ЎҚув-услубий мажмуа



Download 6,82 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/191
Sana19.05.2022
Hajmi6,82 Mb.
#604847
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   191
Bog'liq
ОЖТА-фани-ЎҚУВ-УСЛУБИЙ-МАЖМУАСИ

n.laryngeus recurrens
) босишидан рўй берадиган афониянинг сабабини тушунишга ёрдам 
беради. Топографик анатомия фанининг муҳимлигини операциялар техникасини ишлаб 
чиқишда аъзолар қон томирлари ва нервлари муносабатларини ҳисобга олиш лозимлиги 
мисолида ҳам кўриш мумкин. Масалан, шу кунгача қалқонсимон безни олиб ташлаш 
операциясини маҳаллий оғриқсизлантириш остида бажариш қаттиқ талаб этилади. Чунки 
операция давомида жарроҳ беморнинг ҳолини сўриштиради, бемор жавобидаги одатдаги 
товуш қайтувчи нерв нормал функциясини билдиради. Аммо, бунинг ўзигина 
хатоликларнинг олдини олиш учун камлик қилади. Шу туфайли безнинг топографо-
анатомик хусусиятларидан келиб чиқадиган О.В.Николаевнинг субфасциал операция 
методикаси бу борада муҳим аҳамиятга эга, яъни бу усул бўйича безнинг орқа-ёнбош 
квадрантлари сақлаб қолинади. Натижада қалқонсимон безнинг пастки артерияси ва 
n.laryngeus 
recurrens
-ларни 
очишга эҳтиёж қолмайди, ушбу нервни тасодифан 
шикастланишига ҳам имконият бўлмайди. Шунингдек, қон томирларининг топографо-
анатомик жиҳатидан жойлашиш қоидаларига кўра, йирик қон томирларида қон айланишини 
қайта тиклаш учун бажариладиган реконструктив операциялар ишлаб чиқилган. Масалан, 
стенокардияда юрак тож артерияси ва унга яқин жойда ўтадиган 
а.thoracica interna
ўртасида, 
ички уйқу артерияси тиқилиб колганида (тромбоз) ташқи ва ички уйқу артериялари орасида, 
обтурация сатҳидан юқорида анастомозлар қўйиш, ташқи ёнбош артерияси окклюзиясида 
ишлаб турган сон артерияси ва қарама-қарши томондаги тиқилиб қолган артерия ўртасида 
қов усти шунтини ҳосил қилиш орқали қон айланишини тиклаш мумкин. Мия ён 
қоринчаларига дренаж қўйиш мақсадида бажариладиган краниометрик ўлчовлар ўтказиш 
ҳам топографик анатомия билимининг жуда муҳим эканлигини тасдиқлайди. 
Топографик анатомия фақат жарроҳлик соҳаси учунгина эмас, балки тиббиётнинг 
топик диагноз қўйиш билан боғлиқ бўлган барча бошқа соҳалари учун ҳам амалий фан бўлиб 


392 
ҳисобланади. Аммо, топографик анатомияни ўрганиш жараёнида бу фаннинг жарроҳлик 
соҳаси билан ўзаро муносабатларига кўпрок эътибор берилади. 
Жарроҳлик операциялари нима? 
Жарроҳлик операцияси, бу касаллик ёки шикастланиш туфайли функцияси бузилган 
айрим аъзолар ёки тизимларни ўзгартиришга йўналтирилган, диагноз қўйиш ёки даволаш 
мақсадида бемор тўқималарига механиқ таъсир этиш демакдир. 
Шундай қилиб, жарроҳ, терапевтдан фаркли равишда, касалликни енгиш учун фақат 
бемор аъзоизмининг кучини мобилизация қилиб колмасдан, балки ўз ихтиёри ва беморнинг 
рухсати билан, айрим ҳолларда бемор ҳаётини хавф остида қолдириб, у ёки бу аъзони ёки 
тизимни олиб ташлаш, аъзоизмда мураккаб қайта куришни, мослашишни юзага келтиради. 
И.П.Павлов таърифига биноан, шифокор аслида инсон аъзосининг механиги бўлиб, у 
ана шу аъзо механизмини бошқаришни ва тузатишни билиши керак. Инсон танасининг 
шундай механикларидан бири жарроҳдир. 
Яхши мутахассис (жарроҳ) бўлиб етишиш учун амалий анатомия ва физиологияни 
яхши, мукаммал ўрганиш лозим. Шифокор олдига қўйиладиган кўпгина муаммоларни ҳал 
қилишда асосан, топографик анатомия қатнашади. Бу фанни ўзлаштиришда, сиз нормал 
анатомия ва физиология фанлари бўйича олган билимингизни ўйлаб ва қизиқиш билан 
мужассамлаштиришингиз даркор, ўзингизни амалиётда (клиникада) учрайдиган қонкрет 
(аниқ) масалаларни ечишга тайёрлашингиз керак. Масалан, қўлтиқ ости артериясини боғлай 
туриб, сиз аввало, шу асосий артериядан бутунлайига қон келмай қолганида қўлда қон 
айланиши қайси йўл билан амалга оширилишини уйлашингиз лозим. 
Ҳар қандай жарроҳлик операцияси ўзидан кейин маълум даражадаги ўзгаришларни ва 
дефектлар (нуксонлар)ни қолдиради: масалан, резекция ва ампутациядан кейин аъзонинг ёки 
оёқ-қўлнинг бир кисми бўлмайди. Шу туфайли операция айрим тизимлар ёки ҳаттоки бутун 
аъзоизм функциясининг ўзгаришига олиб келади, масалан, сунъий қизилўнгач ҳосил қилиш 
натижасида, ички секреция (эндокрин) безларини олиб ташлаганда (қалқонсимон без, 
гипофиз, буйрак усти безлари) бутун аъзоизм фаолиятида катта ўзгаришлар юзага келади. 
Жарроҳлик юмушлари қонсерватив даволаш усулларидан фарк қилади, яъни 
операциялар бемор ҳаёти учун кўп ёки оз миқдорда хавф тўғдиради (ҳаёт учун муҳим бўлган 
аъзолар операциялари кесимлар, пункциялар), бунинг оқибати эса, шифокор (жарроҳнинг 
тайёргарлик даражасига, билимига боғлиқ). 
Шунинг учун ҳам жарроҳ олдида катта маънавий ва ҳуқуқий жавобгарлик туради. 
Жарроҳлик 
тарихи 
саҳифаларини 
варақлаганда, 
жарроҳлардан 
бир 
қанчалари 
мувафаққиятсиз чиққан операциядан кейин ўз-ўзларини ўлдиришгача баъзоликларининг 
гувоҳи бўламиз. 
Улуг мутафаккиримиз Абу Али Ибн Сино айтганидек, “шифокорга бургут кўзи, аёл 
қўли ва шер юраги” хос бўлиши керак. 
Ҳозирги шароитда жарроҳдан чуқур билим, меҳнатсеварлик ва етарли даражадаги 
жисмоний матонат талаб этилади. 
Ҳар бир операцияда “оператив очиб кириш йўли” ва” оператив усул” фаркланади. 
Топографик анатомия аъзолар ва тўқималарнинг ўзаро муносабатлари, қон томирлари 
ва асосий нерв пояларининг йўналишларини ҳисобга олган ҳолда рационал оператив очиб 
кириш йўлини танлашда асосий рол уйнайди. 
Ўз навбатида, операция усулларини ишлаб чиқиш фақат касаллик характери 
билангина эмас, балки операция бажарилиши лозим бўлган соҳанинг топографик 
хусусиятлари билан ҳам боғлиқдир. Шу туфайли ҳар қандай операция уни инсонда 
қўллашдан аввал мурдада ва ҳайвонлар устида олиб бориладиган экспериментларда 
қилиниб, оператив очиб кириш йўли ва операция усулининг техник жиҳатидан бажарилиши 
ҳамда шу операциядан кейин физиология нуктаи назаридан келиб чикадиган асоратлар 
асослаб берилади. 
Оператив услуб – операциянинг асосий қисмидир. Оператив жарроҳлик ва 
топографик анатомия кафедрасида, сиз, инсон мурдасида ва ҳайвонларда операциялар 


393 
қилишдан ташқари асбоблар билан текширишнинг асосий йўллари билан танишасиз. Чунки, 
ҳали сиз, маънавий жиҳатдан бу ишларни бевосита беморда ўргана олмайсиз. 
Ҳар қандай операцияни бажариш учун қуйидаги шароитлар бўлиши лозим: аниқ 
диагноз, операцияга кўрсатмалар ва операциянинг бажарилиш режаси. 
Таниқли жарроҳ Н.Н.Бурденко операцияни бажаришда қуйидаги триадага амал 
қилишни таклиф этди: 

анатомик жиҳатдан очиб кириш мумкин бўлган жой; 

техник имқоният; 

физиология нуқта назаридан рухсат. 
Анатомик жиҳатдан очиб кириш мумкин бўлган жой деганда, патологик ўчоқни ёки 
зарарланган аъзони кесиб очишда ҳаёт учун муҳим бўлган тўқима ёки тизимларни 
жароҳатлантирмасдан энг яқин йўлдан фойдаланиш тушунилади. 
Ушбу ҳолда жарроҳ, асосан, ички аъзолар жойлашиш ҳолатининг тана юзасидаги 
проекцияларига ёндошади. 
Анатомик жиҳатдан очиб кириш мумкин бўлган жойини аниқлагандан сўнг операция 
режасини тузишда, белгиланган кесимни техник жиҳатдан амалга ошириш имқонияти 
ҳисобга олиниши лозим. 
Операция объектига анатомик жиҳатдан очиб кириш мумкин бўлган жойни ўрганиб 
чиқишда жарроҳ, аввало, теридаги кесимдан ички аъзогача борадиган энг яқин йўлни 
кузлайди. Аммо, яқин йўл ҳар доим ҳам операцияни техник жиҳатдан амалга оширишга 
имқоният бермайди, яъни баъзан барча керакли манипуляцияларни бажариш мақсадида (қон 
кетишини тўхтатиш, чоклар қўйиш ва ҳоказолар) операция кесимини кенгайтириш борасида 
объектив қийинчиликлар туғилади. Мисол тариқасида қизилўнгачнинг кўкрак бўлимини 
олиш мумкин. Қизилўнгачнинг бу бўлимига анатомик жиҳатдан энг яқин йўл бўлиб, орқа 
томондаги паравертебрал чизиқ буйлаб ўтадиган кесим ҳисобланади. Лекин, кизилўнгачнинг 
кўкрак бўлимини орқа томондаги кесим билан етарли масофада очиш учун орқа томондаги 
мускулларнинг кесилиши, бир канча қовўргаларнинг резекцияси, катор қовўргалараро 
томирлар ва нервларнинг кесилиши ёки жароҳатланиши билан кечадиган катта шикаст 
етказилар, окибатда барибир жарроҳ қизилўнгачда операцияни эркин бажариши учун 
керакли даражадаги шароит яратилмас эди. Ана шунинг учун ҳам 1887 йилда Петербурглик 
жарроҳ И.И. Насилов томонидан таклиф этилган қизилўнгачнинг кўкрак бўлимига орқа 
томондан очиб кириш йўли кенг тарқалмади ва у ўз ўрнини 1902 йилда В.Д. Добромислов 
томонидан ишлаб чиқилган орқа-ёнбош трансплеврал усулга бўшатиб берди. 
Ҳар бир жарроҳлик операцияси қуйидаги лахзалардан ташқил топади: 
1) зарарланган ўчоқка борадиган йўлда жойлашган тўқималарнинг қаватма-қават 
кесилиши; 
2) зарарланган тўқима ёки аъзода бевосита операциясини бажариш; 
3) операциядан кейин кесилган тўқималарни уларнинг анатомик ва функционал 
бутунлигини тўлиқ тиклашга яқин даражага олиб келиш учун бирлаштириш (тикиш). Ана 
шу талабларни (лаҳзаларни) бажариш учун аниқ диагноз қўйилиб, операцияга барча 
кўрсатмалар маълум бўлса, операция бажарилиши лозим бўлган соҳанинг аниқ топографо-
анатомик маълумотларига кўра, тегишли оператив очиб кириш йўлини тўғри ишлаб чиқиш 
керак. Жарроҳлик амалиётида ҳамиша оператив очиб кириш усулини танлашда танадаги 
қандайдир ўзгармайдиган ташқи белгилар – ориентирлар (суякнинг чиқиб турган жойи, 
қовўрга ёйи, қов суяги, киндик, кўкрак ва бошқалар)га ёндошиш ва аъзоларнинг тана 
юзасидаги проекциясини ҳисобга олиш лозим. Айниқса оёқ-қўл қон томирларини ва 
нервларини очиш учун кўпинча проекцияли анатомияга мурожаат қилинади. Маълумки
Кренлейн схемаси асосида калланинг проекцияли анатомияси жуда мукаммал ишлаб 
чиқилган. Шу билан бирга, аъзолар проекциясини аниқлашда унинг патологик жараён 
таъсирида ёки одам ёшига нисбатан ўзгариб туришини ҳам эсда тўтиш керак. 


394 
Шундай қилиб, аъзоларга оператив очиб кириш йўли (усули) шу соҳанинг топографо-
анатомик хусусиятларини, бажарилиши лозим бўлган операциянинг турини ҳисобга олган 
ҳолда танланмоғи керак. 
Юқорида айтиб ўтилганидек, операциянинг яна бир муҳим, иккинчи кисми оператив 
услуб, яъни аъзони ёки унинг бир кисмини олиб ташлашда жарроҳ танлаган операциянинг 
усулидир. Оператив очиб кириш йўли бир хил бўлгани ҳолда, оператив услуб (операциянинг 
асосий кисми) турлича бўлиши мумкин. Масалан, буйракни бир хил кесим билан очиб, унда 
турли хил операциялар (нефрэктомия, буйрак резекцияси, пиелотомия ва бошқалар)ни 
бажариш мумкин. Ёки, қорин бўшлиғини юқори ўрта лапаротомия кесими (оператив очиб 
кириш йўли) билан очиб, ошқозон, 12-бармоқ ичак ёки кўндаланг чамбар ичак операциялари 
пайтида жарроҳ ана шу хусусиятларини имқонияти борича тўла-тўкис ҳисобга олиши лозим. 
Ўсаётган аъзоларда, айниқса, тараққий этаётган тизимларни жуда аяш керак. Мисол учун
болалар оёқ-қўл бўғимларида радикал операциялар қилиб бўлмайди, чунки найсимон 
суяклар эпифизларини олиб ташлаш уларнинг ўсишини секинлаштиради; болаларда чурра 
кесиш операциялари вақтида катталардагидек мускулларни тикмасдан, балки чурра халтаси 
олиб ташланганидан кейин Мартинов усули бўйича апоневрознинг дупликатурасини ҳосил 
қилиш билан чекланиш керак. Лигатурага илиниб олинган мускуллар ўсишдан анчагина 
орқада қолади. Болалар қўл ёки оёқлари ампутация қилинганида юмшоқ тўқималар суякка 
нисбатан узунроқ қилиб қолдирилади, чунки болаларда суяк тўқимаси юмшоқ тўқимага 
нисбатан тезрок ўсади, натижада юмшоқ тўқиманинг суяк билан эзилиши туфайли у 
некрозга учраши мумкин. 
Болаларни операцияга тайёрлаш даврида оғриқсизлантириш ва ҳаракатсизлантириш 
усулини танлаш ҳам энг муҳим масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Болалар ҳали нозик, 
иродаси кучсиз, улар ҳар қандай оғриқка ҳам чидамсиз бўладилар, жарроҳнинг операция 
пайтидаги буйруқларига буйсунмайдилар, шунинг учун ҳам, агар аъзода карши кўрсатмалар 
бўлмаса, болаларда операция бажариш учун наркоз билан биргаликда мускул 
релаксантларидан фойдаланиш лозим. 
Бундан ташқари, болалар қон йўқолиши (кетиши)га жуда сезгир бўладилар. Янги 
туғилган чақалоқ учун 30-50 мл қоннинг йўқотилиши хавфли ҳисобланади, ваҳоланки 
болалар аъзосида тана огирлигининг 15% ни қон ҳосил қилади (катталарда 5%). Бунинг 
сабаби нимада? Улардан бири – қоннинг регенерация хусусияти пастлиги (суяк кўмиги 
регенерацияси катталардагига нисбатан кўпроқ бўлса-да) дадир. Иккинчи сабаб – миянинг 
қон кетганидан кейин юзага келадиган гипоксияга ўта сезувчанлигидир. Бундан шундай 
хулоса чиқариш мумкин – болаларда операция ўтказиш пайтида жароҳатни яхшилаб 
гемостаз қилиш ва қоннинг ўрнини босадиган суюкликларни куйиб туриш шарт. 
Болалар ошқозон-ичак тизими операцияларида ҳам аъзоларга камрок чоклар қўйиш 
талаб этилади, чунки иплар кейинчалик анастомоз соҳасида ошқозон ёки ичакнинг ўсишини 
сусайтириши мумкин. Шу туфайли болалар жарроҳлигида бир қаватли чокдан 
фойдаланилади, чувалчангсимон ўсимтани олиб ташлашда эса С.Д.Терновский тавсиясига 
кўра, ўсимта чўлтоғини халтачали чок ичига олиб, уни ичак бўшлиғига ботириш ўрнига 
ўсимтанинг кесилган жойига лигатура қўйиш билан чекланилади. 
Оператив очиб кириш йўлларига келсак, бунда ҳам маълум ҳисоблар талаб этилади. 
Масалан, болаларда жигар ва талоқ йирик бўлганлиги учун ҳам ана шу аъзоларга очиб 
кириш мақсадида болалар қорин девори каттарок масофада (кенгроқ қилиб) кесилади. 
Болаларда қорин олд деворининг анатомик жиҳатдан кучсиз ривожланганлигини 
ҳисобга олиб, лапаротомия кўпинча энг ўрта чизиқ (

Download 6,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish