linea mediana anterior
) бўйлаб
ўтказилади, лекин ҳолдан тойган беморларда трансректал кесимдан ҳам фойдаланилади,
ушбу кесим эвентрация юзага келишининг олдини олади.
Чақалоқларда қорин бўшлиғи аъзолари операциялари учун С.Я. Долецкий
мускулларни кесмасдан, уларни буйламасига ажратиш билан кечадиган кўндаланг
лапаротомияни таклиф этди.
Энди, икки оғиз сўз операциялар классификациялари ҳақида боради.
395
Ўз характерига кўра, радикал ва паллиатив операциялар фарқланади.
Радикал операциялар натижасида бемор деярли бутунлайига касалликдан қутилади
(ошқозон резекциялари, холецистэктомия, бачадон ампутациялари ва ҳоказолар).
Паллиатив операциялар, кўпинча онкология амалиётида қўлланилади, бу операция
касалликни даволамайди, аммо вақтинчалик бемор аҳволининг яхшиланишига олиб келади
(қизилўнгачда иноперабел ўсмалар пайдо бўлганида бажариладиган гастростомия
операциялари).
Операциялар бир, икки ва кўп лаҳзали ҳам бўлиши мумкин. Операциянинг бундай
турлари, асосан, травматология, ортопедия ва косметик тиббиёт соҳаларида кенг
қўлланилади.
Бажарилиш вақтига кура, тез ва зудлик билан қилиниши керак бўлган (шошилинч)
ҳамда режалаштирилган операциялар фарқ қилинади.
Тез бажарилиши лозим бўлган операцияларни атиги бир неча соатгача тўхтатиб
туриш мумкин, бу вақт, асосан, анализлар олиш ва диагнозни аниқлашга кетади
(аппендицит).
Зудлик билан бажарилиши керак бўлган (шошилинч) операцияларни бир зум ҳам
кечиктириб бўлмайди, масалан, қон кетишини тўхтатиш, кекирдакни кесиб очиш
(трахеотомия), ошқозон ёки ичак перфорациясида лапаротомия ўтказиш ва ҳоказолар.
Режалаштирилган (режали) жарроҳлик операциялари бемор тизимли равишда обдон
текширилиб кўрилганидан ва операцияга тегишлича тайёрланганидан сўнг бажарилади
(ёмон сифатли бўлмаган ўсмаларни олиб ташлаш, ошқозон яралари, туғма ёки ҳаёт даврида
орттирилган айрим нуқсонларни тузатиш ва бошқалар).
Мақсадларига кўра ҳам операциялар икки гуруҳга бўлинадилар:
1) Даволаш ва
2) Диагноз қўйиш мақсадларида бажариладиган операциялар.
Даволаш учун бажариладиган барча операциялар касаллик ўчоғини йўқотишга ва
аъзоларнинг бузилган функциясини тиклашга каратилган.
Диагноз қўйиш мақсадида қилинадиган операциялар диагнозни аниқ қўйишга
йўналтирилган: биопсия, плевра бўшлиғини ва бўғимларни пункция қилиш, йирик қон
томирларни тешиш ва қонтраст моддаларни киритиш –вазография, диагноз қўйиш учун
бажариладиган лапаротомия, торакотомия, қорин бўшлиғи пункцияси.
Шунингдек, операциялар бажарилиш техникаси жиҳатдан икки тўрга бўлинадилар:
1) аподактил;
2) абластик.
Аподактил операциялар деганда операциянинг, асосан, жарроҳлик асбоблари билан
бажарилиши тушунилади, яъни бунда жарроҳ қўли билан бемор тўқимасига деярли
тегмасдан, асбоблар ёрдамида манипуляцияларни бажаради. Ушбу усул кўпинча косметик
тиббиётда, офталмологияда, нейрожарроҳликда ва бошқаларда қўлланилади.
Абластик операцияларнинг моҳияти: бу операциялар, асосан онкология амалиётида
қўлланилиб, ўсма билан зарарланган аъзо имконияти борича олиб ташлаш мумкин бўлган
яқин метастазлар билан олиб ташланади. Табиийки, абластик операцияни бажариш ҳар
томонлама анча мураккаб ва оғирдир.
Лекциянинг охирида шуни айтиш мумкинки, клиник тиббиёт соҳасига замонавий
техниканинг янада кўпроқ киритилиши шифокор томонидан инсон аъзолари анатомияси ва
физиологиясини чуқур билишни талаб этади. Шу туфайли, ҳурматли талабалар,
кафедрамизда амалий машғулотлар ўтаётган пайтингизда, ҳар бир дақиқа вақтдан фақат
мақсадга мувофиқ фойдаланишингиз керак. Ана шундагина сиз, топографик анатомия соҳаси
бўйича олган билимингиздан аниқ диагноз қўйишда ва рационал жарроҳлик операцияларини
тузишда тўғри ва тўлиқ фойдалана оласиз.
Фойдаланилган адабиётлар.
Бакулев А.Н. Оператив жарроҳлик бўйича клиник лекциялар М., 1954 й.
396
Островерхов
Г.Е.,
Суворова
Т.А.,
Никольский
А.Д.
Трансумбиликал
портогепатография, М., 1969.
Берёзов Ю.Е., Григорьев М.С. Қизилўнгач жарроҳлиги М., 1972.
Долецкий С.Я. Исаков Ю.Ф. Болалар жарроҳлиги. I, II т. М., 1970.
Петровский Б.В. Кўкрак аъзолари операциялари атласи. т.I. М., 1973.
Шомирзаев Н.Ҳ., Саъдуллаев Н.С. Оператив жарроҳлик, Тошкент 1991, Ибн Сино.
Do'stlaringiz bilan baham: |