синф ўқувчиларини Ф.Д.Д. психология ва амалий социология факультети 5 курс талабаларини танлаб олдик.
Тадқиқот предмети этиб шу мавзуга оид сўроқномаларни ўтказишни мақул топдик.
Курс ишининг структураси
Мазкур курс иши кириш, 2 та боб, амалий қисм, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
1.1-Боб. Uyatchanlik va tortinchoqlikni bartaraf qilishda psixokorreksion ishlar
1.1. Шахсни индивидуал ҳусусиятлари ва уларнинг намоён бўлиши.

Уятчанлик ва тортинчоқлик шахснинг муҳим бўлмасада, лекин шунга яқинроқ таркибий қисмларидан саналади. Чунки бу хислатлар ҳар бир шахсда, гоҳ у кичик ёшдаги бола бўлсин, гоҳ катта ёшдаги киши бўлсин барибир бу компонентлар уларда шаклланган бўлади. Бу компонентлар кишининг ҳар бир хислатларида, яъни юриш-туришида, гапиришида ва бир сўз билан айтганда кишининг теварак-атроф билан бўлган муносабатида яққол кўзга ташланади.


Уятчанлик ва тортинчоқлик компонентларидан кўплаб кишилар азоб чекадилар, чунки бу компонентлар ёш ўсмир ва қизларни бахтсиз ўзига ишончсиз қилади, ўзларига дўст ва севикли бўлган кишиларни топишда халақит беради ва хатто-ки жиноят қилишларигача олиб боради. Бу компонентлар инсон танасини эзиб, келаётган энг оғир касалликлардан қолишмайди. Бу компонентлар тўғрисида машхур америмкалик психолог Флип Зимбард ўзининг “Застенчивость” номли китобида кўплаб мисоллар орқали ёритиб берган.
Ф.Зимбардо бу компонентлар устида кўплаб тажрибалар, экспериментлар ўтказилган ва шу билан бирга Стенфорд клиникасида уятчанлик ва тортинчоқлик психотерапиясини очган ва бу клиника улкан зафарларга ёр бўлган. У ўзининг бу китобининг ҳам умуминсоний ташвишлардан мисоллар келтириб ёзган. Чунки давлат ва унда яшаётган инсонлар ҳар хил бўлса-да, лекин уларни ташвишлари бир хил бўлишига шубхаланмаса ҳам бўлади.
Уятчанлик ва тортинчоқлик компонентлари хам америкалик ёшлар ўртасида эмас, балки бизнинг ёш ўсмир ва қизларимиз ўртасида хам кўплаб учрайди. Юқорида айтиб ўтганимиздек бу компонентлар ёшлар хаётини мазмунсиз, ишончсиз қилиб қўяди. Лекин аслида хаётдан гўзалроқ, мазмунлироқ, нарса йўқ. Уятчан ва тортинчоқ одамлар учунгина шундай холос.
Ф.Зимбардо ва унинг хамкаксблари бу компонентларини еттига ҳар хил шахслараро проблемаларга яъни ташвишларга бўладилар:
1. Инсонлар билан танишишни қийинлиги, янги дўстлар орттиришнинг қийинлиги ва янги муносабатлар билан қониқишнинг қийинлигидир.
2. Тескари эмоционал ҳолатлар, яъни хаяжонланиш, депрессия ва ёлғизлик.
3. Ўта тортинчоқлик, яъни шаддодликдаги камчилик ва ўз фикрини баён қилишдаги қийинчиликлар.
4. Ўта тортинчоқлик. Бошқалар ишига тортинчоқлик билан баҳо бериш.
5. Уятчан ва тортинчоқ одамни бошқаларни менсимайдиган, ўзини юқори тутадиган, кўпчиликни ёқтирмайдиган одамларга ўхшатиш.
6. Коллектив ва бегоналар ўртасида ўз фикрини ва муомиласини қийинчилик билан баён қилиш хусусияти.
7. Диққатини хаддан ташқари бир жойга тўплаш.
Уятчанлик ва тортинчоқлик компоненилари гўдаклик давриданоқ бошланади ва у кўп холларда қарилик давригача давом этади. Бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Масалан бир она ўз фарзанди хақида ўйлайди ва шу нарсаларни айтади. Унинг ўғли шундай бўлади-ки, унга бирон бир кишининг тўзи тушадиган бўлса бақирар ёки кўзларини шипга қадаб олар эди. Уйда бўлса, эшик таққилаши билан у беркиниб оларди. Шунда она ўғлини маскадаги одам қилишни ўйлади, яъни радиопеъсадаги ёлғиз ковбой сингари. Она ўғлини кўндиради ва биргаликда маска қирқиб оладилар. Маскани тақиб кўрган болага бу жуда ёқади ва ҳар доим онасидан “Маскадаги бу бола ким” деган саволни қайтариш сўрайди. Ўзи эса бу саволга “ёлғиз Ковбой”, “Жаноб хеч ким”, ёки бўлмаса “Сизнинг ишингиз эмас” деб жавоб берар экан. Гоҳида э\са у ўзини танитиш учун маскани ечар экан. Уятчан ҳам бу ўйинни қабул қилади ва ўйинни ҳаракатга олиб келади. У синфдаги болаларни янги ўқувчи маска тақишини, уни юлиб ташламасдан, балки у билан шундоқ ўйнашни уқтиради. Вақти-вақти билан у бошқа балалар билан яқинлаша борди. Группада у янга бир йил қолди, шу билан бирга мактаб қоидаларига кўникди, унда ишоч ўса бошлади. Лекин у ҳар доим эрталаб маскани тақиб олар, уни фақат дарсдан кейин акаси олгани борганда ечар эди.
Йилнинг охирида эса ажойиб кун келди, чунки болалар цирк томошалари бошлаши керак эди. Бир йил ичида бола бундай ишларда тажриба тўплаган эди. Шунинг учун ҳам ўқитувчи уни бошловчи сифатида, яъни цирк бошқарувчисилигини таклиф қилди. Бола қувончдан сакраб юборади. Шунда ўқитувчи унга маскани ташлаш кераклигини, маска ўрнига костюм ҳамда узун қалпоқ кийишини айтди. Чунки бу ролда фақат шу кийимда иштирок этиш мумкинлигини уқтириб ўтади. Бола группани бир аъзоси эмас, балки цирк бошқарувчиси бўлади, буни яъни бу томошани эса хамма эшитади ва кўради. Маска керак бўлмай қолгандан кейин бола соғлом ва бахтли болага айланади. Уятчанлик даражада яхши уқимаса хам болалар билан қалин дўстлашиб олади, кейинчалик эса уни синф активлигига хам сайлашди. Бу соддагина нарса болани бошқалар билан контакт қилишига ёрдам берди ва нихоят болани маскасиз ҳам эркин юришига, ўзини-ўзи англашига олиб келади. Бошқа болалар билан ҳам бундай холатлар бўлиб туради. Улар ўзларини қийновчи ташвишларини йўқ қилиш йўлларини ўйламасдан ўсиб борадилар.
Уятчан ва тортинчоқлар одамлардан қандайдир бир сабабдан қўрқадилар, масалан нотаниш кишилардан уларни нотанишлари учун, бошлиқлардан ва ўзига қарама-қарши бўлган шахслардан. Биз буни юқоридаги мисолдан ҳам кўриб чиқдик. Лекин бу каби камчиликлар ҳар биримизни хаётимизга жимгина кириб келиши мумкин.
Уятчан ва тортинчоқ инсонлар билан уларнинг эхтиёткорлиги, ишончсизлиги каби хислатлари борлиги учун алоқа қилиш жуда ҳам қийин. Шунинг учун ҳам чет эл психологлари ҳар хил тестлар ўтказаяптилар. Масалан Стенфорд сўроғида шундай саволлар бор:

  • Хозирги вақтда сиз ўзингизни уятчан ва тортинчоқ инсон хисоблайсизми? (ха, йўқ)

(айтмоқчи, сиз-чи?)
Агар сиз “йўқ” деб жавоб берган бўлсангиз, хаётингизда сиз ўзингизни уятчан ва тортинчоқ деб ҳисоблаган вақтингиз ҳам бўлганми? (ха, йўқ)
Мана шундай сўровлар орқали уятчанлик ва тортинчоқлик жуда ҳам кенг тарқалгани маълум бўлди. Масалан 80 фоиз одамлар ўзларининг хаётини маълум бир вақтида уятчан ва тортинчоқ бўлишганини белгилашган, яъни хаётнинг хозирги кунида, уятган замон кунида ёки бўлмаса умрининг бутун бир даврида. Булардан 4 фоизи эса ўзларининг чуқур уятчан ва тортинчоқ қилиб белгилаганлар. Улар ҳар доим тортинчоқ ва уятчандирлар, ҳар қандай холатларда ва ҳар қандай одамлар билан бўлган муносабатларда ҳам яққол кўринади. Уятчанлик ва тортинчоқлик кўп ҳолларда мактаб ўқувчилари орасида катталарга нисбатан кўпроқ учрайди. Шу билан бирга биз бу компонентлар эркакларга нисбатан аёлларда кўпроқ учрайди деб ўйлаймиз. Лекин олинган натижаларга қараганда уятчанлик ва тортинчоқликнинг тарқалишида қарама-қарши жинсларнинг алоқаси йўқлиги келиб чиқди.
Хеч нимага қарамасдан бу компонентлар билан курашиш ва ундан қутилиш мумкин. Катта ёшдаги одамларда ҳам бу компонентлар юқори даражада бўлиши мумкин. Бир мисол: 50 ёшга кирган бир аёл ўзининг нақадар ёлғизлигини, унда бирон-бир дўст йўқлигини, байрамларни ёлғиз кутишини ёзади. Яна у жуда ҳам кўп ўзини-ўзи йўқ қилиш тўғрисида ўйлайди.
Юқоридаги келтирилган мисолларимиздан бу компонентлар қийинчиликлар келтиришини кўриб чиқдик, лекин шуни айтиб ўтиш керакки 10 фоиздан 20 фоизгача бўлган уятчан ва тортинчоқ одамларга шундай бўлиш ёқади. Улар ўзларни шундай бир яхши томонларини тонадиларки, шунинг учун ҳам тортинчоқ бўлишни ёқтирадилар. Масалан “ўзини тута билишлик”, “соддалик”, “бошқалар билан гаплашиш” каби ижобий баҳолар уятчан ва тортинчоқ одамларга берилади. Масалан америкалик киноактёр Найвен, шахзода Чарлъз, америка кино юлдузи Хакберн Кэтринлар номини “Мен уятчан ва тортинчоқ бўлсам чиройли кўринаман”лар типига киритиш мумкин.
Уятчан ва тортинчоқ одамлар, актив одамларга нисбатан бошқалар билан иши бўлмайди. Бу ҳақида ёзувчи Исаак Бошивец Сингер шундай дейди: “Менинг фикримча уятчанлик ва тортинчоқлик билан курашиб бўлмайди. Уятчан одам агрессив одамга нисбатан қарама-қаршидир. Уятчан одамлар камдан-кам ҳолларда улуғ гуноҳкор бўладилар. Улар одамни дунёга бўйсинишига ёрдам берадилар”.
Бундай инсонлар шахслараро конфиликтдан осон чиқиб кетадилар шу билан бирга бундайларни эшитишни билганликлари учун баҳолайдилар. Уятчанликдаги энг керак тушунча бу субъектив қарашдир. Уятчан ва тортинчоқ одамлар ўз ракциялари ҳақида гапиришаётганда, ўзларидаги уч асосий моментни эслатиб ўтишади, ўзининг ҳарактерини ташқаридан кузатиш, худди бошқаларга “Мен уятчан ва тортинчоқман” деб сигнал бераётганга ўхшайди, хаяжонланишдаги физологик ўзгаришлар, масалан юзининг қизариши ва ниҳоят диққатини бир жойга тшплашдаги ва уятишдаги кучли хаяжонланиши.
Бундай одамлар кўп ҳолларда камгап бўладилар. Гапирганда ҳам фақат секин гапирадилар. Америка актрисаси Филис Диллер ҳам мана шундай жимгина одамлардан саналган ва ўзи ҳақида у шуларни айтади, яъни унинг болалик чоғида унинг ўқитувчилари ота-онасига ҳеч қачон бундай уятчан ва тортинчоқ болани учратмаганликларини айтишган. Мактабда у рақс тушишга боргани қўрқиб, ечиниш хонасида, пальтолар орасида қолиб кетганини ҳам эслаб қўяди. Спорт ўйинлари вақтида эса у тўполон қилишдан қўрққан.
Гапирмаслик ёки камгаплик фақат уятчан ва тортинчоқ одамларга тегишли хусусият бўлмай, балки биз бу хусусиятни ҳар бир инсонда, маълум бир вақтда бўлсада учратамиз. Лекин уятчан ва тортинчоқ одамлар ўз фикри ва ўйларини ҳар доим ҳам очиқ-ойдин тушунтириб бераолмайдиган. Шунинг учун ҳам америкалик хонанда Лоретта Линн ўз қўшиқларида бу ҳақида кўп куйлайди. Масалан унинг бур қўшиғида шундай сўзлар бор: “Ҳаёт – бу ярмарка, фикр ва сезгини эркин алмаштириб бўлмаса, у ҳолда хеч қандай савдо-сотиқ мумкин эмас”.
Бу сўзларнинг тўғрилигини биз юқоридаги мисоллардан кўришимиз мумкин. Уятчан ва тортинчоқ одамларнинг бошқа инсонлар билан бўладиган мулоқотдан қочишини биз бир сўз билан, одамовилик деб аташимиз мумкин. Одамовилик уятчан ва тортинчоқ одамларга хос хислатлардандир. Уятчан ва тортинчоқ одамларнинг хулқини асосий принципини ўзини тик ва жим тутишдир. Шунинг учун ҳам 85 фоиз мана шундай одамлар фақат ўз шахсларидан ташвишга тушганликларини яширмаганлар.
Бу ҳаракат тўғрисида кўп психологлар текширишлар олиб бордилар. Масалан Пол Пилкониснинг текширишларидан уятчан ва тортинчоқ одамларнинг икки асосий типи ўрганилди. Бу ўша биз юқорида кўриб уятган ташқи уятчан ва тортинчоқ одамлар, яъни ташқи уятчан ва тортинчоқодамлар ўзларини ёмон хис этаётганидан ташвишланадилар. Бундай ҳолларни биз студентларимиз орасида ҳам кўплаб учратишимиз мумкин. Масалан шундай студентлар бўладики, улар хатто семинарлар у ёқда турсин, ўқитувчи билан бўладиган хамкорликдан ҳам қочадилар. Аудиторияларда эса охирги қатордаги парталарга жойлашадилар. Уларнинг борлиги ҳам сезилмайди. Лекин ўқиш тугаганда эса улардан тайёр медиклар, юристлар, инженерлар чиқадилар. Улар ўқиш жараёнида шундай талабага эришадилар-ки, уларни ҳеч ким сезмайди. Шундай қилиб улар, “системани алдаб” ўтишади.
Уятчан ва тортинчоқ одамларда учрайдиган камгаплик ҳамда ўзини тута билмаслик касби-корида юқори мансабга эриша олмаслиги учун хизмат қилади.
Ташқи тортинчоқ одамлар эгаллаши керак бўлган юқори холатдан кўра, кўп пайтларда паст ҳолатни эгаллайдилар. Шу билан биргаликда бундай одамлар лидерликка эриша олмайдилар, чунки ҳар бир социал ўрамда яхши ва чиройли гапира олмайдиганларнигина лидерликка сайлайдилар. Бунга жуда кўплаб мисоллар келтиришимиз мумкин. Масалан бир қиз ёки йигит ўз синфдошларидан чиқиб бошқа бирон бир синфга ёки коллежга ўқишга кирди. Лекин у уятчан ва тортинчоқбўлганлиги сабабли болаларга қўшила олмаслигини, дарсда эса ўзи билган саволларга ҳам жавоб бера олмасдан жим ўтиришини кузатишимиз мумкин. Бунга албатта унинг ҳарактери хислатлари халақит беради.
Мана шу уятчанлик ва тортинчоқлик компонентларига кўплаб аниқликлар киритилган, бир қанча ифодаловчи сўзлар айтилган. Масалан Джеймс Добсон, бизнинг юртимизда инсон гўзаллиги - бу олтин танга, ақли-кумуш худди шу билан бирга уятчан ва тортинчоқлиги эса зарар билан баробар борди дейди.
Уятчанлик ва тортинчоқлик компонентлари устида чет эл психологлари кўплаб текширишлар, тажрибалар олиб боришмоқда. Юқорида айтиб ўтганимиздек Стенфорд сўроқномасида уятчанлик ва тортинчоқлик инсон хаётини қанчалик даражада аниқлаб берувчи саволлар жуда ҳам кўп. Бундай сўроқномалар тортинчоқ одамлар ҳаётини ўрганишга, унга ёрдам беришга ҳизмат қилади. Бутун дунё бўйича мана шу Стенфорд сўроқномасини беш мингдан ортиқ кишилар тшлдириб чиққанлар. Бу сўроқнома оддийгина саволлардан бошланади, масалан 1) Сиз ўзингизни тортинчоқ ва уятчан одам деб хисоблайсизми?
Ха; йўқ
2) Агар ха десангиз, унда ҳар доим ҳам шундай бўлгансиз?
Ха; йўқ
3) Агар сиз биринчи саволга салбий жавоб берган бўлсангиз, унда хаётингизда шундай пайт бўлганини, сиз ўзингизни уятчан деб хисоблагансиз.
Ха; йўқ
Агар йўқ десангиз, кейингиларига жавоб бермасангиз ҳам бўлади. Рахмат.
Агар учта саволга биронтасига ха деб жавоб берган бўлсангиз, унда жавоб беришингизга тўғри келади.
Мана шундай сўзлар билан сўроқнома давом эттирилади. Бу бўлимда қирқ тўртта мана шундай саволлар бор.
Бундай сўроқномалардан ташқари кўплаб клиникалар бор-ки, улар уятчан ва тортинчоқ одамларга ёрдам беради. Машҳур клиникалардан бири Юниверсити Паркдаги “Дўстлик” клиникасидир, бу Пеньсилвания штатида жойлашган бўлиб, уни доктор Джеральд Филипс боўқаради. Бу ерда одамларга ёрдам бериш учун ҳар хил методлар қўлланилади.
УЯТЧАНЛИКНИ АНИҚЛАМОҚ

Уятчан одамлар одатга кўра жамиятда уятчанликка ортиқча баҳо берадилар, яна уятчан одамлар бутун дунё уятчан ва тортинчоқ одамлар билан мавжуд деган хулосага борадилар. Бундан ташқари ўзларини уятчан ва тортинчоқ деб юрган одамларнинг ярими хозирги пайтда дўстлари танишлари уларни бундай, яъни уятчан эмасликларини айтишганини айтадилар. Ташқаридан қараб одамларнинг уятчан ва тортинчоқёки аксинча бундай эмасликларини аниқлаш қийин эмас. Бунга бир мисол 48 талаба орасида тадқиқот ишлари ўтказилди. Ётоқхоналрда турадиган талабаларнинг ҳар бирига, бир-бирларига баҳо беришларини таклиф қилинди, яъни қайсиниси уятчан ва тортинчоқ ёки аксинчалигини аниқлаш учун. Ўзларини уятчан деб юрганлар, ўртоқларини 45% баҳосини олдилар. Учдан бир қисми уларни умуман уятчан ва тортинчоқ эмас деб ҳисоблайдилар. 20% эса умуман улар билан таниш эмасликларини айтадилар.


Талабалар орасидаги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, юқорида таъриф этилган талабалар ўртоқларини баъзи бир белгилар асосида уятчан деб ҳисоблайдилар:

  1. Бу одам секин гапиради.

  2. Биринчи бўлиб гап бошлайди.

  3. Суҳбатни қўллаб қувватлайди.

  4. Ўз фикр ва мулоҳазаларини айтишга ёки “йўқ” дейишга чўчийди.

  5. Қарама-қарши жинс олдида муоффақиятга эриша олмайди.

  6. Бегоналар нигоҳидан қочади ёки уялади.

  7. Кичик даврадаги ўзига ўхшаган одамови кишилар билан муносабатини сақлайди.

Уятчан эмас деб ҳисоблаган талабалар эса қайтанига кўп гапиради, хушчақчақ бўлади, кўзга тик қарашга қўрқишмайди, одамлар диққатини ўзига тортади, ҳар доим қандайдир ғояларни илгари суради ва бир сўз билан айтганда, “туғма лидер” ҳисобланади. (бу тадқиқот америка студентлари орасида ўтказилган). Уятчанлик ва тортинчоқлик тушунчаси қанчалик ноаниқ эканлиги юқорида кўриниб турибди. Чунки биз мантиқан ҳар хил одамларга ҳар хил муносабатда бўламиз. Бу уятчанлик ва тортинчоқлик маъносини анча тушиниб олдик, энди эса уни келтириб чиқарувчи сабабларни кўриб чиқамиз. Бундай одамлар рўйхатини кўриб чиқайлик. Бундай одамлар рўйҳатида нотаниш ва раҳбарлар биринчи ўринда туради. Бу рўйхатдан хаттоки қариндошлар ҳам ўрин олган. Қизиқарлиси шунда-ки, биздан умуман фарқ қиладиган одамлар, улар хох ткатта бўлсин, хох кичик, улар тортинчоқлик ва уятчанликни уюштирадилар. Хайрон бўладиган нарса, улар бу ролда ота-она ёки дўстлар бўлиб чиқиши мумкин. Одамни уялтириш, юрагини тез-тез уришига сабаблар рўйхати етарлича каттадир. Энг қийин вазият салобтли одамлар группаси олдида маъруза қилишдир, негаки улар сизга баҳо беришлари кераклигини биласиз. Яна бир нарсани айтиб ўтиш жоиз-ки, кўпчилик учун уятчанлик ва тортинчоқлик маълум бир шахслар томони ёки маълум бир вазият орқали келиб чиқади.
Рассом Роберт Мавервел таъкидлайди: “Бизнесмен ва кичик ёшдаги болалар орасида ноқулай ахволда қоламан, вахоланки, студент ва рассомлар олдида ўзимни яяхши хис қиламан”.
Кўп психолог, психиатр, жамиятшунослар “уятчанлик ва тортинчоқлик” тушунчасини аниқлашга уринишганлар. Маълум бир шахснинг фазилатларини ўрганувчи тадқиқотчилархудди ақл ёки бўй даражасига ўхшаб авлоддан-авлодга ўтадиган индивидуал хусусиятга эга эканлигига ишонадилар.
Бихевиористлар эса тортинчоқ одамларни самарали мулоқот учун керак бўладиган ижтимоий малакаларни эгаллай олмаганлар деб биладилар.
Психоаналитиклар эса тортинчоқлик ва уятчанлик чуқур онг ости тзиддиятининг ташқи намоён бўлувчи белгиси деб тасдиқлайдилар.
Социологлар ва баъзи болалар психологияси мутахассислари тортинчоқлик ва уятчанликни ижтимоий муҳит маҳсули деб, уятчанлик ва тортинчоқликни атамасини режалаштириш атамалари таркибига киритадилар.
Социал психологик вакилларни фикрича уятчанлик ва тортинчоқлик ижтимоий ва шахсий фикрдан бошланади. “Мен уятчан ва тортинчоқман, чунки ўзимни тортинчоқ деб хисоблайман, ёки бошқалар мени шундай деб хисоблашади”.
Биз ўзимиз хақимизда қандай фикрда бўлсак, хаётимиз шу фикр билан яшаймиз. Қоидага кўра ўз ўрнини сезган одамлар қониқарлилик оғушида бўладилар. Улар ён атрофидаги одамларга камроқ мухтож бўладилар, чунки улар ўзларини ўзлари олиишни биладилар. Ундай одамлар ўзининг ташаббускор ва эпчиллиги билан жамият механизмини айлантириб турадилар. Ўзига-ўзи юқорида баҳо берадиган одамлар уларни танқид қилганда одамларнинг улардан юз ўгиришларидан қўрқмайдилар. Қайтанга улар “амалий таклиф” учун ташаккур қилишади, йўқ жавобини улар пасткашлик деб ўйлайдилар. Сабабларини улар бошқача тушунадилар: илтимос жиддий эмас ёки қайтанга жуда жиддий ва танлаган жой ноқулай: рад этган одамни ўзи қандайдир муаммодан ташвиш чекади, шунинг учун ҳам уни тушунишларига муҳтож. Ҳар қандай ҳолатда ҳам рад этиш сабаби уларда эмас, балки улардан ташқарида.
Бундай одамлар, оптимист, яъни келажакка ишонч билан қарашади, улар ютқазишдан кўра кўпроқ ўз мақсадларига эришадилар. Ўз-ўзини паст баҳолаган инсонлар, доимо ўзини йўқотгандай кўринади. Қоидага кўра у суст, ўзини-ўзи ишонтиришга мойил эмас. Бундай инсонлар танқидга жуда таъсирчан, мақтовларни ҳам қабул қилиша олишмайди, яъни “Қўйсангиз-чи, мен хеч қачон ундай эмасман”, “Менга яхши бўлиши учун сиз аттайлаб шундай деяпсиз” ва хаказо. Шунинг учун ҳам тадқиқотчилар ўзи хақида яхши фикрга эга бўлган инсонлардан кўра, қарама-қарши фикрда бўлган инсонларнинг асаби тезроқ бузилади.
Масалан ўтказилган, яъни кузатилган бир тажриба: талабалардан бири имтихонга ўн дақиқа қолганда асабийлашиб, ўзини тайёр эмаслигини, ўзини ахмоқ бўлиб кўринишини хохламайди. Ўқитувчи бу талабани жуда яхши талаба сифатида бўлгани учун, кўп меҳнат қилиб олимлар кенгашини чақирди ва талабани химояга йўналтирди. (Бу талаба философия фанлари докторлигига номзод эди). У аъло даражада маъруза қилди. Ўқитувчи унга аъло баҳо олганлигини маълум қилганида, олимлар кенгашига нисбатан шундай сўзлар эшитди “Энди менга улар хақидаги фикримни ўзгартиришимга тўғри келади, чунки улар мени шундай ёмон маъруза қилганимни юқори баҳоладилар”.
Бу мисол шани кўрсатади-ки, ўша муҳим омилга кўргазма ҳизмат қилади, хаттоки ташқарнидан юқорибаҳолаш, ўзи хақидаги паст фикрга кам таъсир қилади. Хатто жуда иқтидорли одамлар ўзига-ўзи душман бўлиб чиқишлари мумкин, агар уларнинг ўзини баҳолашлари пастлашган бўлса.
Уятчанлик ва тортинчоқлик ва ўзига-ўзи паст баҳо бериш бир-бири билан узвий боғлиқ. Пол Пилконис ва бошқа тадқиқотчиларни ишларида қаттиқ корреляция аниқланган: агар инсон уятчан ва тортинчоқ бўлса, у ҳолда ўзини-ўзи паст баҳолашда қийналади, ўзини-ўзи юқори баҳолаган жойда уятчанлик ва тортинчоқлик хақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.
Ўзини-ўзи баҳолаш – бу одамни ўзи ҳақидаги ўзининг фикри бўлиб, бу фикр ўзини бошқа одамлар билан таққослаш натижасидир. Бундай таққослашда қуйидагиларни назарда тутиш керак.
Биринчидан: кимни таққослаш объекти қилиб танлаш. Бази бир одамларни идеал қилиб олиш мумкин. Бир хилги одамлар таққослаш учун тўғри келмайди, чунки улар таъбиатан жуда истедодли бўладилар. Масалан, мен худди Роберт Редфорд каби кўринишни хохлайман, Эйнштейн каби фикрлашни хохлайман, Ричард Бартон каби гапиришни ва Айзек Азимов каби ёзишни хохлайман. Идеал одамлар билан фахрланиш мумкин, ьлекин уларни ҳеч қачон мувофақият мезонига айлантирмаслик керак.
Иккинчидан: таққослаш учун ноадекват намуна танлаб, сиз ўзингизни фақат фрустрацияга йўналтирмайсиз, балки статусни ўз мақсадингизга айлантирасиз, ўз-ўзидан яратилганлик проссидан завқланишни кетгазиш ва фақат идеал натижада диққатни бир жойга тўплаш натижасида.
Бунга Филипп Зимбардо қуйидаги мисолни келтиради: кунлардан бир кун мен машинада ўз уйимдан, яъни Пало Алътодан Стенфорд университетига кетаётган эдим. Йўлда йигирма ёшлардаги ёқимтой бир йигит йўловчи сифатида менга хамрох бўлди. Таътил пайти бўлгани учун мен ундан суҳбат давомида унинг коллеждаги ўқиши хақида, унинг группадошлари ҳақида ва каникули ҳақида сўрадим. Мен ундан қаёққа кетаётгани ҳақида сўраганимда у шундай жавоб берди: “Жанубга”, “Лос Анжелесга-ми ?” – сўрадим мен “Йўқ” – “Наҳотки Мексикага?”, “Йўқ”, “Шунчаки жанубга жаноб”. Унинг бу жавоблари мени жахлимни чиқарди. Катта йўлга чиққанда мен яна қатъий тарзда сўрадим “Айтгинчи, сенга қайси жой керак?”. Унинг жавоблари менга ўша узоқ ўтмишни, хали хаётим минутлар жадвалига бўлинмаган пайтдаги хотираларимни эслатди.
“Мен бирон-бир аниқ жойга кетаётганим йўқ. Менинг хисобимда икки хафталик каникул бор, шунинг учун мен шунчаки жанубга йўл олдим. Мен ташқи муҳит йўл кўйганча бораман, ундан кейин эса қайтаман. Шунинг учун мен кўзлаган еримга боролмай қолишимдан хижолат тортмасам хам бўлади. Очиғини айтганда, мен хозир ўша ердаман”
Бу йигитни ўз мақсадага эришмаслик хафа қилмас эди. Бу билан бу йимгит процесс мақсаддир деган инсонларга мисол бўла олдаи.
Учинчидан: Сизларга омад у чун тўланадиган хақ номаълум бўлиши мумкин. Хамма нарсага улгурадиган бизнесменга ўз болалари билан мулоқотга вақти етиштмаслиги мумкин, чунки бир вақтни ўзида ҳам болалари билан бўлиш, ҳам ишга бориш мумкин эмас.
Ўз ишларига шўнғиган уй бекаси яхши китоб ўқишдан, табиат гўзаллигидан завқланишдан ва бошқа кўп нарсалардан маҳрум бўлади. Агарда биз бирон-бир мақсадга эришиш нимага тенг бўлишини билганимизда эди, унга бу даражада интилмаган бўлар эдик.
Тўртинчидан: омад, гўзаллик, интеллект ва кўпгина бошқа хохланган бахт бўлаклари вақт, жой ва социал шароитларга боғлиқ холда стандартлар бўйича аниқланади. Бизда булар шаклланганми ёки йўқми нуқтаи назаридан биз уларни қандайдир обсолютда бахолаймиз. Агарда стандартлар бирданига ўзгарса, бундай ёндашиш сизга қулай шароит яратади. Таққослашнинг янги критерияларига мослашишга тўғри келади, лекин субъектив нуқтаи назаридан ўзгаришлар айнан сизга таъсир этганини кўриш мумкин. Масалан: мактаб футбол командасининг юлдузини оғирлигидаги камчилиги учун коллеж терма жамоасига олмасликлари мумкин.
Бешинчидан: Сизнинг хаётингиз қайси ўлчамда бегоналар сценарийси бўйича аниқланаётганлигини билиш шарт. Агарда сиз бошқалар программасини ёки бошқалар учун тутилган программани бажараётган бўлсангиз, у холда сиз ўзгаришларини кўрсатишга эриша олмайсиз. Агарда сиз бундай программаларни мавжудлигини тушунаётган бўлсангиз, эркингиз орқали бу нарсани эгаллашингиз мумкин. Бошқалар планини рад этиш учун, ўзида ботирликни туғдириш керак, агарда улар сиз учун иложсиз бўлса, шундай модификация қилинки, ўз фойдангизга хал бўлсин.

Download 178 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish