Маъруза № 4
ҚЎЛ ВА ОЁҚЛАРНИНГ ФАСЦИЯЛАРИ ҲАМДА КЛЕТЧАТКА БЎШЛИҚЛАРИ.
ФЛЕГМОНА ВА ПАНАРИЦИЙЛАРДА БАЖАРИЛАДИГАН ОПЕРАЦИЯЛАР
Инсон хаёт фаолияти даврида қўл ва оёқ хизмати хакида қанча гапирилса хам, озлик
килади.Тананинг бу қисмлари ўз функциясини бажаришда, ташқи мухит билан бевосита ва
деярли доимо боғлик бўлади. Шундай экан, ана шу сохаларда шикастланишлар ва
жарохатлар жуда кўп рўй беради. Маълумки, кўл ва оёқлардаги кўпчилик кичик жарохатлар
404
хам йиринглаши билан кечади, уларнинг аксарияти огир ўтади ва жаррох пичоғисиз
тузалмайди.
Шу сабабдан кўл ва оёқлар фасциялари ва клетчатка бўшлиқларининг топографик
анатомиясини синчиклаб ўрганиш мақсадга мувофикдир. Чунки,
йиригли жараённинг тарқалиш динамикасини /йулини/ аниқлаш ва кўл-оёқда
рационал кесимлар ўтказиб, дренажлар кўйиш учун фақатгина ушбу сохалар
топ.анатомияси кўл келади. Замонавий тиббиётда кучли-кучли антибиотик-
лар кенг қўлланилишига карамай, хозирги кунда қўл ва оёқлардаги купчилик йирингли
касалликлар /жараён/ операция йули билан даволанади. Айникса,
қўл панжаси ва бармоклари сохасида уткир йирингли жараёнлар куп учрайди ва хавфли
асоратларга олиб келиши мумкин. Щу туфайли, йирингли жараённинг тараккий этиши учун
жуда хос ва қулай жой бўлмиш фасция
ва клетчатка бўшлиқларининг топографик анатомияси хакида гаплашамиз.
Фасциялар, қўл ва оёқлар мусқуллари учун қобиқлар ва қон томир-нерв тутамалари
учун кинлар ҳосил килиб, турли мускул гурухлари оралиғидаги клетчатка бўшлиқларни
ураб туради. Бундан ташқари, фасция мусқуллар тонусини маьлум даражада ушлаб туради ва
қўл-оёқларда қон айланишини бошқаришда катнашади.
Авваламбор, апоневроз нима, фасция нима ва клетчатка нима, деган савол устида
тухталамиз.
Ўтган асрларнинг охирларида И.Т.Матюшенков, клетчатка, фасция ва апоневроз ўзаро
кескин фарк қилмайди, уларни факатгина ягона толали клетчатка тукимасининг турли
шаклларидир, деган эди. Щунинг учун хам,
И.Д.Кирпатовскийнинг, фасциялар – органлар, мускуллар ва қон томирларини урайдиган ва
улар учун кобиклар хосил киладиган нозик, ярим тиник кушувчи туқима пардалардан
иборатдир, деган фикрига кушилсак хато килмаган буламиз.
Апоневрозлар деб, бир-бирига зич ёндошиб турадиган пай толаларидан хосил булган,
баьзан эса мускуллар пайларининг давоми бўлиб хисобланадиган, хамда айрим-айрим
анатомик тузилмаларни бир-биридан ажратиб турадиган анчагина пишик килувчи тукимали
пластинкаларга айтилади. Масалан, қўл ва оёқ кафтлари апоневрозларни айтиб ўтиш
мумкин. Апоневрозлар жуда мустахкам тукима бўлиб, улар узларини коплаб турган фасциал
пластинка билан жуда каттик чайишиб кетган бўлади.
В.В.Кованов фикрига мувофик, фасциал тукималарни инсон танасидаги эгилувчан таянч
сифатида куриш лозим. Аниқроқ килиб айтганда, фасциялар, функционал жихатдан,
туқималарнинг, айникса мускулларнинг юмшок таянчи бўлиб хисобланади.
Қўл ва оёқлар сохасида асосан, фасцияларнинг икки тури-юзаки ва чукур фасциялар
мавжуддир. Юзаки фасциялар тери ости клетчаткасининг ортиги бўлиб, уларни тери ости
веналари, тери /сезги/ нервлари жойлашган. Чукур ёки хусусий фасциялар анчагина пишик
/бакувват/ бўлиб, улар қўл ва оёқлар мускулларини коплаб турадилар.
Хусусий фасциялар суякларга усиклар / шохлар/ берадилар, натижада эса хар бир
мускул гурухи ёки алохида мусқулнинг ўз фасциал ўриндиғи ҳосил бўлади. Масалан,
елканинг хусусий фасцияси елка суягига ташқи ва ички мускуллараро тусиқчаларни беради,
оқибатда иккита мускул уриндиги хосил булади: олд /букувчи мускуллар учун/ ва
орка/ёзувчи мускуллар учун/. Бунда, ички мускул тусикчаси иккита варакка ажралиб, елка
кон томир-нерв тутами кинининг иккита деворини хосил килади.
Билак сохаси хусусий фасцияси, биринчи тартибли қобиқ бўлиб, у хам мускуллараро
тусиқчаларни беради, щу туфайли, билак сохасида учта фасциал бўшлиқ юзага келади:
юзаки , ўрта ва чуқур. Хар бир баён этилган фасциал бўшлиқ, тегишли тарздаги клетчатка
ёрикларига /бўшлиқларига/ эгадир. Юзаки клетчатка бушлиги биринчи кават мускуллр
фасцияси остида жойлашган; урта клетчатка ёриги тирсак букувчи мускуллари билан
панжанинг чукур букувчилари оралигида ётади. Билакнинг дистал томонида, ушбу клетчатка
бушлиги, Н.И.Пирогов томонидан таьрифланган чуқур клетчатка бушлигига утиб кетади.
405
Ўрта клетчатка бушлиги, тирсак сохаси билан ва панжанинг кафт юзасидаги n.medialis
буйлаб жойлашган оралик клетчатка бушлиги билан алокадордир /туташган/ .
Умуман олганда, тананинг қўл сохасида, қўл панжаси фасциал-апоневротик
уриндиклари энг мураккаб тузилишига эгадир.
Ушбу сохада 8 та фасциал-клетчатка уриндиклари мавжуд бўлиб, шулардан 3 таси
кафтда – ташки, оралик ва ички кафт фасциал ўриндиқлари, 1таси панжанинг орка
юзасидаги,ва 4 таси қўл панжа суяклари оралиғида жойлашган.
Кафт териси ва тери ости ёғ қавати /клетчаткаси/ фиброз тизимчалар оркали кафт
апоневрози /aponeurosis palmaris/ билан мустахкам боғлангандир. Апоневрознинг тагидан
эса, Ш ва у панжа суякларига мускуллараро тусиқчалар ўтган. Ана шу тусикчалар,
воситаларида панжа сохасида бир-биридан изоляция килингач /чегараланган/ 3 та фасциал-
клетчатка бушликлари юзага келади: ташки, оралик ва ички.
Ташки ўриндиқ /тенар сохаси/ уз чига бош бармоқ дунглигининг 4 та мускулини ва шу
бармокни букувчи узун мускул пайини /унинг синовиал кини билан биргаликда/ олади. Бош
бармокни букувчи узун мускул пайи узининг, бевосита билак сохасидаги йирик синовиал
халтага давом этадиган узлуксиз синовиал кинга эга булганлиги туфайли, 1 бармок
панарицийсида йирингли жараён билак сохасига таркалиши мумкин.
Кафтнинг оралик фасциал уриндиги кайф усти канали /canalis carpalis/ нинг давоми
бўлиб, унда бармоқларни букувчи 9 та мускул пайлари ва оралик нерви утади. Шуни кайд
этиш мухимки, оралик уриндик, кафтнинг тери ости клетчаткаси билан апоневроздаги
комуссурал тешиклар оркали туташгандир.
Шу туфайли, 2,3,4 ва 5 бармоклар асосий фалангалари бошчалари сохасида вужудга
келадиган юзаки флегмоналарда чукурликка оралиқ фасциал-клетчатка бўшлиғига йиринг
ўтиб кетиши хавфи туғилади.
Оралиқ ўриндикнинг асоси /туби/ ни 3 ва 4 кафт суяклари ва кафтнинг чукур фасцияси
билан ўралган суяклараро мускуллар ташкил килади.
Ушбу ўриндиқга кафтнинг чуқур артериал ёй ва тирсак нервининг чуқур тармоғи,
шунингдек, 2, 3 ва 4 бармоқларни букувчи мускуллар пайлари ўтади.
Кафт оралиқ фасциал ўриндиғининг тўғридан тўғри /canalis carpalis/ туташганлиги
туфайли йирингли жараённинг билак сохасидаги Пирогов клетчатка бушлиғига тарқалиши
учун анатомик жихатдан қулайликлар юзага келади. Аммо, бу асоратлар, 2, 3 ва 4 бармоклар
панарицийларида эмас, балки кўпинча, кафт флегмоналарида рўй беради. Чунки 2, 3 ва 4
бармокларни букувчи мускулларнинг синовиал қинлари кафт суяклари бошчалари сатхида
тугайди.
Кафтнинг медиал /ички/ уриндиги /гипотенар сохасида/ У бармоқ мускуллари, тирсак
нерв ива тирсак артерияси тармоқлари жойлашган бўлиб, бу ўриндик хам, худи ташқи
ўриндик сингари, оралиқ ўриндикдан етарлича чегараланган, шунинг учун хам, ушбу соҳа
флегмонасида йиринг кафтнинг бошка клетчатка бўшлиқларига тарқалмайди.
Панжа ва бармоқлар соҳасида йирингли жараённинг тарқалиш йулларини
мукаммалроқ билиб олиш букувчи мускуллар пайлари синовиал қинларини структурасини
яхши билиб олиш керак. 1 ва 5 бармоқларни букувчи мускуллар пайларининг синовиал
кинлари кўп холларда узлуксиз давом этади ва улар панжанинг тирсак хамда билак синовиал
халталари билан боғланган бўлади, шу билан бирга, 2, 3 ва 4 бармоқларни букувчи
мускуллар пайларининг синовиал қинлари кафт суяклари бошчалари сатҳида тугайди ва
кафтнинг оралиқ фасциал ўриндиғида жойлашган букувчи мускуллар пайлари синовиал
халталаргача етиб бормайди.
Бармоқларни ёзувчи мускуллар пайларнинг синовиал қинлари қисқа бўлиб,
улар retinaculum extensоrum - дан бирмунча пастрокда тугайди, шу туфайли, одатда,
кафтнинг орка юзасида тендовагинитлар учрамайди /келиб чикмайди/.
Юкорида айтиб ўтилганлардан маьлумки, тенар сохаси флегмоналаридан йиринг каф
торкали клетчатка бушлигига ута олмайди. Аммо, ушбу фасциал клетчатка ўриндиғида
бош бармоқни букувчи узун мускул пайининг узлуксиз синовиал кини мавжудлиги
406
йирингли жараённинг билак синовиал халтаси орқали Пирогов клетчатка бушлигига
тарқалиши /ўтиб кетиши/ учун шароит яратади.
Шунга
ўхшаш хавфли асоратлар бош /1/ бармок тендовагинитларида /пай
панарицийларида/ рўй беради. Гипотенар сохасидаги фасциал ўриндиқ хакида хам худи
шуни такрорлаш мумкин. У бармок панарицийларида купинча йиринг тирсак синовиал
халтасига ўтиб кетади ва хатто билакнинг дистал сатхидаги Пирогов клетчатка бушлиғига
хам тарқалиши мумкин. Лекин, бундай асоратлар, аксарият, жарохатлар тактикасининг
нотуғрилигидан келиб чиқади, яьни кечиктирилган операциялар натижасида рўй беради.
Айтиб ўтилганидек, кафтнинг оралик клетчатка бўшлиғи canalis carpalis оркали
билакнинг чуқур клетчатка бўшлиғи билан боғлангандир. Бунинг натижасида эса , П, Ш, ва
IУ кафт суяклари бошчалари сатхида йиринг жойлашганида /бу комуссурал тешиклар
мавжудлигини эслатамиз/ оралиқ клетчатка бушлиги флегмонасида яллигланиш жараён
билак сохасига таркалиши учун имконият тугилади. Кўпинча бундай холат жисмоний иш
билан шугулланадиган кишиларда учрайди, чунки қўлдаги қадоқлар айнан кафт
апоневрозидаги комуссурал тешиклар сатхида пайдо бўлади.
Шуни таъкидлаш керакки, кафт сохасидаги ва бармоқлардаги яллиғланиш жараёни бир
хилда кечмайди. Бунинг сабаби шундаки, панжа сохаси фасциал ўриндиқларга ва клетчатка
бўшлиқларига эга, бармоқларида эса суяк фиброз каналлар хамда бармоқларни букувчи
мускуллар пайларнинг синовиал қинлари мавжуд. Пай кинларининг суяк фиброз каналида
йирингли жараённинг чекланиши тўқима ичидаги босимнинг тезда кўпайишига ва
кейинчалик, некроз содир булишига олиб келади, шунинг учун хам, тендовагинитларида
жуда кучли оғриқ юзага келади, бу эса, ўз навбатида, тўқима некрозининг олдини олиш учун
эрта /барвакт/ кесимлар ўтказишга сабаб бўлади, йиринг жойлашган жойнинг чуқурлиги ва
локализациясига кўра, тери, тери ости, тирнок панарицийлари /паронихиялар/, йирингли
тендовагинит, суяк ва бўғим панарицийлари фарқланади.
Ўз-ўзидан маълумки, тери панарицийлари тўқима ичига унинг чуқур қаватларига мойил
эмасдилар, чунки улар тўқиманинг чуқур қаватларидан кафт апоневрози оркали ажралиб
туради. Бармокларда эса, синовиал қинлар тўсқинлик қилади. Тери ости панарицийларида
хам эртанги кесимлар даволашнинг мухим омилдир.
Тери ости панарицийларининг бир тури, бу паронихиялардир. Ушбу касалликда,
йиринг тирноқ асосининг атрофида йиғилади. Уни даволаш унчалик қийин иш эмас:
махаллий оғриқсизлантириш остида тирноқ асосида терида 2та паралел ён кесимлар
ўтказилади /кесимлар тирнок асосидан проксимал йўналишда қилинади/. Иккала кесимни
бир-бири билан туташтирадиган яна бита кўндаланг кесим ўтказиб / тери лахтаги П-симон
шаклини бўлиб олади/, лахтак клапон /копкок/ сифатида юқорига /проксимал томонга /
кўтарилади ва тирнақ асосининг бир қисми кесиб олинади, ана шу тирноқнинг кесиб олинган
жойидан /тешикдан/ йирингни дренаж қилиш учун фойдаланилади. Хеч қачон тирноқни
бутунлигича олиб ташлаш мумкин эмас, акс холда, бемор бир умрга, очилиб колган тирноқ
ости бўшлиғининг нохуш оғриқлари билан қолади.
Тирноқ фалангасининг кафт юзасидаги тери ости панарицийлари хам айрим холларда
ёмон оқибатлар билан кечиши мумкин. Нима учун деганда, бу жойда пай кинлари йуқдир,
шу туфайли йирингли жараён тез орада суяк ва бўғимга тарқалиши – остеомиелит ёки пай
некрозига олиб келиши мумкин. Ушбу сохадаги тери ости панарицийларида тезлик билан
/эрта/ кесимлар ўтказиб, йирингни дренаж қилишни унутманглар.
Юқорида айтиб ўтилганидек 2, 3 ва 4 бармоқларнинг асосий фалангалари асосида
келиб чиккан тери ости панарицийларининг хам кафт апоневрозидаги комиссурал тешиклар
оркали тарқалиб кетишга мойиллигини яхшилаб эслаб колиш лозим. Бунда йиринг
бармоқлараро оралиқлардаги юмшоқ клетчаткага ва чувалчангсимон мускуллар буйлаб
кафтнинг орка томонга утиши хамда панжа флегмонаси келиб чиқишига сабаб булиши
мумкин. Ушбу ёнбош ёки хочсимон кесимлар ўтказилади.
Панарицийлар ичида энг оғир кечадиган тури йирингли тундовагинит бўлиб, бунда
жараён пайнинг синовиал кинида ривожланади, тез купайиб /ўсиб/ борадиган босим
407
/туқиманинг шишганлиги туфайли / пайга қон келишини бузади /камайтиради/, натижада пай
некрозга учраб, чирий бошлайди. Йирингли тендовагинит терининг билинар-билинмас
кичик, лекин чуқур тешилиши окибатида, айникса бармоқлараро бурмалар сатхида /бу
жойларда пай қинлари фақат юпқа тери қавати билан қопланган бўлади/ пайдо булиши
мумкин. Купинча йирингли тендовагинитлар тери ости панарицийларининг ўз вақтида –
туғри даволанмаслиги натижасида келиб чикади.
Ўрта
бармоқлар
йирингли
тендовагинитларида
куйидаги
асоратлар
рўй
беришимумкин. 1) инфекция /йиринг/нинг чувалчангсимон мускуллар буйлаб тарқалиши; 2)
йирингни кафтдаги оралиқ фасциал – клатчатка бўшлиғига ёрилиб /олиб/ кетиши; 3) ўрта ва
айрим холларда асосий фаланганинг бармоқлараро бўғимнинг зарарланиши билан кечадиган
иккиламчи остеомиелитлари келиб чикиши.
Панарицийлар туфайли килинадиган операциялар бажарилишида умумий коидалардан
фойдаланиш лозим, яъни асосий ва ўрта фалангаларда тери кесими бармоқнинг олд-ёнбош
ўтказилиши хамда у, фалангалараро бурмаларгача бориб етмаслиги /буғим бойланишларини
кесиб юбормаслик учун/ керак. Тендовагинитларда пай кинлари кесиб очилади. Асосий
фаланганинг тендовагинитларида хар доим хам бармоқнинг ўзидаги кесимлар билан
чекланиб бўлмайди, айрим холларда кафтнинг дистал бўлимида тегишли синовиал қиннинг
кўр халтаси жойлашган жойда бўйлама кесим ўтказишга туғри келади.
Тери ва тери ости клетчаткаси кесилганидан сўнг жарохат илмоқчалар ёрдамида
кенгайтирилади, синовиал қиннинг кўр охири /учи/ топилади, ана шу жойда у топилади, ана
шу жойда у 1,5 см масофада кесилади, жарохатга резинадан ёки докадан тайёрланган хамда
вазелин мойига ботирилган тасмачалар кўйилиб, дренаж қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |